Мавзу: Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар


Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши: ютуқлар ва



Download 396,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana23.02.2022
Hajmi396,78 Kb.
#142939
1   2   3
Bog'liq
10 мавзу тайёр

 
3.Таълим соҳасида халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши: ютуқлар ва 
камчиликлар. 
 
 
Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг хориждаги нуфузли олий 
таълим муассасалдари билан алоқани кучайтириш, чет эл инвестицияларини 
таълим соҳасига жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган. Олий таълим 
муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги таълим тизимини такомиллаштириш 
ва уни жаҳон андозаларига кўтариш, малакали илмий-педагог кадрлар 
тайёрлаш, хорижий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли алоқалар 
ўрнатиш, профессор-ўқитувчи, докторант аспирант ва талабаларнинг тил ва 
касбий малакасини ошириш ҳамда таълимнинг турли йўналишлари бўйича 
тажриба алмаштириш мақсадларида амалга оширилмоқда. 
АҚШ, Жанубий Корея, Россия ҳамда Европа мамлакатларининг етакчи 
олий ўқув юртларида малака оширишнинг тизимли асоси яратилди. 
Шунингдек, охирги йилларда яна бир ижобий ютуқ хориждаги 
ватандошларимиз илмий салоҳиятидан унумли фойдаланиш, иқтидорли 
хорижлик олимларнинг Ўзбекистон олий таълим муассасаларида дарс 
беришлари йўлга қўйилди. Шунингдек, ўқитишнинг янги технология ва 
усулларини ўргатмоқдалар. Илм аҳли чет элдаги олимлар билан мустаҳкам 
ижодий алоқалар ўрнатилди. “Умид”, “Истеъдод” ҳамда “Эл-юрт умиди” 
фондлари томонидан илм фан, таълим намоёндаларини жорижий тажрибага 
ўрганиш муҳим вазифа қилиб қўйилди. Бунинг натижасида табиат ва техника-
технология ҳақидаги фанлар ҳам жаҳон андозаси даражасига кўтарила 
бошланди. 1997 йилнинг декабрида “Устоз” жамғармаси ташкил топди. Ушбу 
жамғарманинг асосий мақсади профессор-ўқитувчилар орасидан юқори 


малакали педагог-устозларни тайёрлашдан иборат. Бу жараённи амалга 
оширишда ривожланган демократик мамлакатларда мавжуд бўлган 
тажрибалар ўрганилди ва улар татбиқ этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 25 сентябрдаги фармони билан 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида “Эл юрт умиди” жамғармаси ташкил этилди. 
Ушбу жамғарма чет элларда фаолият кўрсатаётган салаҳиятли ватандаги 
олимлар, мутахассислар ва экспертларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган 
кенг қамровли ислоҳатларга фаол жал этишга шунингдек иқтидорли 
ёшларнинг ривожланган мамлакатларда таълим олиш, етакчи халқаро 
институтлар хамда хорижий ташкилотларда малака оширишда кўмаклашади. 
Мустақиллигимиз келажаги ёшлар қўлида экан билимдон, маънавиятли, 
мустақил фикрлаб, мустақил иш юритадиган ёшларни, мамлакат раҳбари 
таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг энг катта бойлиги, миллатимизнинг 
интеллектуал, ақл-заковат бойлиги бўлмиш йигит-қизларимизни тарбиялаш 
мамлакатимиз ҳаётида биринчи даражали вазифа эканлиги кўп бор 
таъкидланди.
9
Республикадан ташқарида ҳам кенг танилган – Тошкент ва Самарқанд 
давлат университетлари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетлари, 
Жаҳон тиллари университети, Тошкент иқтисодиёт университети, Техника 
университети, Аграр университет, Консерватория, Санъат институти, 
шунингдек, республиканинг барча минтақаларида жойлашган тиббиёт, 
гуманитар тармоғи таълим тизимининг ўзаги бўлиб қолди. 
Бозор муносабатларини ривожлантириш, хўжалик юритишнинг илғор 
усуллари ва ишлаб чиқаришни илмий-техникавий ривожлантириш, ташқи 
иқтисодий фаолият билан боғлиқ билим соҳалари бўйича мутахассислар 
тайёрлаш кенгайиб борди. Шу йилларда олий ва ўрта махсус ўқув юртларида 
360 мингдан ортиқ талаба ўқиб, малака эгаллади.
10
Таъкидлаш жоизки, 2011-2016 йилларда олий таълим муассасалари 
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар 
тайёрлаш шароитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари дастурини амалга 
ошириш доирасида 25 та олий таълим муассасасининг 202 та объектида янги 
қурилди, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари бажарилди. 
Иқтисодиётни реал сектори талабларидан келиб чиқиб, муҳандислик ишлаб 
чиқариш ва қурилиш йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқишга қабул 
қилиш унинг умумий сонига нисбатан 23 фоиздан 33.2 фоизга ошди. 
Ўзбекистонда 2017 йилда янги ташкил этилган институт ва филиаллар 
ҳисобидан юртимиздаги олий таълим муассасалари сони 81 тани, 
ҳудудлардаги филиаллар сони 15 тага, хорижий университетлар филиаллари 7 
тага етди. Олий таълим муассасаларида иқтисодиёт реал сектордаги талаб ва 
эҳтиёжлардан келиб чиқиб, сиртқи ва кечки бўлимлар очилди. Бунда 260 
мингдан зиёд талаба 850 дан ортиқ йўналиш ва мутахассисликлар бўйича 
билим олишди. 
9
Муртазаева Р.Х. Ўзбекистон тарихи.
10
Каримов И. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари. “Ўзбекистон”, Тошкент, 1997, 25-б. 


2018 йил Инвестиция дастури доирасида 356 та таълим муассасасида 684 
миллиард 700 млн сўмлик” “Рбод қишлиқ”, “Обод маҳалла” дастурлари 
бўйича 371 та умумтаълим мактабларида 424 млрд сўмдан зиёд қурилиш 
реконструкция ишлари амалга оширилди. 2018 йилнинг август ойига қадар 
давлат бюджетидан 12 триллион 366 млр. Сўм ёки ялпи харажатларнинг 26 
фоиздан зиёда айнан таълим-тарбия соҳасига йўналтирилганлигини ҳисобга 
оладиган бўлсак, ушбу тизимдаги ислоҳотларимизнинг кўлами ва миқёси 
янада яққол намоён бўлади. 
Таълим тизимининг кейинги босқичи олий таълим соҳасида ҳам улкан 
ислоҳатлар олиб боришмоқда. 2018 йилда юртимизда халқаро талабларга 
жавоб берадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг қамровли ишлар 
амалга оширилди. 2018 йилнинг ўзида мамлакатимизда жами 13 та олий 
таълим муассасаси жумладан Самарқанда “Ипак йўли” туризм халқаро 
университети, 
Жанубий 
Кореянинг 
Пучон 
университети, 
Инха 
университетлари филиаллари, АҚШнинг Вебстер университети филиали иш 
бошлади. Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг 
Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент шаҳридаги ““МЭИ” Миллий тадқиқот 
университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, 
“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном 
ОТМнинг Тошкент филиали, Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон 
қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти фаолият 
олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 
июндаги ПҚ–4740-сон қарорига мувофиқ Геология фанлари университети 
ташкил этилди. 
2018 йилда илк бор халқаро тажрибалар асосида олий таълим 
муассасаларининг миллий рейтингги яратилди, таълим илмий тадқиқот 
жараёни тахлил этилди. 
Мазкур тахлил соҳада қатор муаммо хамда камчиликлар борлигини 
кўрсатди. Хусусан олий таълим муассасалари қабул квотаси қамрови 
умумтаълим мактаблар, академик лицей ва касб-хунар коллежи 
битирувчиларининг атиги 7-9 фоизини ташкил этади. Бу кўрсаткич Россияда 
74, Корея республикасида 96 фоиздир.
Олий таълим 2019 йилда: Янги олий таълим муассасаларининг ташкил 
этилиши ва олий таълимга қамровнинг ошиши қуйидагича бўлди: 
2019 йилда жами 14 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди: 6 
та маҳаллий олий таълим муассасасининг филиали; 8 та хорижий олий таълим 
муассасасининг филиали.  
Янги ташкил этилган 14 та олий таълим муассасасида: 
40 та янги таълим йўналиши (бакалавриатура); 41 та янги мутахассислик 
(магистратура) очилди.  
Олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж юқори бўлган олис, чекка ва 
тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул 
кўрсаткичлари белгиланди. 
Ёшларнинг олий таълим билан қамрови 20 фоизга етказилди. Олий 
таълим муассасаларида талабалар сони 423 минг нафардан ошди (2016 йилда 


273 минг нафар). Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари 121 
мингдан ошди (2016 йилга нисбатан икки баробар). 
Магистратурага қабул 7705 тани ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 1,5 
баробарга (54%) оширилди: 
Табиий ва муҳандис-техник соҳа мутахассисликлари бўйича тўлиқ 
давлат гранти асосида белгиланди ҳамда давлат гранти улуши 54 % га 
оширилди; 
55 та олий таълим муассасасида 21 та хорижий давлатнинг (АҚШ, 
Германия, Туркия, Финляндия, Франция, Голландия, Индонезия, Исроил, 
Италия ва бошқа) етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим 
дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Жумладан:  
83 та таълим йўналиши (бакалавриатура) 
64 та мутахассислик (магистратура) бўйича.  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 
июнда Ўзбекистон ёшларга йўллаган байрам табригида олий таълимда 
кечаётган тараққиёт ва сифат ўзгаришларига тўхталиб ўтди. Жумладан, 
шундай деган эдилар: 
- Бугунги шиддатли замонда, глобал миқёсда рақобат кучайиб 
бораётган мураккаб вазиятда юксак интеллектуал салоҳиятга эга кадрларга 
эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Шу боис биз ўз олдимизга қўйган 
улкан ва масъулиятли вазифалардан келиб чиқиб, мамлакатимиз олий таълим 
тизимида туб ўзгаришларни амалга оширмоқдамиз.
Жумладан, кейинги уч йилда республикамиздаги олий ўқув юртлари 
сони 60 фоизга ошиб, 116 тага етди. Улар орасида нуфузли хорижий 
университетларнинг филиаллари борлиги алоҳида эътиборга лойиқ. 
Мамлакатимизда олий таълим муассасаларига қабул квоталари сони изчил 
ошириб борилмоқда.
Агар 2016-2017 ўқув йилида бу рақам 58 мингтани ташкил этган бўлса, 
жорий йилда 150 мингтага етади. Яъни, бу йил мактаб битирувчиларининг 25 
фоизи олий ўқув юртларида ўқиш имконига эга бўлади. Ҳолбуки, 2017 йилда 
бу рақам 9 фоизга тенг эди.
Президентимизнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида 
таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг 
қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича кўшимча чора-
тадбирлари тўғрисида“ ги қарори олий таълим тизимидаги мавжуд 
муаммоларини бартараф этиш, таълим сифатини янада юксалтиришга 
қаратилгани билан аҳамиятлидир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги ҳузуридаги олий 
таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ 
этиш маркази фаолиятини такил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисидаги” Қарори 2020 йил 10 феврал Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини 
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли 
ислоҳотларда Фаол иштирокини таъминлаш тўғрисида”га Қарори (2018 йил 5 


июнь, ПҚ-3775) соҳасидаги қатор муаммолар келтириб ўтилган: “биринчидан, 
олий таълим тизимида ўқитишни ташкил этиш жараёни, таълим олаётган 
талабалар билимини баҳолаш тизими бугунги кун талабларига жавоб 
бермаяпти; иккинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини билимини 
ва педагогик кўникмасини баҳолашнинг замонавий тизим мавжуд эмаслиги 
таълим сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мизиёевнинг 2019 йил 8 
октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Фармони имзоланди. 
Ушбу Фармон юқоридаги фикрларни изчиллик билан амалга ошириш 
йўлларини кўрсатиб берганлигини олий таълимда тўпланиб қолган узоқ 
йиллик муаммоларга ечим топиб бериш баробарида, олий таълим жаҳон 
стандартларига жавоб бера оладиган, мамлакатнинг келажаги учун хизмат 
қила оладиган даражада кўтаришнинг янги бир даврини бошлаб берганлигини 
мушоҳада қиламиз.
Ушбу концепцияда олий таълим соҳасида давлат – хусусий шерикликни 
ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари 
фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 
фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобот муҳитини яратиш; 
Ўзбекистон миллий университети ва Самарқанд давлат университетини 
мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг филиалига айлаштириш; 
Республикадаги камида 10 та олий таълим муассасини халқаро эътироф 
этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symondg Wotld University Ranking, Times 
Higher Education ёки Akademic Ranking of World Universites) рейтингининг 
биринчи 1000 та ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатига, шу жумладан 
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети 
биринчи 500 ўриндаги олий таълим муассасалари рўйхатини киритиш олий 
таълим муассасаларини академик мустақиллиги таъминлаш каби қатор муҳим 
вазифалар белгиланди. 
Шунингдек, Фармонда нодавлат нотирожат ташкилот шаклидаги 
Республика олий таълим Кенгаши тузиш белгиланди. Кенгаш вазифалари 
сирасига профессор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида сўровлар ўтказиш, 
жамоатчилик ва иш берувчининг фикрини ўрганиш ҳамда илғор хорижий 
тажрибаларни тахлил қилиш орқали олий таълим сифатини ошириш, ўқув 
дастурларини такомиллаштириш ва замонавий педагогик технологияларни 
жорий этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш; 
таълим беришда юқори сифатни таъминлаш юзасидан таъсирчан 
жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бу борада оммавий ахборот воситалари ва 
бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш” 
киритилди. 
Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг 
мақсадли кўрсаткичлари: 
- Хорижий олий таълим муассасалари дастурлари асосида ўқитиш 
ташкил қилинган ОТМлар сони 23 тадан 45 тага кўпаяди. 


- Ўқув ва илмий адабиётларнинг электрон шаклини яратиш 20 фоиздан 
30 фоизга оширилади. 
- Магистратура мутахассислиги битирувчилари илмий фаолиятга 
йўналтириш 15 фоиздан 45 фоизгача кўтарилади. 
- Хорижда малака оширган ва стажировка ўтаган профессор-
ўқитувчиларнинг улуши 2 фоиздан 20 фоизгача оширилади. 
- Мухандислик – техник таълим йўнали шларида тахсил олаётган 
талабалар улуши 20 Фоиздан 50 фоизгача кўпаяди. 
- 2019 йил аҳолини олий таълим билан қамраб олиш 20 фоизни ташкил 
этган бўлса, 2030 йилга бориб 50 фоизга ошади. 
- Нодавлат, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари 
асосида олий таълим уасасалари сони 35 тага етказилади. 
- Кредит – моддий тизим жорий этиладиган олий таълим 
муассасалари сони ҳам 2 тадан 85 тага кўпаяди. 
Ушбу Фармоннинг иловасида мамлакатда 114 та олий таълим муассаси 
мавжуд бўлиб, улардан 93 таси махаллий ҳамда 21 таси хорижий олий таълим 
муассаси ва уларнинг филиаллари ҳисобланиши айтиб ўтилди. Жумладан, 
сўнгги 3 йилда янги 6 та олий таълим муассаси, 17 та филиал ва 14 та хорижий 
олий таълим муассаси филиаллари ташкил этилди. Кадрлар буютмачилари 
таклифлари асосида Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 
классификаторига 329 та таълим йўналиши ва 582 та магистратура 
мутахассисликлари киритилди. 2019-2020 ўқув йилида 59 та олий таълим 
муассасисида сиртқи таълим, 10та олий таълим муасссасида кечки таълим 
жорий этилди. 
Республикада олий таълим муассасаларида таълим таҳсил олаётган 
талабалар сони бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 410 минг, 
магистратура мутахассисликлари бўйича 13 минг нафарни ташкил этиб, 
сўнгги уч йилда 1,7 бараварга ошди. Сўнгги 3 йилда 1693 693 нафар профессор 
ўқитувчи докторлик диссертациясини химоя қилиши натижасида олий таълим 
муассасаларида илмий даражага эга педагог ходимлар сони 9636 тага етди.
Сўнгги 3 йилда олий таълим муассасаларинг 1611 нафар профессор 
ўқитувчиси хорижий олий таълим муассасаларида стажировка ўташи малака 
ошириши таъминланди. Халқаро ҳакорлик доирасида хорижий олий таълим ва 
илмий муассасалар магистратура мутахассисликларига 112 нафар, 
докторантурасига 51 нафар ёшлар таълим олишга қабул қилинди. 
Ушбу Фармоннинг иловасида бугунги таълим тизимининг шаффофлиги 
ва демократик рухда эканлиги буткул намоён бўлади. Муаммоларни 
хаспўшланмай очиқ берилди ва фақат танқид билан чекланмай, унинг ечими 
йўллари батафсил ёритиб берилди. 
Юқорида келтирилган меъёрий хужжатларнинг амалга оширилишидан 
келган натижалар олий таълим муассаларининг тараққиётида қандай акс 
этганлиги бугунги кун учун хам келажак ривожланишимиз учун хам катта 
ахамиятга молик масаладир. Олий таълим муассасаларининг реал 


имкониятларидан келиб чиқиб, қабул квоталарини мустақил белгилаш тизими 
жорий этишга йўл очилди. Шу билан биргаликда бу олий таълим олиш 
истагидаги ёшларимизга бир вақтнинг ўзида бир неча олий ўқув юртларига 
хужжат топшириш имконияти олий таълим олишда тенг имкониятлар 
яратилишини таъминлайди. Олий таълим тизимида квота институтнинг йўқ 
қилиш сари изчил қадам ташланмоқда. Фуқароларимизнинг чет давлат ОТМ 
ларда Ўзбекистон ОТМ ларига ўқитишни кўчириш соддалаштирилди. 2019-
2020 ўқув йилида ўқишни кўчиришга ялпи равишда рухсат берилди. Минглаб 
талаба ёшлар республикамиз ОТМ ларида ўқишни давом эттиришга муваффақ 
бўлдилар. 
Олий таълимдаги сифат ўзгаришлари билан биргаликда унинг жамият 
хаётидаги инсонпарварлик жихатларига хам алохида тўхталиб ўтиш жоиз 
бўлади. Бунинг учун олий таълимга қабул бўйича қилинган қарорларнинг 
мазмун моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Давлат комиссияси мажлисининг 
2020 йил 1-сон баёни билан, Республика ОТМларига умумий белгиланган 
давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун 
тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг 
ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Унга кўра, янги ўқув йилида 
хотин-қизлар учун ОТМлар бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 
қўшимча 940 та квота ажаратилди. 
2020/2021 ўқув йили учун республика ОТМларига абитуриентларни 
қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун 
қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 
белгиланди. Унга кўра, республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун 
жами 2799 та квота ажратилган.
2020 йил 12 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-
4947-сон қарори билан “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг 
олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси 
параметрлари тўғрисида” қарори тасдиқланди. 
Қарорга мувофиқ республика олий таълим муассасаларида иқтисодиёт 
тармоқлари соҳаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжлари асосида Европа 
Иттифоқининг ERASMUS+ CBHE лойиҳалари доирасида 2020/2021 ўқув 
йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича 
кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:
Таянч сўз ва иборалар: 
“Маданий инқилоб”, “Таълим тўғрисидаги” қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури, “Умид” “Истеъдод”, “Эл-юрт умиди”, “Устоз” жамғармаси, 
“Обод маҳалла” дастурлари, “Хонадон боғчаси”, “Фермер хўжалиги 
боғчаси”, “Болалар боғчаси – бошланғич мактаб”. 
 

Download 396,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish