Мавзу: xvi—xvii асрнинг биринчи ярмида Испания Кириш Асосий кисм: Коммунерос қўзғолони. Испан абсолютизмининг хусусиятлари



Download 275 Kb.
bet1/3
Sana05.06.2022
Hajmi275 Kb.
#638044
  1   2   3
Bog'liq
XVI-XVII asrning 1-yarmida Ispaniya Obidjonova Zarnigor


Мавзу: XVI—XVII асрнинг биринчи ярмида Испания
Кириш
Асосий кисм:

  1. Коммунерос қўзғолони.

  2. Испан абсолютизмининг хусусиятлари.

  3. Филипп II даврида Испания.

  4. XVI асрда Испаниянинг иқтисодий тараққиёти.

  5. Филипп II нинг молиявий синиши.

  6. XVI—XVII аерларда испан маданияти.

Фойдаланилган адабиётлар


Коммунерос қўзғолони.

Карл I даврида Испания ерлари. XVI аср бошларида Ферди­нанд ва Изабелла бирлаштириш сиёсатини олиб борганликлари натижасида Испания Европадаги энг йирик давлатлардан бири бўлиб қолди. Испания Пиренея ярим оролининг катта бир қис-мини (Португалиядан ташқари) эмас, балки Италиянинг анча-гина қисмини (Сицилия ва Сардиния оролларини, Неаполь ко-роллигини) ҳам ўзига қўшиб олди. Фердинанд билан Изабелла-нинг невараси, уларнинг қизи Хуананипг ўғли Карл (Испанча Карлос) Габсбург Фердинанд ўлгандан кейин 1516 йилда ана шу ерларнинг ҳаммасини мерос қилиб олди ва уларга «Бургун­дия мероси» деб аталмиш ерларни, яъни Нидерландияни, Люк­сембург герцоглигини ва Франш-Конте областларини қўшиб олди. Кейинчалик Карл, француз короли Франциск билан олиб борилган уруш давомида Миланни ҳамда Шимолий Италиянинг бошқа бир қанча ерларини ҳам қўшиб олди. 1535 йилда у Тунис-ни босиб олди. 20- ва 30- йилларда испанлар Америкада Мекси­ка, Перу, Чили, Колумбияни истило қилдилар. XVI асрнинг ик-кинчи ярмида Испания Филиппин оролларини қўлга кйритди. Испания Ер шарининг иккала томонига жойлашган жаҳон дав-латига айланди. Испан королининг ерларида «Қуёш сира ботмасди». Габсбургларнинг вужудга келган кўп миллатли жуда катта империясида Испания муҳим ўрин тутарди. Бу империя ҳатто ўз миқёси жиҳатидан Буюк Карл империясининг ерлари'-дан ҳам анча кенгайиб кетган эди. Карл V Испанияни ўз ерлари орасида энг яхшиси деб ҳисобларди. Испания грандлари импе-раторнинг тўхтовсиз олиб борган урушларидан кўплаб фойда кўрдилар. Аммо габсбургларнинг агрессив «жаҳон» сиёсати Испаниянинг миллий манфаатларини назарда тутмас эди. Ис-пан халқига герман феодаллари билан тузилган иттифоқдан реал фойда олиш ўрнига Карл V нинг буюк давлатчилик сиёсати учун қилинган харажатларини қоплашга тўғри келган эди.





Коммунерос қўзғолони. Карл V Испанияда короллик қила бошлаган дастлабки пайтида коммунерос қўзғолони номи билан машҳур бўлган катта қўзғолон бўлиб ўтди. Мамлакат Ферди­нанд билан Изабелла даврида бирлашган бўлсада, XVI аср бо-шида ҳам Испаниянинг суд ишлари ва маъмурий ишларида жуда ҳам хилма-хиллик сақланиб қолаверган эди. Мамлакатда феодаллар ҳали ҳам бемалол яшамоқда эдилар уларнинг сословие ҳуқуқлари ва дворянлик имтиёзлари, айниқса дворянларнинг юқори табақаси бўлган ғрандларнинг имтиёзлари тўласақланмоқда эди, эркин коммуна шаҳарлар (айниқса Кастилияла) жуда куп эди. Сословиеларнинг кортеслари илгаригидек катта аҳамиятга эга эдилар. Бирлашган Испанияда бундаи кортеслар тўртта бўлиб, улар Кастилияда, Арагонда, Валенсияда, Католониада ташкил топган эди. Кортеслар солиқларни тас-диқлаш ҳуқуқига эга эдилар. Король ҳар қаиси (туртта) кортес олдида қасамёд қилиши лозим эди. 1519 йилда Кастилия кор­теслари Карл V га: «Сиз.'улуғ жаноб, король фақат миллатнинг моянали хизматкори эканини билишингиз лозим», деган эдилар. Каол V нинг кўпчилиги фламандлард'ан иборат сарои аҳлининг хўжайинлик қилиши (Ка^л Германияга кетган вақтда Испа­нияни унинг ноиби кардинал Адриан, архиепископ Утрехтский идора қиларди) Испаниядаги дворянларнинг ҳам, шаҳарлик-тарнингҳам қаттиқ норозилигини туғдирарди Бу норозилик Кастилия кортесларининг 1520 йил баҳорида Карлга юборган қуйидаги учта талабидан иборат эди: 1) Кастилиядан чиқмас-лик- 2) олтинни мамлакатдан четга чиқармаслик; 3) олии дав-лат лавозимларидан чет элликларни олиб ташлаш. Карл бу талабларни рад этди ва 1520 йил майида давлатни идора қилишни яна кардинал Адрианга топшириб, Испаниядан чиқиб кетди. Аммо «фламанд камарильяси» ҳатто испа_н аристо-кратлари орасида ҳам ўз обрўсини тамомила йуқотиб қуиганэди Кастилия шаҳарлари «ажнабий ҳукумат» га аиниқса ч>лУР нафрат билан қарарди. 1520 йил июнь ойида Сеговия савдо шаҳрида қўзғолон кўтарилди. Қўзғолонни Кастилиянинг бошқа шаҳарлари қуллаб-қувватлади. 1520 йил 29 июлда Кастилия­нинг ўн бир шаҳри «Муқаддас хунта» номи билан ҳарбии революцион иттифоқ тузди. Хунтанинг маркази Авила шаҳри эди. Шаҳарларга дворянларнинг бир қисми, ҳатто руҳонииларнинг ҳам айрим қисми қўшилди. Қўзғолонга Толедо шаҳри билан боғлиқ бўлган дворян Хуан де Бадилья, шоир (бу ҳам шаҳарлик дворян) Педро Лесо ҳамда епископ Хуан де Акунья раҳбарлик қилган қўзғолоннинг асосий кучи Кастилиянинг коммуна ша-харлари эди, қўзғолоннинг номи ҳам шундан келиб чиққан бў­либ коммунерос қўзғолони, яъни ўз традицион эркинлиги учун курашган коммуналар қўзғолони демакдир. Аввалига ҳукумат кузғолонни тезда бостиришни мўлжаллаб, унинг куламига етарли баҳо бермаган эди. Кўп ўтмай у ўз хатосини тушунди.
Андриан Сеговия шаҳрини зўрлик билан босиб олмоқчи бўл­ган эди аммо муваффақиятсизликка учради. Қўзғолончилар хукумат қўшинларининг ҳужумини қайтардилар. Ьир оз вақт-дан кейин король қўшинлари Медина дель Кампо шаҳрини бо­сиб олдилар ва таладилар. Бу шаҳар ўша паитда Кастилиянинг асосий савдо маркази эди. Аммо бу ҳол ҳаракатни тухтатолма-ди аксинча ҳаракат 1520 йилнинг ёз охирига бориб аиниқса кенгайиб кетди, деярли бутун Кастилияни қамраб олди. Валья-долиядаги короллик кенгаши ўз ишини тўхтатди. Кастилия бир қанча вақтгача короллик ҳукуматининг таъсиридан чиқди. Би-роқ ўз социал состави жиҳатидан ҳаракат жуда хилма-хил эди. Грандларнинг бир қисми бошда ҳаракатга бир оз хайрихоҳ бил-дирган бўлса ҳам ундан тез орада четлашди. Карл уларнинг икки вакилини Адрианга ёрдамчи қилиб тайинлагандан кейин ҳаракатдан юз утирди. Урта дворянлар (кабальерос) шаҳарликлар билан бирмунча узоқроқ иттифоқ бўлиб турдилар. Аммо 1521 йилда улар ҳам қўзғолоннинг демократии характерга ки-- раётганини пайқаб, ўзлар'ини ҳаракатдан четга торта бошлади-лар. Шаҳар ҳунармандлари, деҳқонлар ва майда дворян­лар — идальго қўзғолонга очиқдан-очиқ антиаристократик тус бера бовдладилар. Қўзғолоннинг дастлабки пайтларида, 1520 йилда «Яшасин король, ярамас министрларга ўлим!» деган хи-тоблар тез-тез эшитилиб турган бўлса, 1521 йилда қўзғолончиларнинг хитобномаларидан бирида: «Бугундан эътиборан уруш грандларга, кабальероларга ва королликнинг бошқа душмаларига қарши, уларнинг мулки ва саройларига қарши олиб б-рилади...» деб ёзилган эди.
Король ҳукумати аристократларга суяниб, шаҳар милицияси ва кичик деҳқон лашкарларидан иборат қузғолончиларнинг от-рядларини тор-мор қилди. 1521 йил 23 апрелда Вильялар ёнида ҳал қилувчи қатъий жанг бўлди. Қўзғолончилар батамом тор-мор қилинди. Қўзғолоннинг асир олинган -йўлбошчилари қатл этилди. Аммо айрим шаҳарлар узоқ вақтгача қаршилик кўрса-тиб турдилар. Толедо шаҳри бўлса 1521 йил 25 октябргача ўзи-ни мудофаа қилиб турди, бу шаҳарнинг мудофаасида. Падильянинг хотини Мария Пачеко актив қатпашган эди.
Қоммунерос мағлубиятининг бош сабабларидан бири Кас­тилия шаҳрининг Испания короллигининг бошқа қисмларидаги шаҳарлар томонидан қўллаб-қувватланмаганлигидир. Севилья шаҳри бошчилигидаги Андалузия шаҳарлари Кастилия ҳарака-тидан расман четлашиб, ўзининг бетараф эканлигига королни ишонтирди (1521 йил февраль):
Қарл 1522 йилнинг ёзида 4 минг немис ландскнехти билан биргаликда Испанияга келиб, ҳаракатнинг қолдиқларини бос-тирди ва унинг тирик қолган энг актив қатнашчиларидан 290 ки-шини ўлим жазосига ҳукм қилди. Шундай қилиб, «Энг асосий «фитначилар» нинг бошлари кунда устида кесилди. Испаниянинг қадимги эркинликларига эса хотима берилди»1.
Испан абсолютизмининг хусусиятлари. Коммунероснинг бос-тирилиши мамлакатнинг сиёсий ҳаёти учун оғир оқибатларга сабаб бўлди. Р1спаниянинг короллик ҳокимияти, бир вақтлар унинг мамлакатни марказлаштириш учун олиб борган ишлари-да шаҳарларнинг ёрдами орқасида муваффақиятларга эришган бўлса, эндиликда ўз қудратининг илдизига ўзи болта урди.
Карл V ишни шаҳарлар билан муносабатни узиб, дворян ларнинг юқори феодал табақалари билан иттифоқ тузишдан бошлади. Бу билан испан абсолютизми дарҳол тор аристократик, реакцион туе олиб кетди. Коммунерос қўзғолони кортес-ларнинг аҳволига ҳам жуда ёмон таъсир қилди. Карл императорни йўқ қилиб ташламади, лекин улар Карл замонида жуда оғир ҳолга туширилди. Карл дворянлар билан шаҳарликлар ўртасидаги қарама-қа'ршиликлардан фойдаланиб, гоҳ шаҳар вакилларининг составини камайтирар, гоҳ бирон янги солиқ жорий қилиш тўғрисида ran борганда — шаҳар вакилларини дворянлардан алоҳида йиғарди. Карл ҳукмронлик қилган давр-нинг охирига келиб, Кастилия кортеслари ҳеч қандай аҳамият-га эга бўлмай қолди. Уларнинг мажлислари фақат расмий жи-ҳатдангина тўпланар эди. Бошқа кортеслар ундан ҳам оғир ҳолга солиб қўйилган эди.
Бироқ, Карл оппозицияни тор-мор қилиб, ўз ҳокимиятини кучайтирган бўлса-да, Испаниядаги мамлакат идорасининг эски усулини ҳам, унинг ўрта аср феодал сословиечилик тузумини ҳам, унинг эскидан традиция бўлиб қолган тарқоқлиги ва айрим провинцияларнинг бир-биридан ажралиб яшашини ҳам ўзгар-тирмади. У урушлар билан банд бўлиб, мамлакатнинг ички ту-' зилиши билан шуғулланишга ҳатто вақт ҳам қолмади. У Испа­нияга жуда камдан-кам келар, мамлакатни идора қилиш ишларини тамомила Кастилия короллик кенгашигатопшириб қўйган эди, бу кенгаш қисман амалдорлардан — фламандлар ва бур-гунлардан, -қисман эса Кастилия олий зодагонларнинг вакил-ларидан иборат эди. Ҳақиқатда эса Испания Карл V даврида ҳам, ҳатто кейинчалик ҳам ҳали марказлашмаган, тарқоқ мам­лакат, «бемаъни идора қилинаётган республикалар йиғиндиси, тепасида номигагина олий ҳоким турган» мамлакат бўлиб қолаверган эди.
Маркс испан абсолютизмини Европанинг бошқа мамлакат-ларидаги абсолютизм билан таққослаб, Испапиядаги абсолют монархиянинг хусусиятларини қуйидагича характерлаб берди. «XVI аср йирик монархияларнинг ташкил топиш даври бўлди, бир-бирига душман бўлган феодал синфларнинг: аристократлар билан шаҳарликларнинг заифлашуви муносабати билан ҳамма жойда ана шу монархиялар вужудга келди. Аммо Европанинг бошқа йирик давлатларида абсолют монархия тараққийпарвар марказ сифатида, миллий бирликка асос солувчи сифатида иш кўрди. У ерда монархия жамиятнинг турли элементларини бир-бирига қориштирувчи ва қайта ишловчи лаборатория эди-ки, шаҳарлар ўзларининг ўрта аердаги маҳаллий ўз-ўзини идора қилишни буржуазиянинг умумий ҳокимияти билан ҳамда граж-данлар жамиятининг халойиқ ҳокимияти билан алмаштиришга имкон топдилар. Аксинча, Испанияда аристократлар тушкуплик- қа юз тутиб, ўзларининг энг зарарли имтиёзларини сақлаб қол-дилар, шаҳарлар эса ўзларининг ўрта асрдаги ўз ҳокимиятини йўқютиб, замонавий шаҳарларга хос аҳамиятга эга бўлолмади».
Филипп II даврида Испания. 1556 йилда Карл V дан кейин унинг ўғли Филипп Испания тахтига ўтирди. Филипп II ўз отасига ўхшаб «Жойидан қимирламайдиган король» эмас эди. У ҳам жуда кўп урушяар олиб борган бўлсада, аммо бу урушларда одатда унинг генераллари қўмондонлик қиларди. Королнинг ўзи бўлса, ўз мамдакатини ҳеч қачон деярли ташлаб чиқмасди.
Германияга КарлV нинг укаси ФердинандI Император бўлиб олганлигидан, Филипп II қўл остидаги ерлар эндй аввалгидек жуда ҳам хилма-хил эмасди. Филипп мамлакатни марказлашти-риш йўлида баъзи тадбирларни кўрди. Чунончи, у Испаниянинг янги, доимий пойтахтини барпо қилди, пойтахт учун Мадрид шаҳрини танлади. Филипп II Арагонни автономиядан маҳрум этди. Сарагосани ва Кастилия гарнизонларига эга бўлган Ара­гон қалъаларини эгаллаб олди ҳамда Арагон дворянларининг суд соҳасидаги эски имтиёзларини битирди, яъни уларнинг суд ишлари ўзларининг махсус олий судьяси бўлган хустисияда кўрилмайдиган бўлди. 1580 йилда Филипп II Португалияни ҳам ўз ерларига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Эндиликда бутун Пиренеи ярим ороли ягона давлатга бирлаштирилган эди. Инк­визиция Филипп И қўлида энг даҳшатли' қурол эди, бу инквизи­ция Филипп II даврида Испаниядаги олий сиёсий судга айлан-ди, бу суддан королнинг ҳеч бир душмани қочиб қутула олмас эди. Филипп II давлатми идора қилиш ишлари билан шахсан ўзи жуда кўп шуғулланар эди. У жуда кенг кўламда бюрокра­тии ёзишмалар олиб борарди, марказдаги олий амалдорларни ва жойлардаги губернаторларни (коррихидорларни) шахсан ўзи танлаб қўярди. Филипп II даврида давлат солиқларининг миқдори жуда кўпайиб кетди: Молия маҳкамаси бутун мамла­катни сон-саноксиз солиқ тўпловчилар билан ўргимчак уясидай чулғаб олди. Карл давридагидай, Филипп II даврида ҳам испан абсолютизми прогрессив эмас эди. Филипп II мамлакатни бур­жуазия негизида ривожлантириш билан қизиқмади ва испан савдоси ҳамда саноатини тараққий эттириш учун ҳеч қандай амалий тадбирлар кўрмади. Испаниядаги йирик дунёвий ва черков ер эгалиги XVI асрда ҳам ўзининг гоят катта имтиёзлари ва биқиқ каста характерини сақлаб қолган эди. Майорат ҳақида, дахлсиз ерлар ҳақида, черков ерларига имтиёзлар бериш ва ҳоказолар ҳақидаги қонунлар Испаниядаги ер эгалигини қатъий тасдиқлар, уни абадий дахлсиз қилиб қўяр, дем.ак, шу билан буржуазия орасидаги прогресоивроқ элементларнинг,майда

дворянлар ва деҳқонларнинг ерга эга бўлиш имкониятини бўғиб қўярди.
Филипп II олиб борган урушлар очиқдан-очиқ династик, тор дворяилик тусидаги, ўзининг идеологияси жиҳатидан реакци-он-католик характердаги урушлар эди. Бу урушлар испан ко-ролининг ерларини кўпайтириш ва королни Европанинг халқаро сиёсатида гегемон қилиш мақсади билан олиб борилар эди. Шу билан бир пайтда бу урушлардан испан дворянларини бойитиш мақсади ҳам кўзда тутиларди, чунки бу дворянларнинг зеби-зийнат ва айшишрат ичида кечираётган дабдабали ҳаётлари учун испан деҳқонларидан олинадиган рента ҳақларигина кифоя қилмас эди, Баъзи урушларда (масалан, Англия билан бўган урушда) испан савдоси ва мустамлакаларнинг манфаатлари ҳам кўзда тутилган эди. Худди ана шуурушларда Филипп II нинг ҳукумати шармандаларча ютқизди ва шундай қилиб, бу урушлар ҳам испан буржуазиясига ҳеч нарса келтирмади.
XVI асрда Испаниянинг иқтисодий тараққиёти. Испания XVI аср бошдарида аграр мамлакат бўлиб, саноати билан савдоси кучсиз эди. Англия билан Францияга қараганда анчагина орқада қолган эди. Нидерландия ва Италияга эса таққослаб ҳам бўлмасди. Буюк географик кашфиётлар натижасида Испания Америкада жуда кўп мустамлакаларга эга бўлди. Дастлабки пайтларда мустамлакалар испан хўжалигининг ривожланишига яхши таъсир қилиб турдй. Америка Испаниядан чиқариладиган жуда кўп товарлар учун бозор эди. Америкадан Испанияга жу­да кўплаб олтин ва кумуш ёғила бошлади. Бу ҳол эса мамлкатни жонлантириб юборди. Кастилия ва Андалузия шаҳарла-рида мовут, ипак ва металлургия саноати яшнаб кетди. 200—300 ишчига эга бўлган мануфактуралар пайдо бўла бошлади. XVI асрнинг ўрталарида Толедо шаҳрида уйларида саноат ишлаб чиқариши билан банд бўлган 50 минг ҳунарманд ва ишчи бор эди. Севильяда бу вақтда саноатда ишловчиларнинг сони 130 минг кишига етди. Бургос, Вальядолид ва Қастилиянинг бошқа шаҳарларида катта-катта ярмаркалар бўлиб турарди. Севилья Америка билан олиб бориладиган ҳамма оборотларни ўз қўли-га тўплаган бир вақтда, Барселона Урта денгизда Шимолий Африка ва Левант билан олиб бориладиган савдо ишларида жуда катта роль ўйнайверди.
Бироқ, Испаниянинг саноати ва савдосидаги бу юксалиш узоқ давом этмади. XVI аср ўрталарида ҳам Испания саноати Нидерландия, Англия, Франция саноатидан орқада эди. Шу билан бирга унинг бундан кейинги ривожлапиши учун шароит ҳам жуда ёмонлашган эди.
Бу ерда даставвал нархлар революцияси испан хўжалигини ҳалокатли оқибатларга олиб борганини айтиб ўтиш керак. Аме­рикадан олтин ва кумущнинг оқиб келиши Испанияда нарх-навонинг Европадаги бошқа мамлакатлардан илгари ва кўпроқ даражада ошиб кетишига сабаб бўлди. Иқтисодчи-тарихчилар-нинг ҳисобига кўра, Испанияда XVI асрнинг ўртасидаёқ нархлар ўрта ҳисобда икки баравар ошган эди, XVI асрнинг охирига бориб яна икки баравар ошиб кетди.
Демак, бир аср давомида нарх-наво тўрт баравар ошди, ва-ҳоланки Англияда XVI аср давомида нархлар ўрта ҳисобда атиги 2—2,5 баравар ошган эди. Бу эса испан саноатида ишлаб чиқаришни — хом ашё ва иш кучини дарров қимматлаштириб юборди. Бундай шароитда испан корхона эгалари учун саноат буюмларини ўз мамлакатида ишлаб чиқаргандан кўра арзон-роқ ва сифатлироқ маҳсулотни чет элдан сотиб олиш фойдали-роқ бўлиб қолди. Аммо шу билан Испания анча тараққий этган' мамлакатларга иқтисодий жиҳатдан тўғридан-тўғри қарам бў­либ қолди, Испан саноати бундан кейин янада тараққий этиш ўрнига, XVI асрнинг иккинчи ярмига бориб, жуда тез орқага қараб кетди.
Испан саноатининг тушкунликка юз ўгиришида испан қиш-лоқ хўжалигининг кризисга учраши катта роль ўйнади. Помеш-чиклар, черков ва давлат фойдасига йиғиладиган феодал солиқлари билан исканжага олинган испан деҳқонлари ғоят оғир кун кечирмоқда эди. Қишлоқлар қашшоқлашиб қолди. Қишлоқ хўжалиги испан шаҳарларини етарли миқдорда ғалла билан таъминлаёлмай қолди. XVI асрнинг 80 ва 90-йилларидаёқ Испанияга жуда кўп ғаллани чет мамлакатлардан сотиб олишга тўғрп келди. Қўйчилик деҳқончиликка жуда катта зиён еткзарди, чунки Испаниядаги қўйчилик ўзига хос шароитда бўлиб, бу ерда қўйлар дайдиб юрарди. Катта ер эгаларига қарашли меринос1 қўй подалари ёз пайтлари шимолд Кастилия ва Леон ясси тоғларидаги яйловда боқиларди, қишга яқин эса жанубга Андалузия ва Эстремадура яйловларига олиб келинарди. Қўйларни бу тарзда икки марта шимолдан жанубга ва жанубдан шимолга ҳайдаш, пировардида испан деҳқончилигига жуда катта путур етказарди. Қўйлар далаларни поймол қилар ва қуритиб юборарди. Зарар яққол кўриниб турарди. Аммо қўйчиликдан манфаатдор бўлган амалдорлар грандлар бор эди ва ҳукумат уларни ҳар қандай қилиб қўллаб-қ-ўлтиқларди. Қўйчилик билан шуғулланувчи дворянлар қудратли иттифоқ бўлиб бирлашдилар, бу иттифоқ Места деб аталардп ва у ҳукуматдан бир қанча турли имтиёзлар оларди. Деҳқонларга ҳатто «чорваларни ҳайдаб келишга халақит бермаслик учун» ўз ерларига ғов тутиш ҳам ман этилган эди.
Испан ҳукумати ривожланиб бораётган ватан саноатига ёрдам бериш ўрнига, тор дворянлик сиёсатини юргизди, бу сиёсат испан саноати манфаатларига илтифотсизлик сиёсати эди. Ҳу­кумат етилиб келаётган саноатни ўзининг солиқ сиёсати туфайли бўғиб қўйди. Ҳукумат грандлар манфаатини кўзлаб, ис­пан саноатини хом ашёдан маҳрум қилиб қўйди, грандлар эса хом ашёни бемалол бошқа мамлакатларга чиқариб сотарди. Яна ўша дворянлар манфаатини деб мамлакатга чет эл товар-ларининг киритилишига кенг йўл очиб берилди. Чет эл товар-лари эса маҳаллий маҳсулот билан рақобат қиларди. Ниҳоят, Габсбургларнинг тўхтовсиз олиб борган ва пировардида ҳеч қандай фонда келтирмаган урушлари мамлакатни батамом ҳол-дан тойдириб қўйди ва уни иқтисодий ҳамда сиёсий жиҳатдан бутунлай ҳалокатга олиб келди. «Абсолют монархия барпо этил-гандан буён деб ёзган эди Маркс XVI аср Испанияси тўғрисида, шаҳарлар доим тушкунликка юз тута борди... Шаҳарларнинг савдо ва саноат ҳаётй тушкунликка юз тута борган сари ички айрибошлаш камайиб борди, турлилровинциялардаги аҳолининг ўзаро алоқалари кучсизлана борди, алоқа восита-лари ташландиқ ҳолга келди, катта йўллар ҳувиллаб қолди». Филипп II нинг урушлари. Филипп II олиб борган баъзи урушларгина муваффақиятли тугади. 60—70 йилларда Туркияга қарши олиб борилган урушни ва 1580 йилда Португалиянинг босиб олинишини шундай урушлар жумласига киритиш мумкин. 1571 йилда Лепанто ёнида (Морея яқинида) бўлган жангда турклар денгизда айниқса катта мағлубиятга учратилди. Жанг­да Филипп II нинг укаси Дон Хуан Австрийский испанвенециан бирлашган эскадрасига қўмондонлик қилибтуркларнинг 264 кемадан иборат каттакон флотилиясини тор-мор қилди, бу флотилияда 80 минг кишилик қўшин бор эди. Бу мағлубият туркларнинг бошидан кечирган биринчи катта мағлубияти эди ва бу Туркия империясининг анча жиддий ички тушкунликка учрай бошлаганидан дарак берарди.



Download 275 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish