7.3. Раҳбарни ўзини ўзи бошқариши
Ўзини ўзи бошқариш бу раҳбарнинг кундалик амалиѐтда ишнинг замонавий усулларидан мақсадга мувофиқ ва изчил фойдаланишини ўз ичига олувчи шахсий ишини ташкил этиш ҳамда унинг ўзини ўзи ривожлантиришидир.
Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- менежмент томонидан вақтдан ва ўз имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш;
- у ўз соғлиғини сақлаши ва мустаҳкамлаш;
- ҳаѐтни боришини онгли равишда бошқариш;
- ҳам ишдаги, ҳам шахсий ҳаѐтидаги ташқи ҳолатларни енгиб ўтиш.
Турли масалаларни кундалик ҳал қилишда менежер турли вазифаларни бажаради. Ўзини ўзи бошқаришнинг бу жараѐнини алоҳида вазифалар ўртасидаги алоқани кўргазмали равишда намоѐн қилувчи доира каби берилиши мумкин (7.3.1-расм).
Ташки доирада қуйидаги бешта вазифалар маълум:
1) вазифаларни қўйиш;
2) режалаштириш; 283
3) бўлғуси ишдаги устуворликларни белгилаш;
4) кун тартибини тузиш ва меҳнат жараѐнини ташкил этиш;
5) ўзини ўзи назорат қилиш ва мақсадларга тузатишлар киритиш.
Ўзини ўзи бошқаришнинг ички доирасида бирлаштирувчи вазифа-ахборотлар билан ишлаш жойлашган. Қолган вазифалар маълум даражада уни атрофида айланадилар, чунки ахборот алмашиш ўзини ўзи бошқариш жараѐнининг барча босқичларида зарурдир.
Ўзини ўзи бошқариши доираси
-Ўзини ўзи
назорат қилиш қўйиш
-Мақсадларни
назорат қилиш қўйиш
Ахборот билан
ишлаш
Режалаш-тириш
Меҳнат
жараѐнини
ташкил этиш
Устуворлик-
ларни белгилаш
Биринчи вазифа - мақсадларни қўйиш. Ҳар бир бошқарувчи ходим ўз олдига мақсадларни қўяди, бу келажакка қараш, куч ва фаолликни эришиш керак бўлган нарсага қаратиш ва жамлашни билдиради. Шундай қилиб, мақсад якуний натижани шакллантиради. У ҳаракатлар “қутуртирувчиси”, фаолликни белгилаб берувчи ундов бўлади. Агар мақсад қўйилган бўлса, 284
унда ҳаракатлантирувчи куч сифатида ҳаракат қилувчи ва фақат мақсадга эришилгандагина йўқолувчи кескинлик ҳолати вужудга келади.
Мақсадларни қўйиш жараѐни бир неча босқичлардан ташкил топади.
1. Мақсадларни белгилаш ва уларни қуйидагича вақтли мезонлар бўйича табақалаштириш:
- узоқ муддатли ҳаѐтий мақсадлар (шахсий ва касбий);
- ўрта муддатли мақсадлар (яқин 5 йилга)
- қисқа муддатли мақсадлар (яқин 12 ойга)
Бунда меҳнатга мотивация ни кучайтирувчи ва касбий интилишларни йўналтирувчи касбий мўлжалларни ажратиш керак.
2. Мақсадларга эришиш учун шахсий ресурсларни белгилаш, бунинг учун қуйидагилар зарур:
- шахсий салоҳият ва имкониятларни белгилаш;
- ўзининг кучсиз томонларини санаб бериш, муваффақиятсизликларнинг рўйхатини тузиш ва қандай сабаблар натижасида улар содир бўлганликларини таъкидлаш. Бу камчиликлардан қандай қилиб халос бўлиш ҳақида ўйлаб кўриш;
- 2-3 муҳим афзалликлар ва камчиликларни ажратиш.
Яна яқин йилларда нима билан ҳисоблашиш кераклигини ҳам аниқлаб олиш, масалан, яқин атрофдагилар (ҳамкорлар, қариндошлар, бошлиқ, ўртоқлар ва ҳ.к ) ѐки ѐшни ва ўз мақсадларини уларга мувофиқ қўйиш керак.
3.”Мақсад – восита” таҳлилини ўтказиш, унинг боришида мақсадларга эришиш учун зарур ресурсларни (шахсий, молиявий вақтли) ҳақиқий вазият билан солиштириладилар. Бунинг учун мақсадларни тузилган “инвертарь рўйхати”га мурожаат қилиш ва 3-4та муҳим мақсадларни танлаб олиш, уларга эришиш учун зарур воситаларини белгилаш ва яна нимага эришиш кераклиги ѐки мақсадларга эришиш учун нимага киришиш кераклигини текшириш зарур. 285
Касбий (мартабали) мақсадлар бўйича уларга эришиш учун зарур малакани кўрсатиш ва ҳақиқий амалий вазифаларни қўйиш зарур, масалан, етишмаѐтган тажрибани олиш.
4. Аниқ мақсадларни шакллантириш. Бунда шуни ҳисобга олиш керакки, ҳар бир мақсад фақат уни амалга оширилиш муддати ва исталган натижалар маълум бўлгандагина маънога эга бўлади. Сўнг ўзининг исталган ва амалий мақсадларида қўллаш билан шакллантириш ва ўз режаларини уларнинг қанчалик ҳақиқийлиги нуқтаи назаридан қайта текшириш мақсадга мувофиқдир.
Малака ва маданий даражани оширишни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ўзига жудаям кўп нарсани олиш керак, чунки бу ҳақиқий бўлмаган вазифаларни бажарилишига имкон камдир. Ўз олдимизга қанчалик кўп мақсадларни қўйсак, олдинги ҳаѐтни шунчалик кўпроқ ўзгартириш ва ўз фаолиятини кўпроқ фаоллаштиришга тўғри келади.
Узоқ муддатли глобал мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, яна аниқ қисқа муддатли мақсадларни ҳам белгилаш зарур.
Кўриб чиқилган мақсадлар ҳаѐт ва мартабанинг режасида қайд этилади, у мунтазам равишда қайта текширилиши, фаоллаштирилиши ва тўлдирилиши керак. Қуйида шундай режадан мисол келтирилади (7.3.1–жадвал).
Мақсадларни қўйиш узлуксиз жараѐндир, чунки улар қоидага кўра, бир марта ва бутунлай берилмайди. Улар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, масалан, агар уларни амалга оширилиши устидан назорат қилиш жараѐнида олдинги тасаввурлар нотўғрилиги ѐки сўровлар оширилган ѐ пасайтирилганлиги аниқланганда.
мақсадни топиш: “Мен нимани хоҳлайман?”, вазиятли таҳлил: “ Мен нима қила оламан?”, мақсадларни шакллантириш: “Мен аниқ нимага киришаяпман?”.
Ўзини ўзи бошқаришнинг кейинги босқичи – менежернинг шахсий вақтини режалаштиришдир (7.3.1 –жадвал) Бунда энг қиммат бойлик - вақтдан оқилона фойдаланиш таъминланади: ѐ мавжуд вақтни унумли фаолият учун қўллаш (энг катта мезон) ѐки қўйилган мақсадларга вақтни камроқ сарфлаш билан эришиш (энг кичик мезон).
Режалаштириш мақсадларини амалга оширишга тайѐргарлик ва вақтни туркумлаштириш (тартибга солиш)ни билдиради.
Режалаштиришга вақтни сарфланиши кўпайишида уларни ижро этиш учун зарур вақт қисқаради, бу провардида умуман вақтни қисқаришига олиб келади. Режавий давр (йил, ой, кун )нинг 1 %га яқинини режалаштиришга сарфлаш тавсия этилади.
Шахсий вақтни режалаштириш қоидалари мавжуд:
- вақтни сарфланишини унинг ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун синчиклаб режалаштириш;
- иш кунинг фақат 60% ни режа билан қамраб олиш, 20% ни кўзда тутилмаган муаммоларни ҳал қилиш ва 20% эса ижодий фаолиятга, шу жумладан малакани оширишга қолдириш;
- бошланган ишни ҳамма вақт охиригача етказиш;
- вазифаларнинг фақат бажарса бўладиган ҳажмини режалаштириш;
- режаларнинг эгилувчанлигини таъминлаш; 287
- режада нафақат ҳаракатларни, балки кутилган натижаларни ҳам қайд этиш;
- ишларни бажариш учун аниқ муддат ва вақтли меъѐрларни белгилаш;
- муҳими шошилинчдан ажрата билиш ва шошилинч ишларнинг ҳукмронлигидан қочиш;
- режага ишларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши нуқтаи назаридан доимий равишда назорат қилиш ва тузатишлар киритиш;
- шахсий вақтдан фойданалишни режалаштириш;
- йирик вазифаларни ҳал қилиш учун вақтнинг катта узлуксиз даврлари ва кичикларни эса – кичик масалалар учун захира қилиб қолдириш;
- унумсиз фаолиятга иложи борича камроқ вақт кетиши устидан назорат қилиш;
- муқобил режалаштириш ва яхши вариантни қидириб топишга ҳаракат қилиш;
- ўз режаларини ҳамкасблари билан мувофиқлаштириш.
Умумий режалаштириш доирасида вақтни режалаштириш тегишли узоқ муддатли (стратегик) мақсадларга қаратилади, у ўз навбатида оперативларга бўлинади. Шахсий ва касбий мақсадларга эришиш учун вақтни белгилашда уни афзалроқ тақсимлаш ва ишларнинг мақсадга мувофиқ нисбатийлигини олиш мумкин.
Ишбилармонлик ҳаѐтида қуйидаги режавий даврлар ўзларини оқлаганлар:
узоқ муддатли (3 - 5 ѐки кўпроқ йиллар);
ўртача муддатли ( 1- 3 йиллар)
жорий (1 кун - 3 ой - чораклик, ойлик, ўн кунлик, ҳафталик, кунлик режалар).
Вақтни режалаштириш ѐпиқ тизимдан иборат бўлади, унда режаларнинг алоҳида турлари ўртасидаги яқин алоқа кузатилади. Масалан, узоқ муддатли 288
режалар ўрта ва аниқ муддатли режалар, жорий давр режалари ва кунлик режаларда аниқланиб олинади.
Ҳаѐтнинг режаси режалаштириш жараѐнининг бошланғич нуқтаси бўлади. Унинг асосида яқин йилларга режа тузилади, кейингиси – йиллик. Шундан кейин чоракларда бўлиш амалга оширилади, йиллик режанинг бажарилиши устидан назорат қилиш учун тегишли режа тузилади.
Йил давомида вақтнинг тенг оралиқлардан кейин ўтган даврдаги ҳодисаларнинг ўйлаб кўриш ва зарур бўлганда ўзгартиришлар киритиш ѐки муддатларни кўчириш (оралиқ назорат) тавсия этилади. Ҳар чоракнинг охирида кейинги даврга мўлжаллаганларни белгилаш ва ундан қайси вазифаларни чиқариб ташлаш, қайсини кўчириш ва қўшишни белгилаш зарур.
Режалар, агар яна эркин режалаштирувчи вақт деб белгиланса ҳамда қўшимча ва кўзда тутилмаган вазифаларни ҳал қилиш учун вақтнинг захиралари кўзда тутилсагина, ҳақиқийдир.
Ҳафталик режа келгуси даврни янада батафсилроқ башоратлашни кўзда тутади. Ойлик режадан келиб чиққан ҳолда ҳафтадаги барча ишларнинг кун тартиби уларни ижро этиш учун зарур вақтни кўрсатиш билан тузилади. Вақтни режалаштириш тизимидаги сўнгги ва ғоятда муҳим босқич – кунлик режадан иборат бўлиб ва у ҳафталик режа асосида қурилади. Унда кун давомида қандай ишлар қилиниши кераклиги белгиланади, бунинг устига олдиндан кўзда тутилмаган режалар қўшилади.
Шундай қилиб режалаштириш умумий вазифаларни ҳар хил ҳаракатларни вақтида тақсимлаш учун хусусийларга аста-секин жойлаштиришни кўзда тутади.
Барча режалар ѐзма кўринишда тузилишлари керак, чунки мияда сақланадиган режалар осонлик билан рад этилади, ѐзма режалар эса хотирани бўшатилишини таъминлайди ва ишга ўзини ўзи ундашнинг руҳий самарасига 289
эга бўлади. Ишга доир фаоллик мақсадга қаратилган ва мўлжалланган дастурга қатъий риоя қилинган бўлади.
Кейин менежер томонидан ишлаб чиқилган режаларни амалга оширилиши лозим. Раҳбар меҳнатини оқилона ташкил этиш ишларини бажаришда устуворликларни белгилашни кўзда тутади. Бу турли ишлар аҳамияти бўйича катта фарқланишлари билан боғлиқдир.
Раҳбарлар бирданига ишнинг кўпинча жуда катта ҳажмини бажаришга ҳаракат қиладилар ѐки аксинча, ўз вақтлари ва кучларини алоҳида муҳим бўлмаган, аммо зарур бўлиб кўринган ишларга сарфлайдилар. Натижада шиддатли иш кунининг охирига келиб, кўп нарса қилинганга ўхшаса ҳам, муҳим ишлар ѐ тугалланмай қолдилар, ѐки жойларидан умуман силжимайдилар.
Омадли менежерлар кун давомида кўпгина муҳим масалаларни ҳал қилишга улгуриш билан маълум вақт давомида битта ягона вазифани бажариш билан банд бўлишларда ажралиб турадилар. Бунинг учун муҳим ишларнинг биринчи ўриндалиги ҳақидаги қарорнинг қабул қилиниши, устуворларнинг тегишли рўйхатини тузиш ва унга риоя қилиш шарт-шароитлари бўлиб хизмат қилади.
Устуворларни белгилаш, режага киритилган вазифаларни навбатма-навбат изчил ва тизимли бажариш зарур, бу қуйидагиларга имкон беради:
- эътиборни фақат битта вазифани бажаришга жамлаш;
- ишга мақсадга интилганидек киришиш ва маълум муддатларга риоя қилиш;
- берилган ҳолатларда қўйилган мақсадларга эришиш;
- бошқалар томонидан бажарилиши мумкин бўлган ишларни чиқариб ташлаш;
- режавий давр (ҳафта, кун)нинг охирига келиб ҳеч бўлмаганда энг муҳим масалаларни ҳал қилиш;
- низо ва стрессли юкламалардан қочиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |