Мавзу: Ҳуқуқ дарсларида педагогик ва ахборот технологиялардан фойдаланиш



Download 225 Kb.
bet10/12
Sana12.07.2022
Hajmi225 Kb.
#779426
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
35 мавзу методика

"ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ"
ВАЗИФАСИ. Демократик жамиятда ҳар бир фуқаро ўз олдида турган муаммоларни оқилона ечиш қобилиятига эга бўлиши керак. Шу боисдан ўқувчиларни дарсларда кўпроқ баҳсли тортишувларга сабаб бўладиган муаммолар ечимини топишга жалб этиш лозим. Баҳсли саволларни ечиш жараёнида ўқувчиларда тинглаш, мулоқат олиб бориш, туряича фикрларни таққослаш, бошқа киши тақдирига бефарк қарамаслик каби хислатлар шакллана боради, масалаларни ечиш ва тегишли ҳукм чиқариш, аналитик фикрлаш қобилиятлари ривожланади, маълум кетма-кетликда тафаккур юргизиш, тўғри ечимларни топиш малакалари ўзлаштирилади.
ЎТКАЗИШ УСУЛИ.
Мунозарали саволларни аналитик-синтетик таҳлил қилиш ва объектив фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш учун талайгина методика мавжуд. Рўй бераётган вокеликни танқидий фикрлаш асосида бахолаш қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин:
1. Ўкувчининг ўз фикрини эркин ифодалаши.
Ўқувчига ечимини топиш учун таклиф этилган муаммо бўйича ўз ўрнини аниқлаб олиши учун имкон берилади.

  1. Ўз фикрини ойдинлаштириш.

Ўқувчиларнинг билдирган фикрларини янада аниқлаштириш мақсадида уларга кўшимча тарзда куйидаги саволлар берилади: Бу билан нима демокчисан? Ўз фикрингни тушунтира оласанми? Бу нима дегани?
3. Ўкувчиларнинг фикрларини асосланганлигини текшириш.
Бу ерда куйидагича саволларнинг берилиши ўринлидир: Нима учун сен айнан шундай деб ўйлайсан? Фикрингни тасдиқловчи кандай асослар бор? Нима учун сенда шундай таъсурот тугилди? қандай аргументларни билдирган фикринг фойдасига келтирасан? Сенинг фикрингни нима исботлайди? ва ҳоказо.
4. Бошқалар фикрини ўрганиш.
Инсон ўз фикрининг ожизлигини хар доим ҳам тан олавермайди ва суҳбатдошининг фикрига ҳурмат ва эхтиром билан қаравермайди. Айниқса бу ҳолатни кўпроқ ўсмирларда кузатиш мумкин. Шубҳасиз, кўп ҳолларда бунинг аксини ҳам кўриш мумкин. Шу билан биргалиқда қатор мураккаб муаммоларнинг ечимини топишда ўзгалар фикрини эшитиш ва тинглаш кўникмаси жуда асқотади. Бу кўникмани ўқувчиларда шакллантиришни хохласангиз, марҳамат, куйидаги саволлар билан мурожаат қилинг: Ўз фикрингизга муқобил бўлган холатни баён қила оласизми? Бу ҳакда бошқалар нима дейиши мумкин? Танқидга учрашингиз мумкинми?
5. Ўз ҳолатини ва ўзгалар фикрини таҳлил этиш.
Бу ҳақда нафақат ўсмирлар, балки катталар ҳам кўпинча ўйлашмайдилар. Ўқувчи хусусий фикри билан тўғри келмайдиган фикрларни хам ўзаро тақкослаш, илмий асосланган ҳолатни аниклаш учун фикрлар қарама-қаршилигини таҳлил этиши керак.
Шу мақсад учун куйидаги саволлар асқотиши мумкин: Ўз фикрингиз ожизлиги нймада? карши томоннинг далил-исботи нима учун кучли ёки нима учун кучсиз? кандай фикрлар сизнинг мавқеингизни мустаҳкамлайди ёки уни кучсизлантиради?
Ўрганилаётган муаммо бўйича ҳар иккала фикрларнинг мантиқий оқибатларини ўрганиш учун саволлар: агар сизнинг ғоянгиз қабул қилинса, нималар рўй бериши мумкин? Бу жамиятга қандай таъсир кўрсатади? Унинг натижаси келажакда фойда берадими?
6. Муаммо бўйича ечим қабул қилиш.
Бу "танқидий фикрлаш" методининг сўнги босқичи ҳисобланиб, ўқувчилар томонидан билдирилган турлича фикрлар кайтадан баҳоланади ва мутаносиблик аникданади. Бунинг учун қайси натижа энг кулай ва ишончли? Кимнинг чиқиши мақсадга мувофиқ бўлди? Сиз баҳсга кандай нуқта қўйган бўлардингиз? ва ҳоказо.
ИЗОҲ: Бу метод кўпроқ ҳукуқий билимларни ўзлаштиришда кўл келишини таъкидлаш жоиз. Хуқуқий таълим ўқувчиларга жамиятда, жамоада, оилада ўз ўрнини топишлари учун кўмаклашади, атрофда рўй бераётган воқеаларга танкидий кўз билан қараш ва объектив баҳолаш имконини беради. "Давлат ва ҳукуқ асослари" фани ҳам қатор қарама-қаршшшкларни ва тафовутларни ўрганади.


Аслида қонунлар тафовутларни ечиш учун хизмат қилади. Ҳукукни ўрганиш ўкувчиларга жамиятда рўй бераётган тафовутли саволларни ўз ёшига мувофиқ чукур ўрганишга, ўзини Ўзбекистон фуқароси деб ҳис этишга ундайди.

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish