Maxsus son [2]. 2022
58
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
2021 йиллар давомида олиб борилган тажриба ва кузатишлар
натижасида Фарғона водийсида дуккакли дон экинларининг
зараркунандаси сифатида 2 синф 7 туркумга мансуб 22
та тур тарқалганлиги аниқланди. Улардан доминант, катта
зарар келтирувчи турлардан кузги тунлам (
Agrotis segetum
Schiff), ғўза тунлами (
Helicoverpa armigera
Hbn), оққанот (
Trial.
vaporariorum
), дуккаклилар трипси (
Odontothrips intermedins
),
ўргимчаккана (
Тetranychus urticae
Koch.) кенг тарқалган. Таж-
рибалар 2022 йил давомида ҳам олиб борилди ва Фарғона
водийси шароитида дуккакли дон экинларининг асосий ва
такрорий экин сифатида экилган навлари ҳамда уларнинг
зараркунандаларининг ривожланиш муддатлари тўғрисида
маълумотлар йиғилди.
Ловия зараркунандалари
.
Фарғона водийси шароитида
ловия асосий экин сифатида апрель-май ойларида, такро-
рий экин сифатида эса июнь ойининг охирида экилади.
Эрта баҳорда, яъни ловиянинг асосий экин сифатида эки-
лиши даврида ва, шунингдек, унинг дастлабки ривожланиш
босқичларида қишлоқ ҳўжалик экинлари зараркунандалари-
нинг аксарият турлари қишлаш даврини ўтқазиб, фаоллик
фазасига ўта бошлайди. Бу даврда ловия экини далаларида
кузги тунлам, ширалар каби зараркунандаларнинг айрим
турлари тарқалиб, зарар келтириши мумкин.
Такрорий экин сифатида июнь ойининг охирида экилган
ловия ўсимлигининг зараркунандалар билан зарарланиш
даражаси анча юқори бўлади. Бу омиллар эса ловия экинла-
рини зараркунандалардан ҳимоя қилиш тадбирлари уларнинг
етиштириш агротехнологиясига асосан ўзига хос эканлиги
билан белгиланади.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида асосий экин сифатида
экилган ловия далаларида уруғларнинг униб чиқа бошлаши
2022 йилда 28 апрель куни кузатилди ва 4 май кунига қадар
уларнинг тўла кўчат ҳосил қилганлиги аниқланди. Айнан шу
даврда, яъни 26 апрель муддатда доминант зараркунанда
турларидан ҳисобланган кузги тунлам личинкаларининг
далаларда тарқалганлиги ва уларнинг зичлиги ИЗМдан кам
бўлганлиги қайд қилинди ва кураш чоралари олиб бориш
белгиланмади.
Ловия далаларида ўргимчаккананинг тарқалиши биринчи
бор 2022 йил 09 июнь куни аниқланди. Ўргимчаккана ловия
экилган далада ўсимликларни кичик майдонларида зарарла-
ниш ўчоқлари ҳосил қилиш билан зарар келтириши кузатилди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида 2022 йил 1 июл муд-
датида такрорий экин сифатида экилган ловия 12 июл тўла
униб чиқди. Бу даврда ловия зараркунандаларидан, жумла-
дан, ўргимчаккана, ғўза тунлами, оққанот каби доминант тур-
ларининг бошқа экинзорларда тарқалганлиги сабабли улар
янги униб чиққан ловия ўсимлиги экинзорларига ёппасига
тарқалиши ҳам мумкин. Кузатиш натижасига кўра, тажриба
майдонларида ловия ўсимлигида ўргимчаккананинг пайдо
бўлиши 19-20 июл кунлари қайд қилинди. Ғўза тунламининг
капалаги 15 июлдан бошлаб феромон тутқичга илинди,
Do'stlaringiz bilan baham: