Адабиётлар шарҳи.
Ўзбекистонда дуккакли дон экин-
лари зараркунандаларини ўрганиш ва уларга қарши кураш
чораларини ишлаб чиқиш борасида олимлар бир қатор
илмий тадқиқот ишларини олиб боришган (Ефремова, 1959;
Полевщикова, Сорокина, 1967; Алимжанов, 1968; Еременко,
1976; Маткаримова, 2004; Мирмақсудова, 2004; Боймуродова,
Норбоева, 2005; Мирмақсудова, Якубова, 2010; Махмуд-
ходжаев, Сагдуллаев 2012; Холлиев, 2018). Дуккакли дон
экинларининг зараркунандалари сифатида нематодалар,
моллюскалар, каналар ва ҳашаротларнинг бир неча турла-
ри, жумладан, Ҳиндистонда 300 дан ортиқ, Бангладешда
279, Россияда 200 дан ортиқ турлари кенг тарқалган бўлиб,
улар бу экин турларига катта зарар етказади. Дуккакли дон
экинлари зараркунандаларининг турлари ва уларга қарши
кураш чоралари В.Н.Полевщикова, Н.М.Махмудхўжаев ва
бошқалар томонидан ўрганилган. Ушбу олимларнинг олиб
борган тадқиқотларига кўра, Ўзбекистонда дуккакли дон
экинлар агробиоценозида 90 дан ортиқ зараркунанда тур-
лари аниқланган ҳамда зарарли организмлар таъсирида
ҳосилни 50-60% нобуд бўлиши ўрганилган. Л.Мирмақсудова
ва С.Яқубовалар берган маълумотларига кўра, Тошкент ви-
лояти шароитида дуккакли дон экинларига зарар келтириб
яшовчи 15 дан ортиқ хавфли зараркунандалар учраб катта
зарар келтириши аниқланган, бу зараркунандалар туганак
узунбурунлар, нўхат донхўри, тунламлар, ўргимчаккана ва
дуккаклилар шираси бўлиб, олинадиган ҳосилнинг 40% дан
кўпроғи нобуд бўлиши, зарарланган донлар экишга яроқсиз
ҳамда унувчанлиги 50% га камайиб кетиши аниқланган
(Холлиев, 2018). Шунга кўра, дуккакли дон экинлари зарар-
кунандаларига қарши кураш усулларини ишлаб чиқиш муҳим
аҳамиятга эга.
Тадқиқот усуллари.
Фарғона водийси шароитида дуккак-
ли дон экинларининг ривожланиш муддатлари ва доминант
зараркунанда турларнинг фенологиясини ўрганиш учун дала
тажрибалари 2020-2022 йиллар давомида Андижон вилояти
шароитида “Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ
Андижон илмий-тажриба станцияси”, “Дуккакли ва дон экин-
лар ИТИ”нинг тажриба майдонларида, Фарғона вилоятининг
Учкўприк тумани “Мирвохид” фермер хўжалиги далаларида
олиб борилди. Ўсимликларнинг ривожланиш фазалари,
муддатларини аниқлаш, зараркунандаларнинг тарқалиши,
турларини аниқлаш ва фенологиясини ишлаб чиқиш тегишли
қўлланмалар асосида (Отабоева ва б., 2000; Атабаева ва б.,
2021; Хўжаев, 2009, 2018) олиб борилди. Агротехник тадбир-
лар белгиланган муддатларда ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |