Мавзу: Ҳуқуқ дарсларида педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш



Download 225 Kb.
bet11/12
Sana12.07.2022
Hajmi225 Kb.
#779426
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
35 мавзу методика

"АҚЛИЙ ҲУЖУМ".
"Ақлий хужум" методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқишга) ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий хужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, нестандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. "Акпий ҳужум"ни уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимини топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига "ҳужум" қилиши ёки баҳолашига ҳаққи йўқ. Демак, "ақлий хужум" йўли билан кисқа минутларда ўнлаб ғояларни юзага чиқиш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўлади. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъснрсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштирокчи бўлиши керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб муаммо ечимини топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай килиб, "акдий хужум" қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:

  • олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;

  • иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса шунча яхши;

  • исталган ғояларни мумкин кадар кенгайтириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилинади;

  • муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб-қувватланади;

  • барча ғоялар ёки уларнинг асосий мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;

  • "хужум"ни ўтказиш вакти аникланади ва унга риоя қшшниши шарт;

  • бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.

ВАЗИФАСИ. "Ақлий ҳужум" қийин вазиятлардан қутулиш чораларини топишга, муаммони кўриш чегарасини кенгайтиришга, фикрлаш бир хиллилигини йўқотишга ва кенг доирада тафаккурлашга имкон беради. Энг асосийси, муаммони ечиш жараёнида курашиш муҳитидан ижодий ҳамкорлик кайфиятига ўтилади ва гуруҳ янада жипслашади.
ОББЕКТИ. Қўлланиш мақсадига кўра бу метод универсал ҳисобланиб тадқиқотчиликда (янги муаммони ечишга имкон яратади), ўқитиш жараёнида
(ўқув материалларини тезкор ўзлаштиришга қаратилади), ривожлантиришда (ўз-ўзини бир мунча самарали бошқариш асосида фаол фикрлашни шакллантиришда) аскртади.
ҚУЛЛАНИШ УСУЛИ. "Ақлий ҳужум" иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоқаза ва таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ёзиб борилди ва уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш имкониятига эга бўлди. Метод самараси фикрлар
k хилма-хиллиги билан тавсифланди ва ҳужум давомида улар танқид
қилинмайди, қайтадан ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши таклифлар генерацияланади ва муаммони ечиш учун зарурлари танланади.
t Мазкур метод ўқувчиларнинг машғулотлар жараёнидаги фаолликларини
таъминлаш, уларни эркин фикр юритишга рағбатлантириш хамда бир хил фикрлаш инёрцййсидан озод этиш, муайян мавзу юзасидан ранг-баранг ғояларни тўплаш, шунингдек, ижодий ва зифаларни ҳал этиш ечиш жараёнининг дастлабки босқичида пайдо бўлган фикрларни енгишга ўргатиш учун хизмат қилади.
«Фикрий ҳужум» методи А.Ф.Осборн томонидан тавсия этилган бўлиб, унинг асосий тамойили ва шарти машғулот (баҳс)нинг ҳар бир йштирокчиси томонидан ўртага ташланаётган фикрга нисбатан танқидни мутлақо таъқиклаш, ҳар қандай луқма ва ҳазил - мутойибаларни рағбатлантиришдан иборатдир. Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг машғулот (баҳс) жараёнидаги эркин иштирокини таъминлашдир. Таълим жараёнида ушбу методдан самаргШи ва муваффақиятли фойдаланиш ўқитувчининг педагогик махорати"ва тафаккур кўламининг кенглигига боғлиқ бўлади. «Фикрий ҳужум» методидан фойдаланиш чоғида ўқувчиларнинг сони 15 нафардан ошмаслиги мақсадга мувофиқдир. Ушбу методга асосланган машғулот бир соатга қадар ташкил этилиши мумкин. "АЖУРЛИАРРА"
"Ажурли арра" методи тузилиш жиҳатидан ўзида куйидаги босқичларни қамраб олади:

  1. ТОПШИРИҚНИ БЎЛИШ: Топшириқ ва матнли материаллар бир нечта асосий кисмларга (ёки мавзуларга) қирқилади.

  2. БИРЛАМЧИ ГУРУҲЛАР: Ҳар бир гуруҳ аъзолари қирқилган мавзуни оладилар ва экспертга айланадилар.

  3. ЭКСПЕРТ ГУРУҲЛАРИ: қўлида бир мавзуга оид ўқув топшириклари мавжуд бўлган ўкувчилар мавзуни муҳокама килиш, бошқаларга ўргатиш режасини эгаллагаш учун эксперт гуруҳга бирлашадилар.

4. БИРЛАМЧИ ГУРУҲЛАР: Ўқувчилар ўзларининг бирламчи
гуруҳларига қайтадилар ва эксперт гурухдарда ўрганганларини ўқитишади.
ИЗОҲ: "Ажурли арра" моҳиятига аниқлик киритиш учун баъзи бир тавсияларни ёритиш лозим. Ажур французча тилдан олинган бўлиб "бир ёкдан иккинчи ёққа ўтган, икки томони очиқ" маъносини англатади.
1. ЎҚИТИШ жараёнига бу тарзда ёндашилганда ўкувчиларнинг
ҳамкорликда ишлашига ва қисқа вакт ичида катта ҳажмдаги ахборотларни
ўзлаштиришларига имкон туғилади.
2. У ёки бу фаолиятни дарсда амалга ошириш учун ўқувчиларга
бошланғич ахборотларни узатиш зарурати туғилса, маъруза ўрнини боса
оладиган самарали инструментарий ҳисобланади.

  1. Ўқитувчи мураккаб мазмунли мавзулар бўйича ўқувчиларни дарсга тайёрлаш учун олдиндан уларнинг ҳар бирига мўлжалланган алоҳида ахборотли пакет тайёрлайди. Унда дарсликдан, қўшимча тарзда газета, журнал, маколалардан материаллар бўлиши керак.

  2. Ҳар бир ўқувчи 2 гуруҳ таркибида иштирок этди: дастлаб "ўз уйи" (бирламчи) гуруҳига, кейин эса "эксперт" гуруҳига бирлашиб, ўқув элементларини мустақил ўрганишади. Эксперт гуруҳини тезда ташкил этиш учун ўқувчилар олган ахборотли пакетларда ҳар бир мавзуга оид материаллар бир хил рангдаги крғозларга ёзилган ёки рангли қалам билан қогознинг бирор бир бурчаги бўялгани маъкул.

  3. Ҳар бир гуруада 3 тадан 5 тагача киши (ўқувчилар сонига қараб) қўйилиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи "ўз уйи"дагиларни ва қайта учрашиш жойини аниклаб олиши керак. $j

6. Уқитувчи ўқувчиларни "рангли" топшириклар асосида гуруҳга
бирлашишини таклиф этади ва улар алоҳида мавзулар бўйича экспертга
айланади. Мисол учун, "қизил"ларни синф хонаси охирида, "кўк"ларни эса
мактаб йўлакчасида учрашиши белгиланади. Ҳар бир эксперт гурухда 3 тадан
кам ўкувчи бўлмаслиги керак.
7. Гуруҳларга ахборотли пакет тарқатилади. Ҳар қайси гуруҳ турли хил
материаллар тўпламини олишлари ва уларни ўқиши, муҳокама қилиши, айнан
шу ахборотлар бўйича экспертга айланиши лозим. Ўқув материаллари бўйича
"эксперт" бўлиши учун ўқувчиларда вақт етарли бўлиши керак. Бу учун агар
материаллар мураккаб ва катта бўлса, эҳтимол, бир даре тўлиқ талаб қилинади.
8. Ўқувчиларга қуйидагича топширикдар берилади:

  • пакетдаги материалларни қунт билан ўрганинг ва муҳокама қилинг;

  • бир-бирингиздан сўранг ва ўқув материалларини ҳар бирингиз тушуниб олганингизга ишонч ҳосил қилинг;

  • ўз "уйингиз" гуруҳини ўқитиш зарурлигини ҳисобга олиб материалнинг муҳим ўқув элементларига эътиборни қаратинг.

9. Ўкувчиларнинг ўз "уйларига" қайтишларини илтимос қилинг. Ҳар бири
ўз "уйи"- гуруҳига ахборот беради. Шаксиз, "уй" гуруҳида эксперт
гурухларидан биттадан ўқувчи бўлиш шарт. Ўқувчи ўрганиб келган
материалларни ўз гуруҳи ўкувчиларига ўргатиш жавобгарлигини бўйнига олиш
лозим. Бу жараён ўқув материалининг ўзлаштириш зарурлигига қараб яна бир
соат давом этиши мумкин.
Ўкувчилар бир-бирларидан ахборотларни ўрганишиб бўлишгач, ўкитувчи олдиндан режалаштирган фаолият турини ўтказиши мумкин.


4-жадвал



Интерфаол ўкитиш методлари

Шакллантириш

Ривожлантириш



Наза-рий би-
лим

Фак
тик би-
лим

Ақ-лий меҳ-нат кў-ник-мала-ри

Абс­тракт тафак-кур

Кўр-газма-ли, тим-со лли тафак-кур

Тафак кур-лаш
муста-
қил-лиги


Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish