Мавзу: Валюта курси


Мавзу. Марказий банкнинг валюта сиёсати



Download 0,97 Mb.
bet36/54
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#23001
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
“Халкаро валюта кредит муносабатлари

Мавзу. Марказий банкнинг валюта сиёсати.


Режа:
Кириш
1. Марказий банкнинг вазифалари ва валюта операцияларини амалга ошириш асослари.
2. Марказий банк валюта сиёсати.
3. Бозор иктисодиёти шароитида Узбекистон Республикаси Марказий Банкининг валюта сиёсатидаги узига хос хусусиятлар.


Кириш
Марказий банкнинг валюта сиёсати. Ушбу маърузада Марказий банк хакида тушунча, унинг функция ва вазифалари, валюта операцияларини амалга ошириш асослари, валюта сиёсатининг тахлили, шунингдек Узбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта сиёсатини юритишдаги узига хос хусусиятлари каби масалаларни ёритиб берилган.
Биз биламизки, Марказий банк иктисодиётни бошкариш ва банк тизимини назорат килишда жуда мухим роль уйнайди. Шу сабабли унинг фаолият Уставига нисбатан хам юксак кучга эга махсус конун билан тартибга солинадики, бу хол бутун дунёда кабул килинган умумий амалиётдир. У алохида маком берилган муассаса сифатида бутун банк тизимини назорат киладигандавлат органидир. У оддий тижорат фаолияти даражасидан анча кенг камровли булган вазифалар хамда жавобгарликка эга.
Марказий банк пул-кредит сиёсатини самарали амалга ошириш учун унинг 1 йилга мужалланган асосий йуналишларини ишлаб чикади. Бу йуналишлари Олий Мажлис томонидан тасдиклангандан кейин харакат дастури сифатида кабул килинади.
Марказий банкнинг вазифалари хилма-хил булиб, бу хол конунда акс эттирилган. Халкаро амалиёт нуктаи назаридан караганда мазкур ташкилотнинг вазифалари еайриоддий эмас. У уз зиммасига олган вазифаларни бажаришга ваколатлди булиши билан бирга унга маълум харакатларни амалга ошириш такикланган.
куйида Марказий банкнинг асосий фаолияти кенгрок ёритиб берилган.


1. Марказий банкнинг вазифалари ва валюта операцияларини амалга ошириш асослари.
“Узбекистон Республикаси Марказий банк туерисида”ги Узбекистон Республикаси конунининг 3-моддасида: “Марказий банкнинг асосий максади миллий валюта баркарорлигини таъминлашдан, унинг кадрини ошириш ва шу оркали бахолар баркаррлигини таъминлашдан иборат” деб ёзиб куйилган.
“Валюта баркарорлигини” атамаси пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта алмашув курсининг баркарр булиши тушунчаси уз ичига олади. Бу эса Марказий банкнинг иктисодиётни бошкаришдаги ролини акс эттиради. Албатта, пул массасига, нархларга алмашув курсларига таъсир курсатадиган омиллар куп булиб, шулардан айримлари Марказий банкнинг бевосита назорати ва таъсиридадир.
Марказий банкнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

  • монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш сохасидаги сиёсатни шакллантриш, кабул килиш хамда амалга ошириш;

  • Узбекистон Республикасида хисоб - китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва таъминлаш;

  • банк фаолиятини татибга солиш ва банклар устидан назорат урнатиш;

  • Узбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта захираларини, шунингдек хукумат захираларини келишувга кура саклаш ва бошкариш;

  • Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш.

Марказий банк узи белгиланган энг кам микдорда резервлар саклаш туерисида банкларга курсатма беради. Мажбурий резервлар Марказий банкда накд пул ёки омонатлар куринишида, Марказий банк белгиланган тартибда депозитга утказилади.
Ваколатли банкларни молиявий жихатдан баркарорлилигини таъминлаш, кредиторлар ва маблаеларни банкка куйган мижозларнинг манфаатини химоя килиш максадида МБ чет эл валютасидаги операциялар буйича иктисодий меъёрий хужжатларнинг ишлаб чикган.
Валюта операцияларини амалга ошириш учун объектив асос булиб ташки савдо, капиталлар ва кредитларнинг харакати хизмат килади. Халкаро мехнат таксимотининг юзага келиши ва ривожланиши экспорт-импорт операцияларининг юзага келишига ва такомиллашишига асосий сабаб булади.
Валюта операцияларининг кенг куламда ривожланиши марказий банкларга ушбу бозорда эркин харакат килишга ва айни вактда уларни тартибга солишга имкон яратди.
Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга оширишга имкон берувчи бир катор асослар мавжуд булиб, улардан асосийлари сифатида куйидагиларни ажратиб курсатиш мумкин:

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish