6-жадвал
Ўзбекистон Республикаси ахолисининг ҳудудий жойлашуви
(2017 йил 1 январ ҳолатига кўра)7
|
Ҳудуд,
минг км.кв.
|
Умумийга нисбатан,
%да
|
Ўртача аҳоли сони, минг киши
|
Умумийга нисбатан,
%да
|
Қишлоқ аҳолиси сони, минг киши
|
Аҳоли зичлиги,
1км.кв.
|
Ўзбекистон Республикаси
|
448,9
|
100
|
30000,8
|
100,0
|
16949,1
|
59,0
|
Қорақалпоғистон
|
166,6
|
37,11
|
1577,1
|
6,0
|
811,7
|
9,5
|
Андижон
|
4,3
|
0,96
|
2394,3
|
9,0
|
1690,3
|
570,1
|
Бухоро
|
40,3
|
8,98
|
1534,9
|
5,8
|
1083,2
|
38,1
|
Жиззах
|
21,2
|
4,72
|
1058,4
|
4,0
|
742,4
|
49,9
|
Қашқадарё
|
28,6
|
6,37
|
2442,4
|
9,2
|
1841
|
85,4
|
Навоий
|
111,0
|
24,73
|
815,9
|
3,1
|
492,9
|
7,4
|
Наманган
|
7,4
|
1,65
|
2118,7
|
8,0
|
1331,6
|
286,3
|
Самарқанд
|
16,8
|
3,74
|
2930,9
|
11,1
|
2186,5
|
174,5
|
Сурхондарё
|
20,1
|
4,48
|
1940,9
|
7,3
|
1568,1
|
96,6
|
Сирдарё
|
4,3
|
0,96
|
680,3
|
2,6
|
468,1
|
158,2
|
Тошкент
|
15,3
|
3,41
|
2479,6
|
9,4
|
1505,9
|
162,1
|
Фарғона
|
6,8
|
1,51
|
2898,2
|
10,9
|
2085,5
|
432,6
|
Хоразм
|
6,1
|
1,36
|
1465,7
|
5,5
|
1141,9
|
240,3
|
Тошкент ш.
|
0,3
|
0,07
|
2148,5
|
8,1
|
0,0
|
7161,7
|
Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли зичлик даражаси паст кўрсаткичга эга бўлиб, бу ҳолат шу ҳудудларнинг катталиги ва табиий-иқлимий омиллар ҳисобига вужудга келган. Қорақалпоғистон майдони мамлакат ҳудудининг 37,1 %ини ташкил этиб, бу ерда жами аҳолининг 6,0 % истиқомат қилса, республиканинг чорак қисмида жойлашган Навоий вилояти улушига эса умумий аҳолининг атиги 3,1 %и тўғри келади.
Зичлик кўрсаткичларига табиий-жуғрофий, иқлим, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий каби омиллар таъсир қилади. Шунингдек, аҳолининг механик (миграцион) ҳаракатлари ҳам меҳнат ресурсларининг ҳудудлар бўйлаб қайта тақсимланиши ва такрор ишлаб чиқаришни юзага келтирувчи асосий манбалардан биридир.
Демография ва миграция ҳаракатлари бевосита аҳолининг сонига таъсир қилибгина қолмай, унинг ёш ва жинс тузилмасидаги ўзгаришларига ҳам сабаб бўлади. Кишилар ёш ва жинс таркиби меҳнат потенциалининг ҳам микдор, ҳам сифат жиҳатдан шаклланишининг бош омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Бу ўзгаришдаги энг муҳим натижалардан бири – унинг меҳнатга яроқли қисмидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Ишга лаёқатли ёшдаги аҳоли нисбий ва мутлақ кўрсаткичларининг ўзгариши меҳнат ресурслари шаклланиши ва у орқали мамлакат иқтисодий тараққиёти суръатларига катта таъсир кўрсатади. Чунки аҳоли таркибида ёшлар салмоғининг юқори улуши жамиятнинг салоҳияти демакдир.
3. Қишлоқ ҳўжалигида меҳнат ресурслари ва меҳнат бозори салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Агросаноат мажмуи ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалигининг ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир.
Қишлоқ хўжалигини ривожланиш жараёнида таъмирлаш натижасида– техник ҳизматига, моддий – техника таъминоти ташкилотларига, мухандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. Бу жараёндан самарали фойдаланишни ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай тармоқлар ва хизматлар иқтисодиётда инфратузилма дейилади.
Инфратузилма, бу иқтисодий ва ижтимоий ишлаб чиқариш учун меъёрий шарт – шароитларни таъминловчи мажмуадир. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМ нинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифати юқори бўлишга йўналтирилган бўлади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқари-лиши охир оқибатда тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресуслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консалтинг хизматларига катта эътибор берилади. Инфратузилма қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини интентенсивлаштириш ва самарадорлиги ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Хомашё, материал ва тайёр маҳсулотнинг ўз вақтида олиб кели-ниши хўжалик айланмасида бўлган ресурс ҳажмини белгилайди.Инфратузилма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари сифатини юқори бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирил-ган. Мустақил равишда пировард маҳсулотни ишлаб чиқар-майдиган тармоқ ва хизматлар маълум миқдорда бутун ишлаб чиқариш самарадорилигига таъсир этади. Инфратузилма АСМ учун кадрлар тайёрлаш, иш кучи билан таъминлашга ёрдам беради.
Инфратузилмага кирадиган тармоқлар ишлаб чиқариш жараёнига бир хилда таъсир кўрсатмайди ва жамият ишлаб чиқаришида ўзига хос ўрин эгаллайди. Шу туфайли инфратузилма тармоқларини асосий кўрсаткичлари бўйича таснифлаш муҳим амалий аҳамиятга эга.
Инфратузилма таснифи алоҳида элементлари билан бирга бутун тармоқларнинг жамият ишлаб чиқариш тизимидаги ўринларини белгилашга ёрдам беради. У тармоқ-лараро алоқаларни ўрганишга ва асосий ишлаб чиқариш билан хизмат кўрсатиш тармоқлари орасида мувофиқ мувозанатни белгилашда кўмаклашади.
Инфратузилма элементларининг ўзига хос жиҳатларини кўп томонлама ҳисобга олган ҳолда уни маълум хусусиятлари бўйича таснифлаш мумкин эмас. АСМ инфратузилмаси элементларини қуйидаги тўрт хусусияти орқали туркумлаштириш мумкин .
Ҳудудий хусусияти ва ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиши бўйича тармоқлар қуйидагиларга бўлинади:
- инфратузилманинг халқ хўжалиги тармоқлари;
- ҳудудий тармоқлар.
-конкрет корхонада маҳаллий ёки ишлаб чиқариш тармоқлари.
-мамлакат миқёсидаги инфратузилма бутун хўжалик тизимининг самарали ишлашига хизмат қиладиган тармоқ ва хизматлардан иборат.
Ҳудудий инфратузилма алоҳида иқтисодий туманларнинг ривожланиш ва ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуасининг шаклланиши билан боғлиқ.Локал ёки ишлаб чиқариш инфратузилмаси алоҳида корхонанинг фаолиятини таъминлайдиган элемент ва ишлаб чиқаришдан иборат. Локал инфратузилмага ички хўжалик ва хўжаликлараро йўл қурадиган ташкилот мисол бўла олади. Тармоқ хусусиятлари бўйича инфратузилма - тармоқ-лараро инфратузилма ва тармоқ ички инфратузилмасига бўлинади. Тармоқлараро инфратузилма хўжалик тизимининг кўпгина тармоқларига хизмат қилишга йўналтирилган. Тармоқ ичи инфратузилмаси эса конкрет тармоқнинг ишлашига ёрдам беради.
Функционал йўналтирилганлиги бўйича АСМ инфратузилмасида иккита соҳани кўриш мумкин. Бевосита қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи соҳа ҳамда пировард маҳсулот истеъмолчига етиб боришини таъминлайдиган соҳа. Биринчи соҳа машина таъминоти тармоғи, транспорт мелиоратив, сув таъминоти ташкилотлари агрономия, ветеринария, ахборот хизматлари, моддий-техника таъминоти электрлаштириш тизимларидан, иккинчи соҳа эса маҳсулотни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ташкилотларидан иборатдирҚишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини индустрлаштириш ва ихтисослаштиришнинг ривожланиб бориши натижасида қишлоқ хўжалик корхоналарида моддий ресурслар билан таъминланиш, техникани таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш, ўғит солиш, мелиорация ишларини бажариш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича кенг тармоқлар вужудга келди. Қишлоқ хўжалигини барча тармоқларини тўлароқ индустрлаштириш, мажмуавий механизациялаш, электрлаштириш ва кимёлаштириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш асосида экин майдонларини кенг кўламда мелиорациялаш йўллари изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалик тармоғига кўп қиррали хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини ривожлантириш бозор иқтисодиётига мос муаммоларни ҳал этишда кенг имкониятлар очиб бермоқда. Булар жумласига:
- тупроқ унумдорлигини ошириш;
- селекция ишларини ташкил этишни тубдан яхшилаш;
- ҳар бир экин ўз табиатига мос равишда тегишли агротехнологияга амал қилишни талаб этади;
- қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммоларини кўриб чиқиш.
Шунинг учун ҳам, машина-трактор парклари тизимининг фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилади. Рақобат муҳитини вужудга келтириш учун ҳар бир туманда бир неча хўжаликка хизмат кўрсатадиган парклар тузиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, давлатга қарашли бўлмаган мулк шакли асосида ҳам шундай парклар тузиш керак. Жаҳонннинг кўплаб мамлакатларида амал қилинаётган лизинг бўйича қишлоққа техника келтириш тизимини ҳам етарли даражада ривожлантириш талаб этилаяпти.Маҳсулот етиштиришда самарадорликни ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш лозим. Бу имкониятларни эса инфратузилмалар яратади. Қишлоқ хўжалик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини сифат даражасини оширишда уларнинг амалга ошираётган хизматларини янада такомиллаштириш зарур. Хизматлар бозоридаги инфратузилмалар қуйидагилардан иборат: агрокимё хизмати; селекция хизматлари; уруғчилик; МТП хизматлари; ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш; транспорт хизматлари; ускуналар лизинги; улгуржи биржалар; биржалар бозори; молия-кредит тизими.
Маҳсулот етиштириш самардорлигини ошириш масалаларини ҳал этишда ерларни ирригациялаш ва мелиорациялаш муҳим аҳамиятга эга, бинобарин, ерларнинг унумдор бўлиши ва экинларнинг мўл ҳосил бериши кўп жиҳатдан ана шу омилларга ҳам боғлиқ.
Кимёлаштириш тупроқ унумдорлигига бевосита таъсир этади ва пахтачиликда самарадорликни оширишнинг муҳим инфратузилмаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Деҳқончилик-ни кимёлаштириш энг аввало экинлардан юқори ва барқарор ҳосил олишни таъминлашда минерал ўғитлардан фойдаланишни, етиштирилган ҳосилни қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ҳамда экинларни касалликлардан ҳимоя қилишда турли пестицидлардан фойдаланишни кўзда тутади ва ҳоказо.Минерал ўғитларнинг хосияти фақат экинлар ҳосил-дорлигини оширишдангина иборат бўлиб қолмай балки, ўсимликларда кечадиган биологик жараёнларда бевосита қатнашиб, ҳосил миқдорини оширишдан ташқари унинг сифатини ҳам яхшилайди: техник экинлар уруғларида мой фоизини кўпайтиради, ғўзанинг сувсизликка чидамлилигини ошириб, пахта толаси хоссаларини яхшилайди ва етилишини тезлаштиради. Минерал ўғитлар ҳосилдорликни оширишнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади ва бу ерда экинларни сифатли парвариш қилиш ҳам, яхши навлардан фойдаланиш ҳам, деҳқончиликнинг янги тизимини қўллаш ҳам унинг ўрнини боса олмайди.
Тупроқлар асосий озиқ элементларига нисбатан ҳар хилда талабчан бўлади, уларда кўпинча азотга нисбатан танқислик юқори бўлади. Шунинг учун ҳам экинларнинг, Айниқса пахтанинг ҳосилдорлиги экин майдонларида тупроқ таркибида азот элементларининг кўп ёки озлигига боғлиқ бўлади. Демак, экин майдонларининг азот билан таъминланишини тўғри ташкил этиш оқилона деҳқон-чиликнинг энг биринчи даражали вазифасидир.Кейинги йилларда республика қишлоқ хўжалигида минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланиш анча яхшиланди. Бу эса пахтачиликда самарадорликни оширишга бир мунча ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Деҳқончилик маданиятининг ошганлиги, ўғитлардан илмий тавсиялар ва агротехник картограммалар асосида фойдаланилаётганлиги билан боғлиқдир.
Минерал ўғитларни ерларга агрохимкартограммалар асосида энг мувофиқ муддатларда ва илмий асосланган миқдорларда солиб бориш ва шу орқали уларнинг самарадорлигини янада оширишга эришиш соҳасида ҳали жуда катта вазифалар турибди. Бунинг учун тупроқларда озиқ моддалари балансини тадқиқ қилиш даражасини янада кўтариш, агрохимик районлаштириш соҳасидаги ишларни охирига етказиш, агрокимёлабораториялар тармоғини ташкил этиш ва уларни малакали кадрлар билан таъминлаш, экинларга солинадиган ўғитларнинг меъёрлари ва муддатларини тупроқ типлари ва ўсимликларнинг ўсиш фазаларига нисбатан белгилаб чиқилиши зарур. Республикамиз қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлар билан бир қаторда, ҳар хил зарарли ҳашоротлар ва касалликлардан ҳимоя қилувчи турли хил кимёвий воситалар (инсектицидлар, фунгицидлар, гер-бицидлар), ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосил беришини тезлаштирувчи препаратлар ва шу билан бирга пахта терими олдидан ғўзаларнинг баргини тўкиш учун дефолиантлар, ўсимлик тупларини қуритиш учун десикатнлардан ҳам фойдаланилади. Пахтачилик тармоғида кимё воситаларидан фойдаланишнинг аҳамияти беқиёсдир.
Маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш имкониятлари агрокимё хизматининг сифати билан ҳам белгиланади. Бу ўсимликларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни мажмуавий тарзда амалга оширишни, ҳар бир хўжаликнинг мавжуд конкрет шароитларини ҳисобга олган ҳолда тавсия этилган чора- тадбирларни ўз вақтида ўтказилишини тақозо этади.
Кейинги йилларда қишлоқ ҳўжалиги тармоғига хизмат кўрсатувчи машина-трактор паркларида сон ва сифат жиҳатдан сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Шу жумладан пахтачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини ҳам таъкидлаш мумкин.
Ишлаб чиқариш хизмати эса мавжуд техника билан истеъмолчиларни талабномалари асосида иш ҳажмини бажаришлари керак. Шунингдек, техника воситаларини доимо ишга шай бўлиб туриши ва талаб қилинган иш миқдорини қисқа муддатда бажариб бериши зарур, бу ниҳоятда муҳим масала, агротехник тадбир уз вақтида сифатли қилиб бажарилиши, истеъмолчилар орасида ишончининг пайдо бўли-шига олиб келади. Бу эса ўз навбатида кафолатланган иш билан таъминланиш омили бўлади. Муқобил МТПларини ташкилий–бошқариш тузилмасининг намунавий схемаси қуйидагича.
Муқобил МТП бошšаруви раиси
Маркетинг талабнома ва реклама хизмати
Молия-хисоб хизмати
Ишлаб чиқариш хизмати
Истеъмолчилар
2- Расм.Мукобил МТПларининг ташкилий тузилмаси
Шундай қилиб, муқобил МТП ташкил қилишдан аввал, албатта, техник – иқтисодий асоснома (ТИА) ишлаб чиқи-лиши ва шу ТИА асосида иш олиб борилиши керак.
Муқобил машина–трактор паркининг ташкилий ҳуқуқий асослари. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, қишлоқда техника воситала-ридан самарали фойдаланиш ва агротехсервис хизмати тизимида рақобат муҳитини вужудга келтириш мақсадида техник сервис хизмат кўрсатувчи нодавлат мулк шаклидаги муқобил МТПларни тузиш объектив заруратга айланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |