Навоий давлат кончилик институти Кимё-металлургия факультетида «Огоҳликни мен қандай ҳис этаман»
мавзусида ўтказилган давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
Навоий шаҳри 2015 йил 24 февраль
Қатнашди: НДКИ Маънавий, ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Ҳ.Ахмедов, Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси лейтенанти Э.Мардонов, “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси мудири О.Хаитова, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар.
Эшитилди: Тадбирни НДКИ Маънавий, ахлоқий тарбия ишлари бўйича проректор Ҳ.Ахмедов очиб, мавзунинг долзарблигини йиғилганларга кириш сўзи орқали етказди.
НДКИ “Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси” доценти О.Хаитова қўйидаги фикрларни билдириб ўтди: Бугунги глобаллашув жараёнида дунё миқёсида юз бераётган мафкуравий хуружлар инсоният бошигақанчалик кўп кулфатлар ёғдираётгани ҳеч кимга сир эмас. Мафкуравий хуружларнинг шакли турли-туман бўлиб, ҳозирги вақтда халқаро миқёсда кенг авж олиб, ижтимоий-сиёсий, маънавий-гоявий муаммога айланиб улгурган кўриниши бу - миссионерликдир.
Ҳўш, миссионерлар кимлар? Улар ўз мақсадларини амалга оширишда қандай воситалардан фойдаланадилар?
Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, миссионерлик - муайян бир тузум ва муайян бир диндаги кишилар ўртасида бошқа бир дин ёки ўзга тузумни тарғиб этиш орқали ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлидаги ҳаракатдир. Бу ҳаракат аъзоларининг жамият ҳаётига қанчалик аянчли таъсир кўрсатишини барчамиз яхши биламиз.
Миссионерлар халқаро терроризм, гиёҳвандлик, диний-экстремизм, хусусан, «Ҳизбут-таҳрир», «Ваҳҳобизм» кўринишидаги таъсир воситаларидан фойдаланган ҳолда таълим ва хайрия жамиятлари, тарғибот-ташвиқот муассасаларига ўқитувчи, тил ўргатувчи, ўзга давлат таомларини ўргатувчи ниқоблари остида суқилиб кириб олган ҳолда ўз ҳаракатларини амалга оширадилар.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг, юртимизга турли ғоя ва мафкуралар оқиб кира бошлади. Бу мафкуралар орасида энг ашаддийси сўзсиз, миссионерлик ҳаракатидир. Миссионерлар чет тилларини ўргатувчи махсус курсларнинг муаллимлари ниқоби остида талабалар ётоқхоналарига, савдогар ёки ишбилармон сифатида бозор ва дўконларимизга, пазандалик сирларининг билимдонлари бўлиб умумий овкатланиш шохобчаларига, қўйингки турмушнинг барча жабҳаларига жойлашиб олиб, ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш йўлида ҳар қандай кичик имкониятдан ҳам фойдаланиб қолишга интилишади. Жаҳондаги бошқа давлатлардаги каби юртимизда айрим ёшларнинг соддадиллиги ва ишонувчанлиги, эътиқоди сустлигидан фойдаланиб, хатто уларнинг моддий таъминотини яхшилашни ваъда қилиб ўз тузоқларига илинтириб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Тарихдан маълумки, 1873 йилнинг март-май ойларида Хива хонлигини ўзига бўйсундириб, Хоразм давлатини чор Россиясига бутунлай қарам қилиб олиш учун рус миссионерлари йиллаб тайёргарлик кўришган. Улар Хоразм давлати босиб олингунга қадар ерлик халқ орасига суқилиб кириб жуда катта ва кенг миқёсда миссионерлик фаолиятларини юритганлар. Оддий сайёҳ сифатида оддий Хоразм қовунини қултиқлаб юриб бутун воханинг географик харитасини ишлаб чиққанлар. Хоразм давлатининг ҳарбий истеҳкомлари салохиятини, бу истеҳкомларнинг қандай жойлашгани-ю, аскарларимизнинг жанг тактикасигача синчиклаб ўрганиб чиқишгандан сўнггина ҳарбий юришлар уюштирганлар ва ўз мақсадларига тўла-тўкис эришганлар.
Бу - миссионерлик ҳаракатининг машъум тарихий исботи.
Бугунги тезкор ўзгаришлар даврида миссионерлик ҳаракати янада фаоллашди. Улар ўз қабиҳ ниятларини амалга ошириш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини издан чиқариш мақсадида ғоявий ва мафкуравий таҳдиднинг энг таъсирчан усулларидан фойдаланмоқдалар. Бу борада миссионерларга ислом дини ниқоб вазифасини ўтаётгани барчага аён. Ислом дини ахкомларини бузиб талқин этиш, диний билимсиз кишиларни турли норасмий диний ташкилотларга жалб этиш учун зўр бериб уринишмоқда.
Истиқлол йўлини танлаб, бу йўлда тараққиётнинг ўз моделини ярата олган Ўзбекистонни демократик-маърифий тараққиёт йўлидан оғдиришни мақсад қилиб олган мамлакатимиз ташқарисидаги ақидапараст кучларнинг борлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак. Диний ниқоб остида мустақил давлатимизга ташқаридан туриб таҳдид солаётган ташқи таҳдид кучлари - ақидапарастларнинг халқимиз маънавиятини емириш йўлидаги уринишларига қарши ҳамжиҳатликда кураш олиб бориш ҳар бир онгли кишининг, элим, юртим, оилам, ота маконим деган ўзбекистонликнинг олий бурчидир. Президентимиз И.А.Каримов «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида: «Маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай тахдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин», - деган фикрни илгари сурганларида халқимизнинг, айниқса ёшларимизнииг руҳий дунёсига тахдид килиш, уларда келажакка булган ишончни йўқотиш ташқи таҳдид кучларининг бош мақсади эканлигини ҳар бир киши ҳар лаҳзада ҳис этиб яшаши лозимлигини таъкидлаш эмас, балки бундай реакцион кучларнинг томирига болта уришни назарда тутганлари айни ҳақиқат.
Шундан сўнг, Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси лейтенанти Э.Мардонов сўз олиб, қўйидаги фикрларни билдириб ўтди: Бирор ножўя иш қилинаётганини кўрсангиз, қўлингиз билан қайтаринг, бунга кучингиз етмаса, тилингиз билан қайтаринг. Бунга ҳам имкон топмасангиз, ҳеч бўлмаса, кўнглингизда у ишга норози бўлинг, бу эса имоннинг энг паст даражасидир”, дейилади ҳадиси шарифда.
Ножўя хатти-ҳаракат, фитна-фасод гап-сўзларга нисбатан қалбан норозилик билан кифояланиш имони заифлик белгиси экан, кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмасликка олиш ҳақида нима дейиш мумкин?.. Одатда ўз тинчини ўйлаш, ортиқча ташвишдан қочиш истаги кишини шундай йўл тутишга ундайди. Виждонига, имонига қарши бориб бўлса ҳам кўрганларидан кўз юмади. Агар шу ҳолат кўлами кенгроқ бўлса, борингки, Ватан, миллат тақдирига дахлдор бўлса, шунда ҳам киши худбинона одатига содиқ қолса у ўз-ўзидан жуда оғир оқибатларга сабабчи бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.
Ҳа, бепарволик, лоқайдликнинг катта-кичиги бўлмайди. Тананинг қай бир узвида кўринган хасталик белгисига парво қилмаслик дарднинг авж олиб кетишига, гоҳида киши ҳаётини хатарга қўйишига сабаб бўлиши мумкин. Худди шунингдек, оилада тарбия борасида сусткашликка йўл қўйилса, фарзанд хатти-ҳаракатига бепарво бўлинса, фурсат бой берилса, умид билан оила қуриб, бола-чаққа орттирган ота-оналар пушаймонлик, ғам-андуҳдан бошқа нарсага эришмайдилар.
Маълумотларга кўра, дунёда Исломни ниқоб қилиб олган 500 га яқин экстремистик гуруҳ ва ташкилотлар фаолият юритаркан. Ҳар йили 300 – 600 тагача террорчилик ҳаракатларини содир этишаркан. Бу совуқ рақамлар кишини беихтиёр ҳушёр торттириши шубҳасиз. Шулардан ваҳҳобийлар, хизбут таҳрирчилар каби бир қанча гуруҳлар бизнинг Юртимизда ҳам илдиз отишга уриниб кўришганини яхши биламиз. Маълумки, динни ниқоб қилиб, дин номидан иш кўрадиган бундай кимсаларнинг динга, чинакам имон-эътиқодга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, тинчлик, барқарорлик, тараққиёт, қолаверса, диннинг ҳам душманларидир улар. Экстремистик гуруҳ ва ташкилотларнинг мақсади – хусусан, бизнинг мамлакатимиздаги каби Истиқлолга эришиб, ер ости-усти бойликларига ўзлари эгалик қилиб, кундан кунга оёққа туриб бораётган халқлар йўлига ғов бўлиш, миллатлар, динлар ўртасидаги аҳилликка рахна солишдир. Бунинг учун улар аввало мамлакат ичкарисидан ўзларига маслакдош – таянч қидирадилар. Ва асосан тажрибасиз, етарли мафкуравий иммунитети шаклланмаган ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қиладилар. Шундай хавф бўла туриб, бепарво бўлиш, ёшлар тарбиясига, демакки уларнинг тақдирига лоқайд қараш, бу бориб турган жиноятдир.
Ёки бўлмаса, кунига бир неча марталаб телевидение орқали: “Огоҳ бўлинг, ҳар йили дунё бўйича 3 000 000 киши одам савдоси қурбонига айланаётир, пул топаман деб қул бўлиб қолманг”, дея ҳушёрликка чақириб турилган ҳолда, бизнинг Олмалиқ шаҳар мисолида айтишим мумкинки, бундай кўнгилсиз ҳоллар ҳамон учраб турибди. Мана яқинда шахар хокимиятида бўлиб ўтган тадбирда сўзга чиққан аёлнинг тақдири бунга яққол мисол бўла олади. У яқин бир дугонасининг ваъдасига алданиб, ноқонуний йўл билан хорижга чиқади. Ва кўп ўтмасдан хатога йўл қўйганини англайди, бироқ ортга қайтишга ҳадеганда йўл тополмайди. Олти ой давомида бошидан кечирган кўргиликларни кўзда ёш билан сўзлаб бераётган аёлнинг ҳикоясини тингларкан, тадбир иштирокчиларининг ҳар бири ўз тақдирига, оиласи, бола-чақаси тақдирига бепарволик кишини не куйларга солиши мумкинлигини юрак-юракдан ҳис қилган бўлса ажабмас.
Ақлли душмандан нодон дўст хавфлироқдир, дейдилар. Шундай, нодонлик ёмон иллат. Аммо, ундан ҳам ёмонроқ, хавфлироқ иллат, бу – бепарволик, лоқайдликдир. Бепарво, лоқайд кимса атайин душманлик қилмайди. Аммо ўз бепарволиги, боқибеғамлиги билан душмандан ҳам кўра кўпроқ зарар етказиши мумкин. Бироқ шу нарса ҳам аён ҳақиқатки, бу зарардан унинг ўзи, қолаверса икки дунёси ҳам бенасиб қолмайди.
Шунингдек, давра суҳбатида “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси ассистент Д.Тухтаевлар “мафкуравий иммунитет”га оид бўлган қизиқарли маълумотлар берди.
Шундан сўнг, мавзуга оид ҳужжатли фильм кўрилди.
Давра иштирокчиларда яхши таассурот қолдирди.
Баённомани тузувчи: Д.Тухтаев
Do'stlaringiz bilan baham: |