Мавзу: Ўзбекистон Республикаси


-чизма. Солиқ имтиёзларининг турлари



Download 444 Kb.
bet10/11
Sana01.06.2022
Hajmi444 Kb.
#625235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
soliq

2.3.3-чизма. Солиқ имтиёзларининг турлари.
Солиқ имтиёзларини қўллаш механизмидаги энг мураккаб жараён бу солиқ имтиёзларини белгилаш мезонларини адолатли тарзда белгилаш ҳисобланади. Аммо, қайд этиш жоизки, солиқ имтиёзларини белгилаш жаҳон амалиётида ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий сиёсатининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб белгиланади ва шу жиҳатдан у турли давлатларда турлича бўлади. Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигида солиқ имтиёзларини белгилаш муайян мезонлар асосида амалга оширилган. Солиқ имтиёзларини солиқ тўловчиларнинг ижтимоий ҳолатига, республикада қайси соҳани ривожлантириш устуворлигига, солиқ тўловчиларнинг импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва маҳсулотни экспорт қилиш даражасига ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳалқаро иқтисодий муносабатларга асосланиб белгилангандир. Солиқ имтиёзларининг мезонларини тўғри, объектив аниқлаш солиқларнинг адолатлилик тамойилини ифодаси сифатида юзага чиқади.
Солиқ амалиётида солиқларни унди­ришнинг учта усули мавжуд:

  1. Кадастрли;

  2. Даромад манбаидан;

  3. Даромад эгаси даромадни олганидан сўнг (декларация буйича).



2.3.4-чизма. Солиқ имтиёзларини белгилаш мезонлари.

Биринчи усул бевосита реал солиқларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган объектлар (ер, иморатлар ва шу кабилар)нинг баҳоси ва ўртача даромадлилиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлган кадастр ёки реестрдан фойдаланилишини тақозо этади.


Ер кадастрини тузишда турли туманлардаги айни бир хилдаги ер участкалари сифати, жойлашган жойи, фойдаланилиши ва бошқа белгиларига кўра гуруҳланади. Хар бир гуруҳ учун майдон бирлигининг қатор йиллар учун ўртача даромадлилиги белгиланади. Бошқа ҳамма ер участкалари майдон бирлигидан солиқ ставкаси белгиланган у ёки бошқа тоифага тенглаштирилади.
Солиқни тўлашнинг кадастрли усулининг узига хос хусусияти сифатида шуни ажратиб кўрсатиш керакки, солиқнинг тўланиш пайти даромаднинг олиниши пайти билан асло боғлик бўлмайди, чунки бундай усулда мол-мулк унинг тахмин қилинадиган даромадлилигининг ташқи белгилари асосида баҳоланади. Кадастрли усулда шаҳарлар ва шаҳар қўрғонларида ер солиғи ставкаларини ишлаб чиқишга улар ҳудудини шаҳар айрим туманлари ерлари ҳамда инфратузилмасини иқтисодий баҳолаш қиймати бўйича комплекс тарзда баҳолаш асос қилиб олинган.
Объектнинг ана шундай белгиларга асосланадиган ўртача да­ромадлилиги унинг ҳақиқий даромадлилигидан жиддий фарқланиши мумкин, шунинг учун бундай усул кўп жиҳатдан тарихийлик тусига эга бўлиши мумкинки, ундан солиқ тизими унча ривожланмаган ҳолатда қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасида ер солиғи кадастли усулда ундирилади. Бунда ерларнинг унумдорлиги (бонитети) ҳисобга олинган ҳолдаги ер солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президент қарори асосида хар йили янгидан тасдиқланади.
Иккинчи усулда солиқни солиқ субъектига даромадни тўлайдиган юридик шахс ҳисоблайди ва ушлаб қолади. Ишчининг иш хақидан, хизматчининг маошидан даромад солиғи шу тариқа ундирилади. Солиқ корхонада ходимнинг даромадни олгунига қадар ушлаб қолинади, бу солиқни тўлашдан бўйин товлашни истисно қилади, чунки бухгалтерия солиқ солинадиган даромадни ва солиқ суммасини аниқ ҳисоб-китоб килиб чиқади. Бундай муносабатларда иштирок этувчи юридик шахслар кўпинча фискал агент ёки солиқ агенти сифатида қаралади.
Солиқнинг даромад манбаида тўланиши шуни англатадики, солиқ уни декларациялар буйича тўлашдаги сингари солиқ идораси томонидан ҳисобланиб ушлаб қолинмайди, балки уни юридик ва жисмоний шахс фойдасига тўловни амалга оширадиган фискал агентлар тўлов манбалари (корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, бошқа иш берувчилар) да ҳисоблайдилар ва ушлаб қоладилар.
Учинчи усул солиқ тўловчиларнинг солиқ идораларига декларацияларни, яъни уларнинг олган даромадлари ва ўзларига тегишли бўлган солиқ имтиёзлари ҳақидаги расмий баёнотни беришни назарда тутади. Солиқ идоралари солиқ декларацияси ва амалдаги солиққа тортиш ставкалари асосида тўланиши лозим бўлган солиқ миқдорини назорат қиладилар. Солиқ декларацияси асосида, одатда, тадбиркорлик фаолиятидан, деҳқон (фермер) хўжалигини юритишдан олинадиган даромадлар, шунингдек, интеллектуал фаолият билан шуғулланадиган шахслар (фан, адабиёт, санъат асарларининг муаллифлари, кашфиётлар, ихтиролар муаллифлари, саноат намуналарини яратувчилари ва ҳоказо) даромадлари солиққа тортилади.

Download 444 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish