O`zbekiston Respublikasi
Oliy va O`rta Maxsus Ta`lim Vazirligi
Farg`ona Davlat Universiteti
Cholg’u ijrochiligi yo’nalishi
19.32-guruh 2-bosqich talabasi
Dilshodjon Ortiqboyevning
“Musiqiy informatika va kompyuter
grafikasi” fanidan
Mustaqil ishi
Mavzu: Yirik shakldagi asarlar bilan ishlash.
Reja:
Ovoz va fortepiano uchun yozilgan asarlarning nota matnini yaratish
Файл ҳосил қилиш ва аkkoladalar bilan ishlash.
Шаблон асосида йирик шаклдаги асарлар партитурасини ҳосил қилиш.
Шаблон асосида хor asarlari matni bilan ishlash.
Шаблон асосида хor va akkompanement uchun partitura matnlari bilan ishlash.
Шаблон асосиди тurli таркибли оркестр партитурасини ёзиш..
Ovoz va fortepiano uchun yozilgan asarlarning nota matnini yaratish
Документ с Мастером установки
буйруғи билан файл ҳосил қилиш.
Бу буйруқ ёрдамида сиз асарингизга мос ижрочилар учун нота йўли шаблонини яратишингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги бир неча босқичли амалларни бажариш керак бўлади.
Файл менюсидан Создать буйруғининг Документ с мастером установки бўлимини танланади ва сичқончанинг чап тугмаси босилади. Шундан сўнг экранда Мастер для создания документа (стр.1 из 4.) мулоқот ойнасининг 1-саҳифаси кўринади.
Сўнгра ойнадаги Название сўзи ёзилган катакчанинг ўнг томонидаги катакчага курсорни олиб келиб, сичқончанинг чап томонидаги тугмани босамиз ва шу катакчага асарнинг номини ёзамиз. Автор деб ёзилган катакчанинг ўнг томонидаги катакчага асар муаллифини ёзамиз.
.
Сўнгра ойнадаги Размер страницы ёзуви ёнидаги Леттер (8,5х 11) ёзилган катакчанинг ўнг томонидаги белгисига курсорни олиб келиб босамиз. экранда қуйидаги контекст меню кўринади.
Бу ойнада А4 (8,26389х 11, 6875) ўлчамидаги қоғоз бетини танлаймиз ва ойнадаги Далее тугмасини босамиз.
Екранда Мастер для создания документа мулоқот ойнасининг выберите партии (стр.2 из 4.) номли 2-саҳифаси кўринади. Бу ойнадаги биринчи устунда чолғу асбоблари гуруҳлари танланади.
1. Wооdwinds - пуфлаб чалинадиган чолғулар гуруҳи
2. Brass – пуфлаб чалинадиган чолғулар гуруҳи
3. Piched Percussion – уриб чалинадиган чолғулар гуруҳи
4. Percussion – уриб чалинадиган чолғулар гуруҳи
5. Drums – уриб чалинадиган чолғулар гуруҳи
6. Plucked Strings – чертиб чалинадиган торли тчолғулар
7. Fretted instruments–чертиб чалинадиган чолғулар гуруҳи
8. Keyboard – клавишли чолғулар гуруҳи
9. Chorus – хор овозлари партиялари гуруҳи
10. Strings – торли камонли чолғулар гуруҳи
11. Handbells- ксилофон ва қўнғироқчалар гуруҳи
Биринчи устунда чолғу асбоблари тури танланса, иккинчи устунда танланган чолғу асбоблари гуруҳига оид чолғулар рўйхати кўринади.
Танлаш учун курсорни танланган чолғу асбоби турига курсорни олиб келиб босамиз. Масалан, фортепиано партиясини танлаш учун Кейбоард клавишли чолғулар гуруҳини танлаймиз ва улар орасидан қуйидаги расмдагидек Piano ни белгилаймиз.
Сўнг Добавить тугмасига курсорни олиб келиб сичқончанинг чап томондаги тугмани боссак, учинчи устунда қуйидаги расмдагидек Piano сўзи пайдо бўлиб, битта чолғу танланганини билдиради.
Овоз партиясини танлаш учун биринчи устунда Chorus ни, яъни хор овозлари партиялари гуруҳини танлаймиз.
Иккинчи устунда пайдо бўлган хор овоз турларидан Сопрано ни танлаймиз ва Добавить тугмасига курсорни олиб келиб сичқончанинг чап томондаги тугмани босамиз, учинчи устунда Piano дан сўнг Soprano сўзи пайдо бўлиб, битта чолғу ва Soprano овоз партияси танланганини билдиради.
Юқоридаги расмга қаранг. Soprano овоз парияси Пиано нинг тагида жойлашиб турибди. Бу фортепиано партияси овоз партиясининг устида жойлашишини билдиради. Одатда қўшиқлар фортепиано жўрлигида ёзилганда фортепиано партияси овоз партиясининг тагида жойлашади. Шунинг учун Soprano партиясини юқорига ўтказиш учун учинчи устуннинг ўнг томонидаги мана бу сургичдан фойдаланиб Soprano партиясини юқорига ўтказамиз. Ёки Piano партиясини мана бу сургичдан фойдаланиб пастга ўтказамиз. Шундан сўнг қуйидаги расмдагидек кўриниш ҳосил бўлади.
Сўнгра Далее тугмасини босамиз. Шундан сўнг экранда Мастер для создания документа мулоқот ойнасининг 3-саҳифаси, Сигнатура ключа и времени (стр.3 из 4.) ойнаси кўринади. Бу ойна икки бўлимдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |