Maxsus son [2]. 022 O‘zbekiston qishloq va suv xo‘jaligi



Download 3,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/196
Sana29.09.2022
Hajmi3,43 Mb.
#850721
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196
Bog'liq
махсус сон 2

Maxsus son [2]. 2022
64
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
топган. Жигар ҳужайралари, одатда, кўп бурчакли шаклга эга 
бўлиб, цитоплазмаси оч қизил-пушти рангга бўялган, мар-
казида эса овалсимон йирик ядроси жойлашган. Жигарнинг 
паренхимасида, ёки паллачалардаги, гепа- тоцитларнинг 
структураси деярли бир хил ва уларда дистрофик жараён-
ларга ўхшаш ўзгаришлар аниқланмади.
Буйракларнинг қобиқ қисми гистокесмаларда буйрак тана-
чалари ҳамда нефронларнинг проксимал ва дистал қисмлари 
иборат бўлган кўринишда ифодаланган бўлиб, яққол сези-
ладиган чегараларсиз мия қисмига ўтиб кетади. Проксимал 
каналчалар бир қаватли кубсимон ҳужайралардан тузилган, 
уларнинг ядролари асосан айлана шаклида, цитоплазмаси 
эса пушти-оч қизил тусда бўялган. Дистал каналчалар кенгроқ 
бўлиб, айрим лаборатория ҳайвончаларининг нефроцитла-
ридаги цитоплазма таркибида сарғиш-қўнғир тусли пигмент 
– липофусциннинг доначалари кўринади. Буйракларнинг 
мия қисмидаги пастга йўналган нефронлар бир қаватли ясси 
эпителийдан иборат, юқорига йўналган қисми эса – кубси-
мон эпителийдан ташкил топган. Нефронларнинг орасида 
бўшашиб, сийраклашган бириктирувчи тўқима ва кўп сонли 
қон капиллярлари мавжуд.
Талоқ гистокесмаларида аъзонинг паренхимаси оқ ва 
қизил пульпалар кўринишида ифодаланган. Оқ пульпа 
таркибидаги лимфоид фолликулалар доира шаклидаги 
лимфоцитларнинг тўпламларидан ташкил топган бўлиб, 
улардаги марказий артериянинг қалин девори силлиқ 
мушак ҳужайраларидан иборат. Айрим лимфофолликула-
ларда яққол сезилмайдиган бириктирувчи тўқима мавжуд. 
Қизил пульпа эса кўп сонли қон, асосан, вена, томирлари 
кўринишида кузатилади. Қон томирлари кенгайган, ичида 
таркиби кўпроқ эритроцитлардан ташкил топган қоннинг 
шаклли элементлари жойлашган.
Шундай килиб, юқорида келтирилган патологоморфологик 
текширишларнинг натижаларидан келиб чиқиб айтиш мумкин-
ки, биринчи тажриба гуруҳидаги денгиз чўчқачаларининг ички 
аъзоларида унчалик аҳамиятга эга бўлмаган структуравий 
ўзгаришлар рўй бериши аниқланди.
Касаллик қўзғатувчилари юқтирилиб, туберкулостатик 
препаратларнинг янги комбинацияси – “Рифизострепт” 
қўлланилмаган иккинчи назорат гуруҳидаги лаборато-
рия ҳайвончалари организмидаги патологоанатомик 
ўзгаришларнинг туберкулёз касаллигига жуда ҳам хос эканли-
гини инобатга олиб ва бунда ички аъзоларда ривожланадиган 
патологогистологик жараёнлар атрофлича ўрганилганлиги 
туфайли морфологик текширишларимизнинг натижаларини 
такроран батафсил ёритишни лозим деб топмадик. 
Хулоса. 
Лаборатория ҳайвонларида ўтказилган in vivo 
тажрибанинг юқорида келтирилган патологоанатомик ҳамда 
гистоморфологик текширишлар маълумотларига асосланиб, 
хулоса қилиш мумкинки, туберкулостатикларнинг янги ком-
бинацияси - “Рифизострепт” препарати - микобактерияларга 
қарши самарали восита бўлиб, денгиз чўчқачалари организ-
мида касаллик қўзғатувчиларига қарши бактерицид фаол 
таъсирга эгадир. Шу туфайли, мазкур препаратнинг қишлоқ 
хўжалиги ҳайвонлари ва паррандаларининг туберкулёзига 
қарши шу йўналишдаги самарадорлигини ўрганишни давом 
эттириш мақсадга муво-фиқдир.

Download 3,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish