1. Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланишнинг самарадорлиги
Меҳнат-бу инсоннинг мақсадга йўналтирилган фаолияти бўлиб, унинг жараёнида моддий ва маънавий қийматликлар яратилади. Ижтимоий ҳаёт мароқли, айни пайтда мураккабдир. Инсон жамиятда яшар экан ўзига хос ва мос турмуш тарзини яратади. У ҳаёт кечириш учун озиқ-овқат топиши, уй-жой қуришга, кийим-бош тикиб олиши ва атроф муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимояланиши керак, бунинг учун ўзига зарур бўлтан барча нарсаларни табиатдан қидиради ва топган материалларидан фойдаланади. Айни бир пайтда табиатдан топган материаллар ҳам инсонга яшаш учун анча қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Инсон табиатдан топган мазкур материалларни ўз фойдаси йўлида ўзгартиради. Бундай жараён давомида инсон томонидаи жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш соҳасидаги “меҳнат” деб аталадиган мақсадга мувофиқ фаолият амалта оширилади.
Иш деганда табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг объектив натижаси тушунилади. Механик тарзда бу натижа маълум бир қаршиликни енгиш учун сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат ва ишнинг миқдори сарфланган вақт — энергия билан ўлчансада, уларни бир-бири билан тўғридан тўғри тенглаштириш мумкин эмас.
Меҳнат инсоннинг ақлий-физнологик фаолияти бўлиб, унга тўғри келадиган иш бу жараённинг объектив натижаси ҳисобланадн. Бирор маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат ва иш миқдорини бир хил ўлчовда, яъни килограммометрда аниқланганда ишнинг миқдори меҳнат сарфининг бир қисминигина, ёки аниқроқ қилиб аётганда 20 — 30 % ини, айрим ҳолларда эса ундан ҳам анча кам миқдорини ташкил этиши мумкин. Бажарилган ишнинг миқдорини, жамият аъзолари томонидан меҳнатнинг сарфланган миқдорига тенглаштириш ёки бир хил ўлчовда ўлчаш ҳам нотўғри бўлади. Фаолияг жараёнида механик ҳаракатлар қилиниб катта ҳажмдаги иш микдори бажарилиши мумкин, лекин бу фаолият инсон меҳнатининг маҳсули бўлганлиги учун меҳнатга нисбатан тор ва чегараланган фаолиятдир. Меҳнат ва иш тушунчаси бир-бири билан солиштирилганда, иш меҳнатнинг маҳсули деган хулосага келамиз. Шу боис унинг сон ва сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин.
Ҳатто меҳнат ва иш сўзлари инглиз тилида ҳам ўз мазмуни билан ҳар хил маънони билдиради. Масалан, иш сўзи (инглизча wогк) кишининг интилиши ва ҳаракати маъносини эмас, балки муайян натижа сифатида тушунилади. Меҳнат дейилганда эса (инглизча “Job”) конкрет натижадан қатьий назар инсоннинг харакати, интилиши ва энергия сарфлаши каби фаолиятлари тушунилади.
Инсон куч-қувватининг сарфланиш даражаси фаолият турига ва ишлатиладиган меҳнат воситаларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар меҳнат жараёнини тасвирлайдиган бўлсак, у учта асосий таркибий қисмни ўз ичига олади:
хомашё материали (меҳнат предметлари);
меҳнат воситалари;
жонли меҳнат сарфлари.
Ана шу учта таркибий қисмнинг ўзаро таъсир кўрсатиш натижаси меҳнат маҳсулоти —табиатнинг янги маҳсулоти бўлиб, у инсон эҳтиёжларига мослашган бўлади. Булар: йиғиб-териб олинган пахта ҳосили; парвариш қилинган чорва моллари, барпо этилган уй ёки кўприк, тикилган кийим ёки пойафзаллардан ташкил топиши мумкин. Меҳнат предметлари (хомашё ва материаллар) ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат жараёнига қўшилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди. Жонли меҳнат сарфи ўз навбатида фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина қолмай, балки амалга оширилаётган жараён қатнашчилари ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир. Бинобарин, меҳнат фаолияти жонли меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат ҳар бир экин тури ёки маҳсулот тури бўйича технологияни ҳисобга олган холда зарур воситалар билан таъминланиши керак. Шу сабабли, айниқса, кичик техника ишлаб чиқаришни ёки хориждан сотиб олишни йўлга қўйиш, ривожлантириш талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |