2.4. Пахта тўқимачилик кластерларини юқори даражада самарадорликка эришиши.
Пахта тўқимачилик кластерларини юқори даражада самарадорликка эришиши учун аввало,
Ривожланган давлатлатларнинг қишлоқ хўжалигида кластерларни таҳлил қилиш;
– Республикамизда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги кластерлари фоалиятини таҳлил қилиш;
– Қишлоқ хўжалиги техникаларини танлашнинг асосий принципларини ўрганиш.
- ТСТ агрокластерлар тасарруфидаги қишлоқ хўжалиги техникалари сонини ишлов бериладиган майдонларга нисбатан экспериментал тадқиқ этиш; – Юқори унумли тракторлардан ташкил топган машина трактор агрегатлар (МТА)дан самарали фойдаланиш ва уларнинг қувват балансини назарий таҳлил қилиш;
– Тавсиялар шакллантириш;
– Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилиш талаб этилади.
Охирги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этадиган бозор муносабатлари ва тажрибаларини ҳаётга тадбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда. Кластерлар буларга мисол бўлиб, иқтисодиётимизнинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида ушбу тузилманинг фаолияти йўлга қўйилмоқда. Қишлоқ хўжалигида кластер усули ерни шудгорлашдан тортиб, экиш, парваришлаш ва хомашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараёндаги кўп босқичли комплекс тизим ҳисобланади. Чунки, енгил саноат корхоналарининг хомашё етиштириш манбаи саналган деҳқон ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда мазкур усул ўзининг афзал жиҳатларини амалда исботлаяпти. Ўзбекистонда «Пахта тўқимачилик кластери таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлиги баъзаси сифатида» эканлиги жахоннинг кўплаб экспертлари томонидан эътироф этилмоқда.
3.1. РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАТЛАР ВА РЕСПУБЛИКАМИЗДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КЛАСТЕРЛАРИ ФОАЛИЯТИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Хорижда қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган кластерлар бўйича тадқиқот олиб борган А.А. Настин, Хухрин Алексей Сергеевич , Самаруха В. Н. Каби олимларнинг ишлари ўрганилган ва таҳлил қилинганда, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган бир неча кластерлар хали тармоқда етакчи эмаслиги кўзга кўриниб қолди.
Ҳозирги кунда узлюксиз ривожланаётган инновациялар жаҳон иқтисодий муносабатларининг бутун тизимига аста-секин кириб бормоқда. Бунинг натижасида тезлаштирилган инновацион ривожланиш шакли бўлган инновацион кластерларни шакллантириш ва ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Кластер ягона технологик занжирга бирлаштирилган корхоналар мажмуи илм-фан, таълим ҳамда ишлаб чиқариш интегратсиясини чуқурлаштириш, янги технологияларни амалиётга жадал жорий этиш заруриятини юзага келтиради. Глобаллашув ва ўсиб бораётган халқаро рақобат шароитларида кластерлаштиришни Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Мексика, Нигерия, Чили, шунингдек, Марокаш, Иордания, Сурия, Ливан, Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа араб мамлакатларида ҳам кузатишимиз мумкин Дунёдаги ривожланган давлатларнинг иқтисодий тармоқлардаги сиёсатини ўрганиш натижасида шу маълум бўлдики, барча далватлардаги ривожланишнинг асосида инновацион кластерлар ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |