мавзу: вариация кўрсаткичлари ва дисперсион таҳлил асослари.



Download 347,02 Kb.
bet13/28
Sana10.06.2022
Hajmi347,02 Kb.
#652877
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
Статистикадан ўқув қўлланма

Йиллар

2008

2009

2010

2011

2012

2013

Электренергия млрд.квт/с
Табиий газ, млрд.М2

33,9
34,8

47,9
34,6

52,2
38,6

54,8
39,8

50,6
39,9

52,0
41,0

Аниқланг: 1. Ҳар бир қатор учун ўртача даражани:


а) 2008-2009 йил учун
б) 2009-2010 йил учун
в) 2008-2010 йил учун
2. Ҳар бир қатор учун: а) мутлоқ қўшимча ўсишни.
б) ўсиш суръатини.
с) қўшимча ўсиш суръатини.
10.6-Масала. Тумандаги аҳоли сони тўғрисида берилган қуйидаги маълумотлар асосида 2009 йилдаги ўртача йиллик аҳоли сони аниқлансин.

Саналар

1.01.10

1.03

1.07

1.08

1.12

1.01.2011

Аҳоли сони, минг киши

40,2

40,6

41,2

41,3

41,5

41,6

10.7-Масала. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулот қуйидаги маълумотлар ёрдамида ифодаланади (ўтган йилга нисбатан коеффициентларда):

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

1,1095

1,240

1,2258

1,1974

Аниқланг: 2007-2010 йиллар учун ўртача йиллик ўсиш суръатини.
10.8-Масала. Мамлакатда 2006 йили 353 минг тонна минерал ўғит ишлаб чиқарилди. 2011 йилда минерал ўғит ишлаб чиқариш ҳажмини 500 минг тоннага етказиш учун ўртача йиллик ўсиш суръати қандай бўлиши керак?
10.9-Масала. Бир гуруҳ кичик корхоналар томонидан 2013 йили ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми тўғрисида ойлар бўйича берилган қуйидаги маълумотлар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг умумий тенденциялари аниқлансин (млн.сўм):
январ 23,2 июл 28,4
феврал 19,1 август 24,1
март 22,3 сентябр 26,3
апрел 25,1 октябр 29,1
май 24,5 ноябр 30,3
июн 27,3 декабр 26,5
10.10-Масала. Мамлакатда 2005-2010 йилларда чарм пойафзал ишлаб чиқариш тўғрисида қуйидаги маълумотлар берилган (млн.жуфт):

2005 й.

2006 й.

2007 й.

2008 й.

2009 й.

2010 й.

7,3

7,4

7,5

8,0

8,7

8,9

Пойафзал ишлаб чиқаришнинг умумий ривожланиши тенданциясининг аниқлаш учун: 1. Динамика қаторини чизиқли график кўринишида ифодаланг. 2. Қаторни аналитик текисланг ва умумий ривожланиш тенденцияларини математик тенглама ёрдамида ифодаланг. 3. Текисланган қатор даражаларини графикларда ифодаланг.
11-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ИНДЕКСЛАР. (маъруза – 2соат)
Режа:
11.1. Иқтисодий индекслар моҳияти ва аҳамияти.
11.2. Иқтисодий индексларни таснифлаш.
11.3. Индивидуал индекслар – нисбий миқдорлар сифатида.
11.4. Умумий индекслар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тузиш принциплари.
11.5. Ўртача арифметик ва ўртача гармоник индекслар.
11.6. Статистика амалиётида иқтисодий индексларни қўллаш йўналишлари.
11.7. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини иқтисодий индекслар ёрдамида ифодалаш.
Индекс сўзи лотинча “индекс” атамасидан олинган бўлиб, белги, кўрсаткич деган маъноларни билдиради. Статистикада индекслар деганда маҳсус иқтисодий кўрсаткичлар тушунилади. Улар иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Статистик индекслар иқтисодий ҳодисаларнинг ривожланиш даражасини кўрсатади, яъни улар ўрганилаётган ҳодисаларининг умумий ҳажмини ифодаламайди, балки уларни қиёсий жиҳатдан характерлайди. Индекслар одатда нисбий миқдор шаклида ифодаланади. Шунга асосланиб, индексларни нисбий миқдорлар деб таърифлаш дарсликлар ва илмий асарларда кенг тарқалган. Индекслар нафақат нисбий кўрсаткич, балки шу билан бирга ўртача кўрсаткичдир.
Иқтисодий индекслар бевосита умум ўлчовга эга бўлмаган мураккаб иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганишда муҳим аҳамятга эга.
Иқтисодий индекслар бевосита умум ўлчовга эга бўлмаган мураккаб иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг вақт бўйича ўзгаришини объектлараро ёки ҳудудлараро таққослаш натижасини ифодалайди. Индекслар ёрдамида шунингдек шу ҳодиса ва жараёнларнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларнинг роли ва ҳиссаси ҳам баҳоланади.
Индекслар мураккаб ҳодисанинг айрим бирликлари учун ҳам ва умуман мураккаб ҳодиса учун ҳисоблаш мумкин. Улар индивидуал (алоҳида) ва умумий индексларга бўлинади.
Тўпламнинг айрим бирликлари учун ҳисобланган индекслар индивидуал, барча тўплам учун ҳисобланган индекслар эса умумий (агрегат) индекслар деб аталади.
Асосий индивидуал индекслар қуйидагилардан иборат:
- ишлаб чиқарилган ёки сотилган маҳсулотнинг физик ҳажми индекси;
- баҳо индекси;
- таннарх индекси;
- қиймат (товар) индекси;
- меҳнат унумдолиги индекси.
Умумий индекслар қуйидагилардан иборат:
- физик ҳажм индекси;
- баҳо индекси;
- таннарх индекси;
- қиймат (товар) индекси;
- меҳнат унумдолиги индекси.
1-Масала. Берилган маълумотлар асосида индивидуал ва умумий физик ҳажми, баҳо, қиймат индексларини ҳисобланг:


Download 347,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish