Maxsus son [2]. 2022
59
O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI
ўргимчакканага ва шираларга нисбатан биологик сама-
радорлиги аниқланди. Ғўза тунламига нисбатан энг яхши
натижалар 0,75 ва 1,0 кг/га қўллашда олинган. Далаларга
препарат билан ишлов берилгандан сўнг 7-ва 14-кунларда,
унинг биологик самарадорлиги мос равишда 68,7-85,5% ва
72,1-89,3% ни ташкил этди. BIOSLIP BT биопрепаратини
ўргимчакканага қарши 1,0 кг/га миқдорда қўлланилганда,
ҳисоб кунларининг 10 кунига келиб самарадорлик 82,8%
га тенг бўлди. Бу биопрепаратни гектарига 1,5 кг миқдорда
қўлланилганда эса 10-ҳисоб кунига келиб биологик самара-
дорлик 86,9% ни ташкил этди.
BIOSLIP BT биопрепаратини 1,0 ва 1,5 кг/га, шунингдек,
BIOSLIP BW биопрепаратини 3,0 ва 3,5 л/га сарф меъёрида
акация ширасига қарши биологик самарадорлиги тажриба-
нинг 14-куни мос равишда 75,3 – 86,2% ва 61,6-72,4% ҳамда
21-куни 74,6-85,4% ва 82,0-88,7% ни ташкил қилди.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-
тадқиқот институтига қарашли Aндижон илмий-тажриба
станцияси далаларида 25.08.2020. да ловиядаги ғўза тун-
ламининг учинчи авлодига қарши Helitec ва BIOSLIP BT
биологик препаратларини баҳолаш бўйича дала тажрибаси
ўтказилди. Helitec препарати билан 0,350-0,400л/га ишлов
берилгандан кейинги 7 ва 14-кунларда давомида унинг био-
логик самарадорлиги мос равишда 94,0-97,1% -89,1-91,1%
ни ташкил қилди. BIOSLIP ВТ препаратидан фойдаланил-
ганда эса 1,0-1,5 кг/га сарф меъёрида тажрибанинг 7-кунида
самарадорлик мос равишда 83,0-91,0% га етди, 14-куни
эса қуртларнинг нобуд бўлиши мос равишда 82,2-87,1% ни
ташкил этди.
Жорий 2022 йил 11 май куни Андижон вилояти Андижон
туманида “Дуккакли ва донли экинлар ИТИ”тажриба майдо-
нида асосий экин сифатида экилган нўхат ўсимлигида ғўза
тунламининг катта ёшдаги қуртларига қарши бракон энтомо-
фагидан фойдаланиш бўйича олиб борилган тажрибалар бу
паразитнинг ўрганилаётган экинда унинг зараркунандасига
нисбатан юқори самара бериши аниқланди. Далаларда ҳар
бир ўсимликда ўртача 6-8 дона ғўза тунлами қуртлари бор-
лиги аниқланди ва бу далага 1:10 нисбатда бракон яйдоқчиси
3 литрли банкаларда тарқатилди. Орадан 7 кун ўтиб қайта
ҳисобга олиш ишлари олиб борилди ва бракондан фойда-
ланишнинг биологик саамарадорлиги 74, 2% эканлиги қайд
қилинди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманида асосий экин сифа-
тида экилган ловия ўсимлигида ғўза тунлами май ойининг
1-декадасида пайдо бўлди. Унинг энг кучли зарар келтириши
дуккакланиш фазасида кузатилди. 100 та ўсимликда ўртача
14 та қурт аниқланди ва бу далага 1 кг/га меъёрда BIOSLIP
BT препарати билан ишлов берилди. Тажрибанинг 7- ва 14-
кунлари фойдаланилган микробиологик препаратнинг ғўза
тунламига нисбатан биологик самарадорлиги мос равишда
80,2-90,7% ни ташкил этди. Айни пайтда далада тарқалган
ўргимчаккананинг зарар келтириши препарат таъсирида
бартараф қилинди.
Шундай қилиб, Фарғона водийси шароитида дуккакли дон
экинларига зарар келтирувчи кенг тарқалган, ғўза тунлами,
ширалар, ўргимчаккана каби зараркунандаларга қарши
BIOSLIP BT, BIOSLIP BW, Helitec микробиологик препаратлари
ҳамда яйдоқчи бракон юқори биологик самарадорликка эга
эканлиги аниқланди ва уларнинг ўрганилаётган экинлар за-
раркунандаларига қарши экологик безарар кураш усулларини
ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги қайд қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |