Мавзу: Ўзини ўзи бошқариш. Режа: Бошқарув (менежмент)ининг моҳияти ва тизими



Download 29,46 Kb.
bet1/3
Sana22.07.2022
Hajmi29,46 Kb.
#839681
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу


Мавзу: Ўзини ўзи бошқариш.
Режа:
1. Бошқарув (менежмент)ининг моҳияти ва тизими
2. Рахбарни ўзини ўзи бошқариши
3. Менежер фаолиятини режалаштириш ва
ташкил этишнинг қуроллари

Умумий кўринишда бошқарув иккита объектнинг мақсадига қаратилган ўзаро ҳамкорлигидан иборат бўлиб, бунда улардан бири бошқарув субъекти ўрнида, бошқаси эса бошқарув объекти ўрнида бўлади. Бу ўзаро ҳамкорлик учун қуйидагилар хосдир:


 бошқарув субъекти бошқарув объектига таъсир кўрсатиш импульслари (бошқарув буйруқлари)ни жўнатади, улар бошқарув объекти қандай фаолият юритиши ҳақидаги ахборотга эга бўлдилар;
 бошқарув объекти ушбу импульслар (буйруқлар)ни олади ва уларга мувофиқ ҳаракат қилади
Бошқарув субъекти сифатида фирмалар бўлимлари ва хизматлари мажмуасини ѐки алоҳида бўлинма, якка шахс ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. Бошқарув объекти сифатида ходим, меҳнат жамоаси, товарлар, ресурслар, ҳужжатлар ва ҳ.қ. бўлади. Масалан, уста участканинг ишини ташкил қилади. Бунда у паст даражадаги менежер ѐки бошқарув субъекти, ишчилар эса – бошқарув объектлари бўлади. Ташкилотнинг тижорат директори бўлинмаларнинг ишини ташкил қилади. Бунда у менежер ѐки бошқарув субъекти, кўрсатилган бўлинмалар – бошқарув объектлари бўладилар.
Ташкилот фаолиятини ўзини ўзи бошқариш тамойили асосида амалга ошириш унинг муҳим аломати бўлади, у қўйилган мақсадларга эришиш учун мавжуд қонунчилик доирасида ҳар қандай қарорларни мустақил қабул қилиш ва амалга ошириш имкониятини кўзда тутади. “Ўзини ўзи бошқариш” атамаси ўзини ўзи бошқаришнинг мустақиллиги ва шахсий атамашунослигини акс эттиради. Ташкилотларнинг ўзини ўзи бошқариши асосида уларнинг иқтисодий ва бошқа манфаатлари ѐтади.
Бозор томонидан ўзини ўзи бошқариш бозор хўжалиги субъектларининг меҳнат жамоаларини ташкил этувчи мулк эгалари, тадбиркорлар, менежерлар, ѐлланма ходимларга янгича ижтимоий стратификацияланиши (бўлиниши)ни ва шунга кўра, мулк эгасини ўзини ўзи бошқариши, 115

тадбиркорни ўзини ўзи бошқариши, менежернинг касбий бошқаруви ва меҳнат жамоаси аъзоларининг ўзини ўзи бошқаришини кўзда тутади. Бозор иқтисодиѐти субъектлари ўртасида вужудга келадиган бошқарув вазифаларини тақсимланиши кўпгина омилларга боғлиқдир. Аввало ҳар бир субъектнинг имкониятли (хос бўлган) вазифаларини ажратиш керак. Масалан, мулк эгаси учун - эгалик қилиш, фойдаланиш, бошқариш вазифасидир. Мулк эгасининг дастлабки бошқарув муносабати бўлган ўзини ўзи бошқаришига кўра унинг мулки вазифа сифатида бўлади, уни у тўлиқ ҳажмда ѐки қисман бажариши мумкин.


Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг мустақил субъекти сифатида сармоя-мулкни сармоя- вазифадан ажралиш натижасида пайдо бўлган, бунинг оқибатида мулк эгаси ва тадбиркорлар бир-бирларига нисбатан автоном бўлиб қолганлар (мулк эгаси-тадбиркор, тадбиркор эса мулк эгаси бўлолмаслиги мумкин). Тадбиркор, бозор иқтисодиѐтининг асосий арбоби сифатида, ўз номидан, ўзининг тавакалчилиги ва жавобгарлиги остида фойда олиш учун бозорни товар ва хизматлар билан тўлдиришга қаратилган ташаббусли фаолиятни ташкил қилади
Менежмент ва унинг субъекти - менежерни ҳар томонлама таърифлаш мумкин. Биринчидан, менежмент ва ташкилот давлатники бўлса ҳам, давлатга эмас, балки тадбиркорлик тузилмаси (ташкилот)га тегишли эканлигини тасдиқлаш зарур. Иккинчидан, менежментнинг, турли билимларни талаб қилувчи, касбий йўлантирилганлиги ажратилади. Учинчидан, менежмент бошқарув тамойиллари вазифалари усуллари ва шаклларининг йиғиндиси сифатида бўлади. Менежер ташкилот фаолияти самарадорлиги учун жавоб беради ва бунинг учун тегишли даромад олади.
Меҳнат жамоасининг бошқарув фаолияти соҳаси ҳаммадан аввал меҳнат муносабатлари ва иш сифатини текшириб олади. Ходимлар томонидан бажариладиган бошқарув вазифалари доираси уларнинг ривожланганлик 116

даражаси, ижтимоий ҳамкорлиги, малакаси, шахсий сифатлари ва бошқа омилларга боғлиқ.


Шуни таъкидлаш жоизки, мулк эгаси-тадбиркорни ўзини ўзи бошқариши, менежерни касбий бошқаруви ва меҳнат жамоасини ўзини ўзи бошқариш ўртасидаги чегаралар шартли ва ҳаракатчандирлар. Тадбиркор, менежер, ходимлар ташкилотнинг акцияси ѐки пайи (улуш)ни харид қилиб, унинг биргаликдаги эгаси бўладилар. Бунда мулк эгаси, тадбиркор, менежер, меҳнат жамоаси аъзоси вазифаларини маълум даражада бундай бирлашишида уларни бир вақтдаги чегараланишлари бирмунча самаралироқ бўлади.
Ташкилотнинг бевосита ва кундалик бошқарувида менежерлар ва айниқса, уларнинг юқори даражаси муҳим роль ўйнайди. Бунда мулк эгасининг ўзини ўзи бошқариши дастлабки бошқарув муносабати бўлади. Бошқарув вазифалари ва тузилмаси диалектик яхлитликда бўлади. Янги ташкилотни ташкил этишда вазифалар тузилмалар (бўлинмалар, лавозимлар)ни шакллантириш, уларга ҳуқуқ ваколатлар ва жавобгарликларни бириктириш учун асос бўладилар. Ишлаб чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш ва ҳар томонлама ривожлантиришда тузилма вазифалар мажмуасининг эҳтимол бўлган ўзгаришлари диапозони (даражаси)ни белгилаб берувчи асос ҳисобланади. Бундай тузилма тубдан ўзгартирилмайди, яъни асосий бўлинма ва лавозимлар сақланиб қолинади.
Ташкилотлар (корхоналар)ни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси турли-туманлиги билан ажралиб туради ва қуйидаги омиллар билан белгиланади:
- ташкилот фаолиятининг характери ва унинг хусусиятлари билан (ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг таркиби, технологик, техник жиҳозлари);
- ташкилот ишлаб чиқариш ѐки тижорат фаолиятининг ўлчамлари (ҳажмлари) билан;
- бошқарув аппарати тузилишининг асосий фаолияти (ишлаб чиқариш, тижорат) иерархик тузилишига мослиги билан;
- бошқарувнинг ташкил этиш шакли билан;
- ташкилотни бошқаришнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган шакллари ўртасидаги муносабат билан;
- бошқарувнинг соҳавий ва ҳудудий шакллари ўртасидаги муносабат билан (маҳсулот, минтақа бўйича);
- ходимлар малакасининг даражаси билан;
- ташкилотнинг стратегияси билан;
- ташкилот ташқи муҳитининг мураккаблиги ва динамиклиги билан;
- маҳсулотнинг таъминоти ва сотилишини ташкил этилиши билан;
- ташкилотни географик жойлашиши билан ва ҳ.к.
133

Ташкилотнинг ташкилий тузилмасини шакллантиришда унинг олдига қуйидаги талабларни қўйиш лозим:


- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараѐни, бошқарув тузилмасини фаолият юритишининг натижаси сифатида мутаносиблик, узлуксизлик, параллеллик, бир маромдалик талабларига мос келиши керак;
- ташкилий тузилма ташкилотни режа асосида ривожланишига ѐрдам бериши керак;
- тузилма элементлари (бўлинмалар)нинг сони кичик, аммо ташкилот нормал фаолият юритиши учун етарлича бўлиши керак, бир даражадаги таркибий қисмлар ўртасидаги горизонтал алоқалар сони ҳам худди шундай бўлади. Горизонтал алоқалар норасмий муносабатларни амалга оширишга имкон беради ва кўникмаларни узатишга кўмаклашади, битта даражадаги таркибий қисмларнинг тизим мақсадларини бажариш бўйича ҳаракатларини мувофиқлашишини таъминлайдилар. Алоқалар сони камайиши тизимни фаолият юритишининг берқарорлиги ва оперативлиги ошишига олиб келади;
- ташкилий тузилма эгилувчан, қатъий алоқаларнинг энг кам миқдорига эга, содир бўлаѐтган ўзгаришлар, яъни вазифалар ва янги хизматларни бажариш заруриатига мувофиқ тез йўлга қўйишга қодир бўлиши керак. Тизимнинг ихчамлиги уни бозор талабларига тез мослашиши талабларидан бири бўлади:
- ташкилий тузилма иложи борича содда бўлиши керак, бунинг учун бошқарув даражалари миқдорини , ташкилот таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар сонини қисқартириш, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараѐнларини автоматлаштириш зарур;
- ташкилий тузилма ташкилотга фан ютуқлари ва илғор тажрибани татбиқ этишга кўмаклашиши;
- тизим элементлари ўртасидаги ҳамда тизим ва атроф-муҳит ўртасидаги коммуникациялар аниқ бўлиши;
134
- ташкилий тузилма ишлаб чиқилган ва сотилган товарлар ва хизматларнинг юқори сифатини таъминлаши;
- ташкилий тузилма ташкилотнинг фаолият юритиши юқори самарадорлигини таъминлаши керак.

Ташкилий тузилмани шакллантиришда яна бошқарувчанликни ҳам ҳисобга олиш керак. Шу муносабат билан қуйидаги тушунчаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир:


- бошқарувчанлик кўлами (М) - бу маълум менежер ѐки бошқарув идорасининг ҳақиқатдан ҳам бевосита қўл остида бўлган ходимлар бўлинмаларнинг сони;
- бошқарувчанлик меъѐри (Н) – бу бошқарув муносабатлари ва бошқарув техникаси ривожланишининг замонавий шароитларида маълум менежер ѐки бошқарув идорасига бўйсуниши мақсадга мувофиқ бўлган ходимлар ѐки бўлинмаларнинг сони. бу аслида бошқарувнинг мувофиқ кўламидар.

Download 29,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish