2.Таълимнинг миллий моделининг шаклланиши, ривожланиши ва
соҳадаги муаммолар. Ўзбекистонда янги авлод кадрлар тайёрлаш
соҳасидаги ўзгаришлар.
Олий таълим узлуксиз таълим тизимини бош бўғинларидан бири
ҳисобланади. Бу соҳа жамиятнинг иқтисодиёти, фани, маданияти ва
технологик жараёни билан яхлит холда часбарчас боғлиқдир. Шунинг учун
унинг тараққиёти умуммиллий ривожланиш стратегиясининг муҳим таркибий
қисми ҳисобланади. ХХI аср глобализация билан боғлиқ ҳолда олий таълимга
янги анъаналар ва янги муаммоларни етказиб берди. Бу жараён дунёнинг
барча университетларига ўз таъсирини ўтказмоқда. Бугунги кунда барча
университетлар учун дунё таълим кенгликларида ўз мавқеини сақлаб қолиш,
тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида бўлиш муҳим вазифалардан бири бўлиб
қолмоқда.
5
Биринчи галда университетлар таълим тизимини замонавий лойиҳаси
тайёрланиб, таълим тизимининг асоси бўлган янги ўқув режалар, дастурлар
яратилди. 1993 йилдан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва
бакалаврлар тайёрлашда қўлланила бошлади. Вилоят марказларида ташкил
этилган олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш,
уларнинг илмий интеллектуал имконият ва моддий техника базасини
5
Сиддиқов Р.Б. Вопросы инноваций в изучении реформирования высшего образования Республики
Узбекистан. Ўзбекистон тарихи фанидаги инновациялар (илмий тўплам), “Noshir”, Тошкент, 2012, 232 б.
мустаҳкамлаш мақсадида 1995 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси минтақавий олий ўқув
юртларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор
қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси нинг “Таълим тўғрисида” қонуни ва Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури асосида олий таълим муассасалари моддий техника
базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларни замонавий ўқув
лаборатория ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш, дарслик ва
ўқув услубий материаллар, педагог кадрлар билан таъминлаш амалга
оширилди. Бу даврда Тошкент Ислом университети, Жаҳон иқтисодиёти ва
дипломатика университети каби ўнлаб университет ва институтлар ташкил
этилди. Москва Давлат университетининг филиали, халқаро Вестминстр
университети, Турин политехника институти каби нуфузли олий таълим
даргоҳлари минглаб ёшларга илғор хорижий тажрибани қўллаб, таълим
бериши мамлакатимизда кадрлар тайёрлашни яна бир поғона юқори
кўтарилишига омил бўлди. Шунингдек, мамлакатимиз олий ўқув юртларида
таълим сифатини ошириш, хорижда тайёрланадиган мутахассисликларни
қўшма факультет ва институтлар кўмагида тайёрлаш тажрибаси йўлга
қўйилди. Ўзбекистонда олий ўқув юртлари нуфузини ошириш, нодавлат
таълим масканлари сонини кўпайтириб, соҳага юқори малакали кадрларни
жалб этиш ва рақобатни кучайтириш йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 28 январдаги Фармони билан
Тошкент Давлат университетига “Миллий университет” мақоми берилди.
Республикамизда эмас балки Марказий Осиёда олий таълимни ташкил
топишида ва ривожланишида Тошкент Давлат Университети катта ўрин
тутади. Даврлар мобайнида ушбу университетнинг қатор факультетлари
негизида бир нечта мустақил институтлар ташкил топди. “Миллий
университет” мустақиллик йилларида олий таълим ривожига муносиб
хиссасини қўшди ва кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг ижросида
ҳақиқий байроқдорлик қилди.
6
Шу ўринда олий таълим соҳасида кўплаб
соҳаларга бош мезонни белгиловчи Ўзбекистон Миллий университетида 30
дан зиёд илмий мактаблар шаклланган бўлиб, улардаги илмий натижалар илму
фан тараққиётига хизмат қилаётганлиги қувонарли холдир.
2006 йил республикада 62 та олий ўқув юртида 265438 талабага 21409 та
профессор-ўқитувчи, жумладан 1662 нафар фан доктори ва профессорлар,
7360 та фан номзодлари ва доцентлар таълим берди.
Олий таълимдаги тубдан ўзгаришнинг асосийларидан бири янги авлод
дарсликларини яратилиши, давлат таълим стандартини шакллантириш бўлди.
Бу олий таълим, шунингдек, академик тизимдаги олимларнинг улкан
ҳажмдаги машаққатли, масъулиятли вазифаларидан бири бўлиб, замонавий
илмий қарашларни ўзида жамлаган билимлар тўплами вужудга келди.
Олий таълимнинг мақсади мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий ривожини таъминлашга, ўзи танлаган мутахассислик бўйича бозор
6
С.Ғуломов, Э. Убайдуллаева, Э.Ахмедов. Мустақил Ўзбекистон, “Меҳнат”, Тошкент, 2001. 61-б.
иқтисодиёти шароитида мустақил ишлашга лаёқатли, юқори малакали,
рақобатдардош кадрларни тайёрлашдан иборат. Республика олий ўқув
юртларида талабалар билим олиш билан биргаликда илмий тадқиқот
ишларини ҳам олиб борадилар. Илмий мавзуларп кўпинча талабаларнинг
ихтисослиги бўйича тегишли ишлаб чиқариш корхоналари, илмий тадқиқот
муассасалари билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Мамлакатимизда 2016
йилда сиёсий-ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий соҳалар билан бир қаторда,
ижтимоий соҳаларда ҳам чуқур сифат ўзгаришлари рўй берди. Жамият
ижтимоий соҳасининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири таълим-тарбия
соҳаси бўлиб, унинг ривожи сиёсий, ҳуқуқий иқтисодий ва маънавий
соҳаларга бевосита таъсир этади ҳамда ижтимоий соҳалар меъёрий моҳияти,
камолот даражасини белгилаб беради.
2017 йил йилда таълим давлат сиёсатининг энг устивор йўналишига
айланди. Давлат бюджетидан таълимга ажратилган маблағлар бюджет
харажатилари қисмининг 33.7 фоизи даражасида режалаштирилиб, таълим
соҳасига йўналтьирилаётган ҳаражатлар ҳажми мамлакатимиз ЯИМ
таркибида 10-12 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон таълим майдони улкан ҳажмга эга бўлиб, 10 мингга яқин
мактаб, 1556 та лицей ва коллежлар, 100 дан зиёд олий ўқув юртларида янги
таълим тизим асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касб-ҳунарларга эга
бўлиб, мамлакатимиз таълим моделининг самарасини намоён этмоқдалар.
Янгиланаётган Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-
иқтисодий ислоҳотлар замирида олий таълимнинг ўрни ва аҳамиятига улкан
хисса қўшилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган илм-фан тараққиёти,
таълим ривожланишининг келгусидаги ҳар бир муваффақияти, муаммоли
масалалари ечим топиши хаётий масала эканлиги теран тушунтирилди.
Биз юқорида таъкидлаганимиздек таълим тизими бир неча миллион
фуқарони бирлаштириб, мамлакатнинг эртанги кунига биринчи галдаги
дахлдор соҳа эканлиги барчамизга аён бўлиб бормоқда. Шунингдек,
глобаллашув жараёни шиддат билан ривожланишни тақазо этаётганлиги ҳам
кундек равшан. Бежизга 2016-2020 йилларнинг май ойигача олий таълим
тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 62 дан ортиқ меъёрий
ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинмаганлигини теран англамоғимиз лозим. Биз
шу ўринда уларнинг баъзиларига тўхталиб ўтсак, мавзунинг мазмун
мохиятини тушунарли бўлади. Олий таълимнинг янги сифат бочқичига
кўтарилишига хизмат қилувчи ушбу Фармон ва қарорларнинг қабул қилишни
ёшларимизнинг
жахоннинг
ривожланган
мамлакатлардаги
таълим
стандартларига тўла мос келадиган билимларни эгаллашларига, уларнинг
ижодий ва интелектуал салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Ушбу
меъёрий хужжатлар яна шуниси билан эътиборлики унда фақатгина ютуқлар
санаб ўтилмай, ишчан танқид, муаммоларни эътироф этиш орқали келажак
тараққиёт учун конструктив ғоя ва таклифлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи,
мамлакат Бош Вазири Ш. Мирзиёев 2016 йил 30 сентябрда “1 октябрь –
Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан йўллаган табригида
шундай деган эди: “Айни пайтда бугунги кунда олдимизда янада муҳим ва
долзарб вазифалар турганини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Шу борада илм-фан
ва таълим тарбия соҳасини моддий техника базасини янда мустаҳкамлаш,
унинг нафақат давр билан ҳамоҳанг бўлишини, балки замонданолдинда
юришини таъминлаш,педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг
илғор усулларнидан кенг фойдаланиш, бу ишларни хориждаги нуфузли
марказлар билан ҳамкорликда олиб бориш, соҳага замонавий технологияларни
жорий этиш, ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ва масъулиятли
меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантириш билан боғлиқ вазифаларни амалга
ошириш, қисқа қилиб айтганда, ҳаётимизга катта куч бўлиб кираётган янрги
авлодимизни камол топтириш учун давлатимиз томонидан барча имкониятлар
сафарбар этилади”.
7
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-
демократик партиясининг VIII съезди (2016 йил 19 октябр) Ўзбекистон
раҳбари Ш.Мирзиёев илм аҳлига, таълим намояндаларини шарафлаб шундай
деган эди: “Маълумки, Ўзбекистон улкан табиий заҳиралар, иқтисодий ва
инсоний салоҳиятга бой мамлакат. Аммо Яратганнинг ўзи ато этган яна бир
бебаҳо бойлигимиз борки, у ҳам бўлса, халқимизнинг беқиёс интеллектуал ва
маънавий салоҳиятидир.
Илм-фан намоёндаларининг, таъбир жоиз бўлса “игна билан қудуқ
қазийдиган” заҳматкаш олимларимизнинг машаққатли илмий изланишлари
мамлакатимиз, унинг бугунги ва келгуси равнақи учун жуда катта аҳамиятга
эга. Бу фидойи инсонлар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш
мақсадида биз бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Бугунги кунда
дунёда инновацион ғоясиз, илм-фан ютуқларисиз биронта соҳани
ривожлантириш мумкин эмас.
8
Ушбу ният ва фикрлар келгусида аниқ режалар
асосида амалга оширилди ва таълим тизимида улкан сифат ўзгаришларига
асос бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёев президентлик
лавозимига киришган кунларданоқ Ўзбекистонда илму-фанни тараққий
топтириш, таълим тизимини шу жумладан, олий таълимни забардаст соҳага
айлантиришга тизимли амалий кўмак беришга бош бўлди. Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академияси салоҳияти оширилди. Ўзбекистон Фанлар
Академияси
тизими
такомиллаштирилди,
моддий
техника
базаси
мустаҳкамланди, унинг таркибида бир қатор илмий тадқиқот институтлари ва
марказлар фаолияти тикланди. Кўп йиллик танаффусдан сўнг Фанлар
акадмиясига сайлов ўтказилиб, ўзининг илмий ишлари билан мамлакатимиз
ва халқаро миқёсда ном қозонган истеъдодли олимлар академик деган юксак
шарафга сазовор бўлдилар. 2016 йил 30 декабрда Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намоёндалари
7
Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз (1-
қисм), Ўзбекистон, Тошкент, 2018, 25-б.
8
Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз (1-
қисм), Ўзбекистон, Тошкент, 2018, 85-б.
билан учрашувида қайт этилганидек, фан, таълим ва ишлаб чиқариш
интеграциясига янада такомиллаштиришни муҳим ахамиятга эга. Бугун
жаҳонннинг етакчи университетлари илий марказлари ва фанлар
академиялари билан илмий хамкорликни янада мустахкамлашни замонни ўзи
талаб этмоқда. Мамлакатимиз ва жамиятимизнинг замон талаблари даражаси
ривожланишини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин.
Олимларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларни янги босқичга
кўтариш илму фанни иқтисодиёт тармоқларидаги улушини ошириш
мақсадида Инновацион ривожланиш Вазирлиги ташкил этилди. Бунда
истиқболли илмий лойиҳаларга катта ҳажмда давлат грантлари ажратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий
университетида олий таълим ва илм-фан намоёндалари билан учрашди.
Учрашув чоғида бугунда илмий тадқиқотлар, таълим тизимида сифат
жиҳатидан тубдан яхшилаш борасида қатор фикрлар билдирилди ва моддий
техника базасини яхшилаш учун 6 млн доллар ҳажмида молиявий кўмак
ажратишга кўрсатмалар берилди.
Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалалари
алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича
кўрсатмалар берилди. Шунга мувофиқ Талабалар шаҳарчаси 6 та 9 қаватли
уйлардаги 216 та хонадош тайёр холда фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбари Олмазор мусанига ташрифи доирасида мазкур уйларда
яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
Хонадон эгаларини табриклар эканлар, “Биз олим ва педагоглардан натижа
кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт соат
келди. Илмли одамлар – мамлакатимизни олтин фонди. Уларнинг қўлида
келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади”- деб ният билдирди.
юқоридаги фикрлар, ниятлар амалий иш харакатга айланаётганлиги хаётнинг
ўзи кўрсатиб турибди.
Ушбу сафар давомида Инновацион ривожланиш Вазирлигининг янги
биноси билан танишиш чоғида Президент: “Мамлакатимиз юқори технологик
соҳаларбўйича дунёда ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация
қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш
Вазирлиги ташкил этилиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни
бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак,- дея таъкидлади.
Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан
ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим
яратилди. Илмий тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва
лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28.2 миллиард сўмлик 31 та стартап
лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида 2020 йил биринчи
чораги даврида Германия, Россия, Белорусиядаги шериклар билан 9.6 млрд
сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.
Олимларга яратилаётган шароитлар, илмий тадқиқотлар натижалари
билан танишув чоғида давқлатимиз раҳбари талаба ёшларнинг чуқур билим
олишлари масаласига тўхталиб, “Ёшлар имтихондан ўтиш учун эмас, билимли
мутахассис бўлиш учун ўқишлари лозим”, деб таъкидлади. Чунки давлатимиз
томонидан амалга оширилаётган барча саъйи-ҳаракатлар, халқимизнинг орзу-
умиди ёшларимизнинг етук, билимдон, соғлом фикрли бўлишида намоён
бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 октябрдаги
Фармойишига кўра тузилган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги
ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор олий таълим муассасаларида
ҳали ҳам илмий педагогик салоҳиятни пастлиги, таълим жараёнларини
ахборот услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замонавий талабларга
жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника бажасини тизимли янгилашга
мухтожлиги аниқланди. Олий таълим тизимида ўқув жараёнига илғор халқаро
тажрибани кенг жорий этиш, етакчим хорижий турдош илмий-таълим
муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқфаларини йўлга қўйиш орқали
педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш борасида ишлар талаб
даражасида эмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги
“ Олий таълим тизимини янада ривожлантириш” тўғрисидаги Қарори олий
таълим ривожланишига катта ҳисса қўшди. Қарорда “ҳар бир олий таълим
муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари
билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув
жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий
педагогик
технилогиялар,
таълим
дастурлари
ва
ўқув
методик
материалларини кенг жорий этиш, илмий-педагогик фаолиятга юқори
малакали чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб этиш” белгиланди.
Шунингдек, белгиланган вазифалар сирасига “олий таълим
муассасаларининг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълим тизимида
илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, уларнинг академик илм-фан
билан интеграциясини кучайтириш, профессор-ўқитувчилар таркибининг
илмий фаолияти самарадорлигини ошириш, иқтидорли талаба ёшларни илмий
фаолият билан шуғулланишга жалб этиш”га ҳам эътибор берилди.
Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб
ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим
тизимини комплекс ривожлантириш Дастури қабул қилинди. Дастурга
мувофиқ 48 та ОТМларда 180 та ўқув, илмий-лаборатория биноси, спорт
иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмаларида қурилиш ва
капитал таъмирлаш олиб борилади. 53 та ОТМларда 400 та ўқув
лабораториялари босқичма-босқич энг замонавий ўқув-лаборатория
ускуналари билан жиҳозланади. Бакалавриат ва магистратурага талабалар
қабул қилишни 2021 йилгача 18 фоизга ошириш кўрсатиб ўтилди. Ушбу
Дастурнинг амалга оширилишига йўналтириладиган маблағлар 1.7 триллион
сўмдан зиёд эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
Статегияси тўғрисида”ги Фармони билан Ҳаракатлар стратугиясини “Халқ
билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат
дастурининг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” деб номланган тўртинчи
йўналишида мактабгача таълим муассасаларининг қулайлигини таъминлаш,
умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим сифатини яхшилаш ҳамда уларни
ривожлантириш чора-тадбирлари туради.
2017 йилда янги таълим муассасалари қуриш, мавжудларини
таъмирлашга алоҳижа эътибор қаратилди. 12 та умумтаълим мактаби янгитдан
барпо этилди, 320 таси реконструкция қилинди, 152 та мактаб капитал
таъмирланди.
Кўплаб ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик
томонидан билдирилган таклифлар асосида 11 йиллик таълим қайта тикланди.
Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Тошкент
вилоятида Чирчиқ давлат педагогик институти ташкил этилди. Бундан
ташқари, 15 та олий таълим муассасаларида ташкил этилган махсус сиртқи
бўлимлрда ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар
учун олий маълумотлар олиш имконияти яратилди.
Таълим тизимидан инновацион ва креатив ёндашувлар асосида
Мухаммад Хоразмий ва Мирзо Улуғбек номлари билан аталадиган, аниқ
фанлар чуқур ўқитиладиган махсус мактаблар ташкил этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |