Тадқиқот материаллари ва усуллари.
Илмий тадқиқот
ишлари Самарқанд вилояти Иштихон туманининг Зарбанд
маҳалла фуқаролар йиғини, Қўшработ туманидаги Шавона,
маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳамда Самарқанд дав-
лат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология-
лар университети Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат
хавфсизлиги факультети “Паразитология ва ветеринария
ишини ташкил этиш” кафедраси қошидаги илмий лаборато-
риясида олиб борилди.
Тадқиқотда Иштихон туманининг Зарбанд маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида 10 бош, Қўшработ туманидаги
Шавона маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 10 бош табиий
зарарланган эчкиларда олиб борилди. Зарбанд маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида 10 бош эчкига Альбендозол гра-
нуласи 20 фоизли ( 1гр препарат таркибида 200мг албендазол
мавжуд) препаратидан 10 кг тирик вазнига 0, 25 гр дан оғиз
орқали ичирилди. Қўшработ туманидаги Шавона маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида 10 бош цестодозлар билан за-
рарланган эчкиларга Россияда ишлаб чиқилган Монизен (1
мл таркибида 40 мг празиквантал, 1,7 мг ивермектин мавжуд)
суспензиясидан 10 кг тирик вазнига 1 мл дан ичирилди.
Тадқиқот натижалари
1-жадвалда келтирилган.
Жадвалдан кўриниб турибдики, биринчи гуруҳдаги Ишти-
хон туманидаги Зарбанд маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида
10 бош эчкига Альбендозол грануласининг 20 фоизли
препаратидан 10 кг тирик вазнига 0,25 грам дан берилган
эчкиларда бир сутка давомида олиб борилган кузатишларга
кўра эчкиларда паразитлик қилувчи мониезиялар (
Moniezia
expansa, Moniezia benedeni
) парчаланиб, ичакдан ажралиб
тушди. Бир сутка ўтгандан сўнг Албендазол грануласи 20
фоизлик препаратини мониезиозга антигельминт самара-
дорлигини аниқлаш мақсадида тажрибадаги эчкиларга халта
боғланиб, тезак намуналари йиғиб олинди ва гельминтокопро-
логик текширув усулларидан кетма-кет ювиш ва фюллеборн
усулларида текширувдан ўтказилганда 1 та эчкида мониезия
бўғинлари топилди ангельминтикнинг самарадорлиги 90
фоизни ташкил этди.
Иккинчи гуруҳдаги Қўшработ туманидаги Шавона маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида 10 бош цестодозлар билан за-
рарланган эчкиларга Россияда ишлаб чиқилган Монизен
суспензиясидан 10 кг тирик вазнига 1 мл дан ичирилган эч-
киларда, цестодларнинг парчаланиб тушиши ҳар бир эчкида
такрорланди. Бир сутка ўтгандан сўнг тажрибадаги эчкиларга
халта боғланиб тезак намуналари йиғиб олинди ва гель-
минтокопрологик текширув усулларидан кетма-кет ювиш ва
фюллеборн усулларида текширувдан ўтказилганда мониезия
1-жадвал.
Do'stlaringiz bilan baham: |