1. Сигнатура времени.
2. Сигнатура концертного ключа.
1. Сигнатура времени. Бўлимида асарнинг ўлчови белгиланади.
Ҳозир сиз суратда 4/4 ўлчови белгиланиб турганини кўриб турибсиз. Агар 3/4 ўлчови зарур бўлса, курсор билан 3/4 ўлчовини белгилаб, сичқончанинг чап томонидаги тугмани босамиз. Экранда қуйидаги расмдагидек кўриниш ҳосил бўлади.
Сигнатура концертного ключа. Бу бўлимда асар тоналлиги белгиланади. Қуйидаги расмга эътибор беринг. Бу ерда До-мажор тоналлиги танланган.
Суратдаги юқорига ва пастга йўналтирилиган сургичлардан фойдаланиб диезли тоналликларни юқорига йўналтирилган сургич билан, бемолли тоналликларни эса пастга йўналтирилган сургич билан ҳосил қилисимиз мумкин. Агар бизга 1 та бемолли тоналлик керак бўлса курсорни пастки сургичга олиб келиб, сичқончанинг чап томонидаги тугмани бир марта, 2 та бемолли тоналлик керак бўлса икки марта босамиз. Фа-мажор тоналлиги керак бўлса, пастки сургичга бир марта босилади. Сўнг экранда қуйидаги расмдагидек кўриниш ҳосил бўлади.
Агар бизга 2 та диезли тоналлик керак бўлса, юқорига йўналтирилган сургичга курсорни олиб келиб, икки марта босамиз. Сўнг экранда қуйидаги расмдагидек кўриниш ҳозил бўлади.
Сўнгра Далее тугмасини босамиз. Экранда Мастер для создания документа мулоқот ойнасининг 4-саҳифаси, яни Окончательные настройки (стр.4 из 4) менюси кўринади.
Бу менюнинг қуйидаги қисмига эътибор беринг.
Бу ерда Выбер. начальную разметку темпа сўзларининг чап томонидаги катакчада байроқчани (курсорни олиб келиб сичқончанинг чап томонини бир марта босиб) ёқиб қўямиз. Катакчада қуйидагидек байроқча ҳосил бўлади.
Мана бу тугмачадаги чоракталик нота ва мана бу катакчадаги рақами бир минутда чоракталик нотадан 120 та ижро этиладиган тезликни билдиради. Чоракталик нота ёнидаги мана бу тугмачалар ёрдамида ҳиссалар чўзимини ўзгартириш мумкин. Агар тугмалардан бирига курсорни олиб келиб боссак қуйидаги ойна очилади.
Қуйидаги расмдагидек нимчорак нотани белгилаймиз.
Шундан сўнг мана бу белгининг ўрнига нимчоракталик белги қўйилганини кўрамиз.
Сўнгра тезликни аввалги ҳолатига қайтариш учун худди шу ҳаракатларни бажариб мана бу белгининг ўрнига чоракталик белгисини қўямиз. Энди эътриборни 120 рақами ёзилган катакчага қаратамиз. Агар бизга секинроқ тезлик, 100 тезлиги керак бўлса, катакчага курсорни олиб келиб 100 рақамини ёзиб қўямиз.
Енди эътиборни расмдаги ойнанинг қуйидаги расмда кўрсатилган қисмига қаратамиз. Выбер. размер датчика сўзларидан кейинги ноталар чўзими ёзилган жадвалга қаранг.
Агар мусиқа асари такт олди билан бошланса жадвалнинг биринчи қаторидан такт олди чўзимига мос нота чўзимини белгилаймиз. Масалан, асар чоракталик нота чўзимига тенг такт олди билан бошланса, юқоридагидек чоракталик нотани белгилаймиз. Агар такт олди чўзими яримталик нота чўзимига тенг бўлса, қуйидагидек яримталик нотани белгилаймиз.
Агар асар такт олдисиз бошланса асар ўлчови чўзимига тенг нота чўзими танланади.
Масалан:
1) асар 2/4 ўлчовида ёзилагн бўлиб, такт олдисиз бошланса, асар тактининг умумий чўзими яримталик нотага тенг бўлгани учун яримталик нота танланади.
2) асар 3/4 ўлчовида ёзилагн бўлиб, такт олдисиз бошланса, асар тактининг умумий чўзими нуқтали яримталик нотага тенг бўлгани учун нуқтали яримталик нота таблитсанинг иккинчи қаторидан танланади.
3) асар 4/4 ўлчовида ёзилагн бўлиб, такт олдисиз бошланса, асар тактининг умумий чўзими бутун нотага тенг бўлгани учун бутун нота жадвалнинг биринчи қаторидан танланади.
Енди эътиборни ойнадаги Музыкальный шрифт по умолчанию қисмига қаратамиз. Қуйида Маэстро сўзи олдидаги оқ доира ичида қора нуқта ёқиб қўйилганини кўриб турибсиз. Бу нота ёзуви Маэстро шрифтида ёзилишини билдиради. Джаз шрифтидаги нота ёзуви Маэстро шрифтичалик чиройли кўринмайди. Шунинг учун бу шрифтга ўтишни тавсия қилмайман.
.
Шрифтни ҳам танлаб бўлдик. Бу Мастер для создания документа мулоқот ойнасидаги охирги ҳаракатимиз бўлиб, энди бу мулоқот ойнасининг пастки қисмида жойлашган Готово тугмасини босамиз. Шундан сўнг экранда мусиқа асарининг номи, муаллифлари, нота йўллари, ўлчови, калитлари ёзилган ойна кўринади.
Юқорида расмда юқоридаги амалларни бажариб ҳосил қилинган, Маҳмуджон Дадабоевнинг “Онажоним” қўшиги учун ҳосил қилинган файлнининг очилган ҳолатида кўриб турибсиз. Энди бу асарнинг ноталарини ускуналар ёрдамида киритиш мумкин.
Ноталарни териб бўлгач файлни компютер хотирасида сақлаш керак бўлади. Бунинг учун Файл менюсига кириб курсорни Сохранить буйруги устига олиб келиб, сичқончанинг чап томонидаги тугмани ёки клавиатурадаги Enter клавишини босамиз. Экранда қуйидаги Сохранить как мулоқот ойнаси ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |