Maxsus son [2]. 2022
60
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
хил экологик шароитда яшашга ва кўпайишга мослашган.
Кузатишларимизга кўра айрим ҳудудларда маълум тур мо-
ниезиялар, масалан,
M.expansa
нинг тоза ўчоқлари учрайди.
Улар жумласига институтнинг ўқув-тажриба хўжалиги киради.
Унда ушбу мониезиоз қўзғатувчисини бир неча йил давомида
учраши кузатилмоқда.
Мониезиоз қўзғатувчиларидан
M.expansa,
M.benedeni
барча МДҲ ҳудудида тарқалган, аммо улар Марказий Осиё
давлатларининг барча минтақаларида кўпроқ учрайди.
Бизларнинг тадқиқотларимизда мониезиозга (
M.expansa
)
носоғлом бўлган хўжаликларда унга чалиниш ёш қўйларда
60 фоизгача, эчкиларда 52 фоизгача кўтарилади. У билан за-
рарланган 5 ойлик қўзиларнинг ичагида 6,5 м гача узунликдаги
мониезияларнинг, улар туфайли Навоий вилояти шароитида
нобуд бўлган қўзи ва улоқларнинг ингичка ичагида 33 нус-
хагача вояга етган ва етмаган мониезияларнинг паразитлик
қилиши аниқланган.
Мониезиознинг клиник белгиларининг ифодаланиши
ҳайвонлар ёшига, қўзғатувчиларнинг турига, сонига боғлиқ
ва у барча ҳолатларда, ичакнинг ҳажми тор бўлганлиги
сабабли ёш қўзи ва улоқларда оғир кечади. Катта ёшдаги
ҳайвонлар унга кам чалинади ва уларда касаллик енгил кеча-
ди. Агарда инвазия интенсивлик юқори бўлса, эчкилар ичаги
деворининг ёрилиб
кетиши, яъни перито-
нит рўй беради. Мо-
ниезиознинг бундай
ҳолатларда кечишида
ташқи кўринишидан
соғлом кўринган қўзи
ва улоқ ҳам бир неча
соат ичида нобуд
бўлиб қолади.
Юқоридагиларни
инобатга олиб, мони-
езиоз касаллигининг
олдини олиш ва даво-
лашда кўплаб антгельминтиклар синаб кўрилган ва амалиётга
тавсия этилган. Уларга қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
Фенасал – индивидуал тарзда таблетка ёки 5 фоизли
суспензия шаклида қўзи ва улоқларга 0,1 г/кг миқдорида,
гуруҳ усулида 0,2-0,25 г/кг миқдорида комбикорма ёки май-
даланган дон билан препарат бузоқларга индивидуал усулда
қўлланилади.
Мис купоросининг сувдаги 1 фоизли эритмаси қўзиларга
1,5-2 ойлигида 21-25 мл, 2-3 ойлигида 30 мл гача, 3-4 ойли-
гида 35 мл гача, 4-5 ойлигида 40 мл гача, 5-6 ойлигида 45
мл гача, 6-7 ойлигида 50 мл гача, 7-8 ойлигида 60 мл гача,
8-10 ойлигида 80 мл гача, катта ёшдаги қўйларга 100 мл гача
миқдорда, улоқларга у бироз кам миқдорда, катта ёшдаги эч-
киларга 60 мл гача қўлланилади. Мис купороси дистилланган
ёки қайнатилган (совутилган) сувда шиша идишда эритилади.
Ўзбекистон ҳудудида мониезиозга қарши ушбу препаратлар-
дан ташқари маргимушли қалай, панакур (фенбендазол),
ринтал, йомезан каби препаратлардан ҳам фойдаланилган.
Ҳозирги пайтда бизларнинг (Б. Салимов, Т. Тайлақов, Ш.
Қурбонов 2017, 2018) тадқиқотларимиз бўйича қўй ва эчки-
ларда мониезиоз ва авителлиноз
Moniezia expanza, Moniezia
benedeni,
А
vitellina centripunctata
лардан ташқари уларнинг
янги турларининг учраши аниқланмоқда. Шуларни эътиборга
олган ҳолда уларга қарши курашни кучайтириш, янги такомил-
лашган усулларни ишлаб чиқиш давр талаби ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |