1-расм. Дефлектор насадкали соплодан отилиб
чиқаётган сув оқимининг турли фазалардаги ҳаракати.
Б.М.Лебедевнинг тадқиқотларида диаметри 50 мм.
бўлган дефлектор насадка ва соплонинг диаметри 4-16
мм бўлганда сепилаётган сув пардасининг қалинлиги
0,10-1,28 мм. га тенглиги аниқланган (3). 2-участканинг
узунлиги эса А.П. Исаев таклиф этган қуйидаги формула
билан топилиши мумкин (4):
L
2
=278,7-2,1 *10
-4
*Re*D, м. (1)
Бу ерда D-сув томчисининг диаметри, Re-Райналдс
сони.
Демак, сув томчисининг дифлектор насадкали сопло-
дан учиб чиққан сув томчисининг учиш масофаси
:
L=L
1
+L
2
+L
3
, м. (2) тенг.
Сув томчисининг 3-участкадаги учиш масофасини
тадқиқотларда алоҳида кўриб чиқилмаган. Сув томчи-
си учишининг математик моделини қуриш учун сунъий
ёмғирлатиш жараёнидаги сув томчисининг ҳолати коор-
динаталар системасида аниқланиши учун координаталар
системасининг боши сифатида (1-расм) сув томчисининг
ёмғирлатиш қурилмаси дефлектор насадкали соплоси-
дан отилиб чиқиш нуқтасини қабул қилиб, сув томчиси
ҳаракати траекторияси учун қуйидаги тенглама олинди:
(3)
(4)
Олинган тенгламани ҳисоблашда вақтни дискретлаш
усулидан фойдаланилди. Бошланғич маълумотлар асо-
сида дастур асосида компьютерда олинган натижалар
бўйича қурилган график 2-расмда келтирилган.
3-расмда сув томчисининг 2 метр баландликдан (деф-
лектор насадка 2 метр баландликка ўрнатилган ҳолатига
мос келади) учиб тушишига кетадиган вақт ва шу вақтда
унинг Х ўқи бўйича босиб ўтадиган боғлиқлик графиги
келтирилган.
Тадқиқот натижалари.
Олинган маълумотларнинг
таҳлили шуни кўрсатадики, сув томчисининг бошланғич
учиш тезлиги катта бўлса, Х ўқи бўйича босиб ўтган масо-
фаси ҳам катталашади. 2 метр баландликда ўрнатилган
насадкадан учиб чиққан сув томчисининг бошланғич тез-
лиги 3 м/с бўлганда унинг учиш масофаси L
3
1,95 метрни,
сув томчисининг бошланғич тезлиги 5 м/с бўлганда L
3
3,35 метрни ташкил этади. Худди шунингдек, учиш вақти
ҳам мос равишда 0,76 ва 0,83 секундга тенг. Сув томчи
бошланғич тезлик 3 м/с бўлганда учиш даврининг 0,08
секундида насадка баландлигидан 0,034 м баландликка
кўтарилади. Бу вақтда сув томчиси Х ўқи бўйича 0,3 м ма-
софани босиб ўтади. Худди шунингдек, бу кўрсаткичлар
бошланғич тезлик 5 м/с бўлганда учишнинг 0,14 секунди-
да 0,088 м баланликка кўтарилади ва Х ўқи бўйича 0,66 м
масофани босиб ўтади. Н=2 м баландликдан Vо(t)=3 м/с
бошланғич тезлик билан ҳаракатланган сув томчисининг
тупроқ юзаси билан учрашиш вақтидаги тезлиги Vx(t)=
2,15 м/с ни, Vy(t)= 5,87 тенгдир. Бу кўрсаткичлар Vо(t)=5
м/с да Vx(t)= 3,94 м/с ва Vy(t)= 3,03 м/с га тенг.
Хулоса.
Ёмғирлатиб суғориш технологиясида деф-
лектор насадкали соплодан отилиб чиққан сув томчи-
сининг математик модели асосида олинган маълумотлар
иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғоришнинг
оптимал режимларини танлаш ҳамда ёмғирлатиш
қурилмаларининг параметрларини асослашга хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |