Филипп II нинг молиявий синиши.
1580 йилда Португалия устидан қозонилгап ғалаба хам Португалиянинг бундан олдин 1578 йилда портутал феодалларининг Марокашда мағлубиятга учрагани туфайли бўлган эди ва бу вақтда король Себастьян бутун қўшини билан бирга ҳалок бўлган эди.
Аммо Филипп II нинг ўзи ҳам шундай мағлубиятларга учрадики, бу мағлубиятлар Испаниянинг буюк давлат сифатидаги аҳамиятини бутунлай йўқотиб қўйди. Бу ерда XVI асрнинг иккинчи ярмидаги Нидерландия революциясини биринчи ўринга қўйиш керак, бу революция кейинчалик голланд-испанларнинг савдо ва мустамлакалар учун бўлган қатор урушларига айланиб, Ҳиндистон ва Ипдопезияда испан-португал мустамлакаларининг Голландия қўлига ўтиши, сўпгра эса Португалиянинг ўзи ҳам Испаниядан ажралиб кетиши билан тугалланди.
Филипп II нинг Англияга қарши олиб борган муваффақият-сиз урушида Испания яна катта мағлубиятга учради. Инглиз денгиз босқинчилари Дрэйк, Рэли ва бошқалар вест Индия қирғоқларига ҳамда Янги Ердан кумуш ортиб испанияга қайтиб бораётган флотилияга ҳужум қилардилар. Филипп II бунга жа-вобан 1588 йил июлида Англияга қарши юриш бошлади, бу юриш «Енгилмас армада» номи билан машҳурдир. Каттакон испан флотилияси расмий равищда ана шундай ном билан аталган бўлиб, флотилия составида 130 дан ортиқ кема бор эди, денгиз экипажи 7500 кишидан ва солдатлари 17 000 кишидан иборат эди.
Ҳарбий денгиз ишидан яхши хабардор бўлмаган гранд Медина Сидония бош қилиб қўйилган бу юриш ниҳоятда ёмоя уюштирилган эди. Эскириб қолган ва бесўнақай испан кемала-ри инглизларнинг анча майда бўлсада, пухтароқ ясалган ва анча яхши тўплар билан таъминланган кемаларига бас кела омади. «Армада» нинг (бу вақтда Испания қўл остида бўлган) Нидерландия жанубидаги испан ҳарбий кучлари билан қўшилиш плани бажарилмади. Йнглиз адмираллари катта жанг қилишни истамадилар ва «Армада» га кичиккичик эскадралар билан ҳужум қилиш тактикасини ишлатиб, испан флотининг айрим кемаларини ёки айрим туркумларини албҳида-алоҳида йўқ қилиб бордилар. Август бошида Ла-Маншда бўлиб ўтган бўрон испанларга катта зиён етказди. Флотилиянинг қолган қисми об-ҳаво ёмон келгани туфайли, Испанияга илгариги йўлдан қайтиб боролмай, Британия оролларини айланиб ўтишга мажбур бўлди ва мамлакатига соғ қолган озгина кемалари билан жуда ҳараб ҳолда қайтиб келди.
«Армада» нинг мағлубиятга учраганлиги натижасида Испания Атлантика океанидаги, савдо йўлларини назорат қилиб ту-ришдан маҳрум бўлди. 1596 йилда инглизларнинг ўзлари Испания қирғоқларига ҳужум қилиб, Испаниянинг Кадис портини талаб кетдилар. Шу пайтдан бошлаб Испания денгиздаги гегемонлигини бутунлай йўқотиб қўйди.
Филипп II нинг 90-йиллар бошида Францияга қарши бош-лаган интервенцияси ҳам муваффақиятсизлик билан тугади. Филипп II француз католикларининг протестант-гугенотларга қарши олиб борган урушларига аралашди. Испан қўшинлари Парижга бостириб кирди ва у ерда Парижни қамал қилиб тургап гугенотлар йўлбошчиси король Генрих IV Бурбонга қарши курашда католикларга ёрдам берди. Испаниянинг ёрдами ка-толикларни сақлаб қола олмади. Париж таслим бўлишга мажбур бўлди. Париж олинганида таслим бўлган қўшинлар орасида Филипп II. нинг ҳам отрядлари бор эди. Филипп II интервенцияга жуда куп маблағ сарф қилгап бўлишига қарамай, Францияга.) Испанияга чпг гипаддмп душман орттпрди. Кейинчалик XVII асршшг биринчи ярмида Испания билан Франция ўртасида урушлар тўхтовенз давом этиб турди. Бу урушлар Пиренея монархияси учун муваффақиятсизлик билан тугади.
Филипп II нинг молиявий синиши. Муваффақиятсизлик билан олиб борилган катта урушлар Филипп II нинг молиявий аҳво-липи тамомила қақшатиб қўйди. У ўзини икки марта—1575 ва 1596 йилларда—синган (банкрот бўлган) деб эълон қилиб, давлат қарзларини тўлашдан бош тортди. Габсбургларга қарз бериб турган Фуггерларнинг бир ўзи 3 миллион-гульден пули-даи маҳрум бўлди. Савдо, саноат, деҳқончиликдан олинадиган солиқлар муттасил ошиб бориб, аҳолини ғоят қийнаб қўйди.
1594 йилда кортеслардаги шаҳарларнинг депутатлари: «1000 дукат капиталдан 300 дукат солиқ олинадиган бўлгандан кейин савдо билан шуғулланиб бўлармиди?» деб нолиган эдилар.
Филипп II 1598 йилда ўлди, ундан ўз ворисига давлатнииг умуман 100 миллион гульден қарзи мерос қолди. XVI асриипг охирида Испаниянинг бутун халқ хўжалигини чулғаб олган иқ-тисодий ҳалокат молия яшларининг вайрон бўлишига асосий са-баб бўлди.
XVII асрнинг биринчи ярми ва ўрталарида Испания. XVII асрда Филипп II нинг ворислари Филипп III (1698—1621) билан Филипп IV (1621—1665) даврйда Испания таназзулга кетаверди. У нинг хўжалик тараққиёти Европадаги бошқа мамлакатларнинг хўжалик тараққиётидан орқада қолаверди. Молиявий кризис доимий туе олди. Мамлакатнинг аҳолиси кўпайиш ўрнига камая борди. Морискларнинг (XV асрда христианликни қабул қилган маврлар шундай деб аталарди) мамлакатдан бадарға-қилиниши Испанияга катта иқтисодий зарар келтирди. Улар Валенсиянинг реакцион архиепископи Рибейранинг таклифига кўра, 1609—1610 йилларда бадарға қилинди. Бунинг натижасида Испания меҳнат-га яроқли ярим миллионга яқин ҳунарманд ва деҳқонлардан маҳрум бўлди. Улар жанубий Испанияда яшаб, арабларнинг ҳу-нар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қадимги юқори техникасини сақлаб келмоқда эдилар. XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг биринчи ярмида Испаниянинг иқтисодий тушкунлиги халқаро ишларда Испания нуфузининг тушиб кетишига сабаб бўлди.
Испаниянинг халқаро аҳволи ҳар ўн •йиллик сари тобора ёмонлашаверди. 1609 йилдаёқ Филипп III Голландия билан яра-шишга мажбур бўлиб қолди ва аслида бу билан илгари Испанияга қарашли ерлардан янги давлат ташкил топганлигини тан олди. 1648 йилда эса Голландиянинг мустақиллигини Испания расмий равишда эътироф қилди. Уттиз йиллик урушда Испаниянинг Францияга қарши Германия томонида туриб урушуви ҳам ғоят муваффақиятсиз бўлиб чиқди. 1659 йилдаги Пиренея сулҳига мувофиқ Испания Руссильон, Артуа ва бир неча Фландрия шаҳарларини қўлдан бериб қўйди ва шаҳарлар Францияга ўтиб кетди. 50- йиллардаги инглиз-испан уруши-натижасида Испания Вест Индиядаги ерларидан энг йирик Ямайка оролини қўлдан бериб қўйди, бу орол Англия қўлига ўтиб кетди. Испания Пиренея ярим оролининг ўзида яксон бўлиб кетиш хавфи остида қолди. 1640 йилда Португалия Испаниянинг оғир аҳволга тушиб колганидан фойдаланиб, ундан ажралиб чиқди. Уша йилнинг ўзида Католонияда катта қўзғолон бўлиб, бу вилоятнинг ҳам Испаниядан ажралиб кетишига сал қолди.
1647 йилда юқорида айтиб ўтганимиздек, Сицилия билан Не-аполда Испан «яга қарши жиддий ҳаракатлар юз берди Испания XVII асрнинг ўрталарида номигагина буюк давлат булибқолган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |