1.3. Йиллик тайёргарлик циклида курашчиларнинг психик холати.
Спортчи психикаси машғулот ва мусобақа фаолияти жараёнида ташқи Дуне билан ўзаро фаол муносабатда бўлиш шароитидагина такомиллашиб боради спортда муваффақиятга эришиш кўп жихатдан спортчининг индивидуал психик хусусиятларига боғлиқ, муайян спорт турлари эса унга маълум бир талаблар қўяди ваш у билан бирга мусобақа фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган шахс сифатларини шакллантиради.
Юқори малакали спортчиларнинг шахс сифатидаги хусусиятлари кам малакага эга спортчилар, шунингдек, сорт билан шуғулланмайдиган шахслар билан таққослаб кўрилган тадқиқотлар кучли спортчилар учун бир хил бўлган феъл-атвор қирраларини аниқлаш имконини берди. Улар қуйидагилар:
- устунлик қилиш ва ишонч ҳисси;
- ўз-ўзига бўлган ишонч ва ўз ҳуқуқларини ҳимо қилишга ўта тайёр туриш;
- сабот;
- камгаплик;
- эмоционал бардошлик;
- юқори даражада мақсадга интилувчанлик;
- экстравертлик;
- мусобақадаги тажоввузкорлик (Morgan, 1980; Leith, 1992).
Малакаси унча юқори бўлмаган ва ўртача бўлган спортчиларга нисбатан юқори малакали спортчиларга самарали бўлиш фаолияти хосдир. У жуда сезгир, диққат-эътиборда, вазиятни идрок этиш ва бахолашга бўлган юқори қобилиятда, хавотирланиш, безовталаниш ва юзага келадиган қийинчиликларни енгиб ўтиш кўникмасида намоён бўлади. Айни вақтда, рақобатчилик, устунлик қилиш, ўз-ўзига ишонч, сабот хиссиётларининг юқори даражаси жамиятга қарши хатти-харакатлар қилиниши билан хатарлидир (Vealey,1992).
Шахсни айрим тавсифлари ва хар хил спорт турларидаги спорт натижалари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик текширилган тадқиқотлар (Morgan, Pollock, 1977; Fisher, 1984; Horn, 2002) шуни кўрсатадики, феъл-атвор қирралари хар доим хам спортчининг машғулот ва мусобақа фаолиятидаги хатти-харакатлари натижаларини аниқ белгилаб бера олмайди. Бироқ юқори малакали спортчилар шубхасиз ўртача ва паст малакага эга спортчиларга нисбатан анча «соғлом» фикр-истаклари билан ажралиб турадилар.
Психик сифатлар комплекси спорт ютуклари даражаси билан узвий боғлиқдир. Бундай сифатлар мураккаб тузилишга, хар хил спорт турларига хос равишда машғулот ва мусобака фаолиятида аниқ намоён бўлиши хусусиятларига, такомиллаштириш воситалари ва методларига эга.
Ирода – психик сифатлардан бири бўлиб, у инсон онгининг фаол жихати сифатида (у тафаккур ва сезги билан бирликда нисоннинг қийин шароитларда хатти-харакатларини ҳама фаолиятини бошқаради) учта тузилмавий таркибга эга:
билиш – тўғри ечимларни излаш;
Эмоционаллик – ўз-ўзини ишонтириш биринчи навбатда, фаолятнинг аҳлоқий мотивлари асосида;
Ижроия – онгли тарзда ўз-ўзини ишонтириш орқали қарорларнинг амалда бажарилишини бошқариш.
Иродавий харакат ўз тузилишига кўра мақсад, мотивлар кураши, унга эришиш йўллари ва воситаларни танлаш, қарорлар қабул қилиш ҳамда амалда рўёбга чиқаришдан иборат. Харакат турли хил шароитларда, қачонки фақат қарор қабул қилиш етарли бўлган пайтдан бошлаб (ундан кейин харакат эса ўз-ўзидан амалга оширилади), то иродавий қарорнинг амалга оширилишига кучли қаршилик тўсқинлик қиладиган шароитларда рўёбга чиқарилади.
Бунда уни енгиб ўтиш ва белгиланган мақсадни амалга ошириш учун махсус шароитларга эхтиёж юзага келади. Айнан ироданинг шундай намоён бўлиши мусобақа ва машғулот фаолиятига хос бўлган кўпчилик вазиятлар учун бир хил хисобланади. (Пилоян, 1984).
Хар хил спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари иродавий сифатларга бўлган талабларда, уларнинг мусобақа фаолиятида намоён бўлиш хусусиятларида жиддий из қолдиради. А.Н.Пунининг (1984) аниқлашича, хар бир спорт тури ва хилларида ўзининг иродавий сифатлари уларга яқин бўлган ва уларни мустахкамлаб турувчи хамда бутун сифат тузилмасини бирлаштирувчи мақсадга интилувчанлик мавжуд. Замонавий спортдаги юкламалар, мусобақалардаги рақобатлашувнинг юксак даражаси шунга олиб келадики, спортчи турли хил психик кўринишларга эга стресларга кўпроқ дуч келади. Хавотирга тушиш, қўрқув физиологик ўзгаришларни келтириб чиқаради. Унинг оқибатида қоординацион қобилиятлар даражаси пасаяди, мушак зўриқиши ортиқча кўпаяди, толиқишнинг ривожланишига сабабчи бўлади, тикланиш реакциялари секинлашади, диққатнинг жамланиши ёмонлашади.
Ўз навбатида, бу ўзгаришлар тескари алоқа тамойилига кўра стреснинг салбий таъсирини оширган ҳолда спортчининг диққатига, унинг сезгиларига, фикрлашига, бахолашларига таъсир кўрсатади. (Юкелсон, Мерфи, 2002).
Стреснинг салбий таъсири унинг машғулот ва мусобака фаолиятининг турли хил тавсифларига таъсири билан чекланиб қолмайди, у спортда жарохатланишларнинг кескин ўсиб кетиш эхтимолида намоён бўлади. (Kerr, Minden, 1988).
Шу сабабли хар-хил турдаги психологик аралашувлардан фойдаланган холда ва албатта спортчининг ўзининг фаол иштирок этиши билан, хар томонлама ижтимоий ёрдам муҳитини хис қилган холда стресни енгиб ўтишга бўлган қобилиятларини ривожлантириш спортчи психологик тайёргарлгининг мутлоко муҳим томони хисобланади (Юкелсон, Мерфи, 2002).
Хар бир спорт турининг машғулот ва мусобақа фаолияти хусусиятлари турли психик сифатларнинг тузилишини ҳамда уларнинг намоён бўлишини блгилаб беради. Шуни ёдда тутиш лозимки, психик сифатлар, бир томондан, спортдаги ютуқлар даражасини белгилаб берувчи энг аҳамиятли омиллар қаторида туради, иккинчи томондан, муайян спорт тури билан шуғулланиш натижасида шаклланади.
Масалан, бокс, кураш, циклик спорт турларида ихтисослашган спортчиларга пешкадам бўлишига мойиллик, мустақиллик, олдинга қўйилган мақсадига эришишда юқори даражадаги мотивация (хохиш-истак), таваккал қилишга мойиллик, керакли пайтда бутункучни жамлай олиш ва уни ғалаба қозониш учун ишлатиш каби сифатлар хосдир. Бироқ айни пайтда уларга ишонқирамаслик, бўйсунишдан қутилиб қолиш, ўжарлик, зиддиятларга боришга бўлган мойиллик хам кўпинча хос бўлади. Курашчиларда муваффақиятли мусобақа фаолияти спортчиларда махоратни мунтазам такомиллаштириб бориш, юзага келган вазифаларининг кутилмаган ечимларини излашга бўлган интилиш, қатъийлик, жасурлик, матонат, зеҳн, эмоционал барқарорлик, диққатнинг кенг тарқалиши, биридан иккинчисига тез ўтиши ва мустахкамлиги, мураккаб харакат реакцияларининг тезлиги ва аниқлиги харакат малакаларининг енгил хосил бўлиши ва қайта қурилишини мавжуд бўлишини назарда тутади. Бу шунга боғлиқки, ушбу спорт турларидан рақибнинг фаол қаршилигида вазиятларни идрок этиш ва тахлил қилиш, қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш учун вақт етишмаган пайтларда мунтазам ўзгариб турувчи фаолият шароитларида кечадиган персептив-интелектуал ва эмоционал-иродавий жараёнлар тизими биринчи ўринга чиқади.
Бу спорт турларида мусобақа фаолияти объектларни аниқ идрок эта олиш тез реакция қилиш ва харакатларни бажаришни талаб қилиб қолмасдан, балки вазиятнинг бахоланишини қатор муқобил ечимлар орасидан энг мақбули танлаб олинишини ва амалга оширилишини таъминловчи техкор фикр юритиш фаолиятини ҳам тақозо этади. Шундай қилиб бу спорт турларида спортчи мунтазам стресли вазиятларни енгиб ўтиш заруратига дуч келади. Стреснинг таъсири ва унга реакция қилиш циклик ҳусусиятга эга. Спортчининг бу шароитларда самарали харакат қилиши урғу нафақат вазиятга, балки унинг индивидуал томонида идрок этилишига қаратилган пайтидагина таъминланиши мумкин.
Ўзаро рақобат курашчиларнинг мусобақа фаолияти тизимига ва самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Кўпгина спорт турлари учун оғриққа нисбатан чидам психик тайёргарликнинг энг муҳим томони саналади. Чидамлилик талаб қилинадиган циклик спорт турларида, шунингдек, тўқнашувли яккакураш турларида (кураш турлари, бокс) ихтисослашувчи спортчилар бошқа спорт турларида ихтисослашаётган спортчиларга қараганда анча юқори даражада оғриққа бардош бериш қобилиятига эга бўлишлари аниқланган (Ryan, Faster, 1967; O’connos, 1992). Шунингдек, оғриққа чидамнинг спортчилар малакаси ва тайёргарлигига боғлиқлиги хам исботланган.
Катта юкламаларнинг мунтазам қўлланилиши, функционал тайёргарликнинг юқори даражаси оғриққа нисбатан чидамнинг ошиши билан кузатилади. Дам олиш даврлари, кичик юкламалар қўлланиладиган махсулотлар, спортчилар функционал имкониятларининг пасайиши, аксинча, спортчиларнинг иродавий сезгиларга бардош бера олиш қобилиятларининг пасайиши билан кузатилади (Scoft, Gijsberg, 1981; Kemppainen. et,al. 1985).
Юқори малакали спортчилар юксак даражада ақлий қобилиятга эгалар ва бу уларга ўзларининг спортдаги ўрниларини, спорт ютуқларининг ижтимоий аҳамиятини англашга, машғулот вазифаларини ҳал этишга ижодий ёндашишга ёрдам беради. Ундан ташқари, ўз харакатларига бўлган ишонч, ўз имкониятларини аниқ тасаввур қилиш, уларни нафақат кучи тенг, балки анча кучли рақиблар билан бўладиган курашда оҳиригача сафарбар қила олиш қобилияти; эмоционал барқарорлик ва ўз-ўзини назорат қила олиш қобилияти уларнинг ажралиб турувчи қирралари хисобланади.
Умуман олганда психологик тайёргарлик спортчининг интелектуал қобилиятларининг намоён бўлиши: машғулот ва мусобақалар жараёнида вазифаларнинг самарали хал қилинишига диққатни жамлай олиш, билимларни самарали идрок этиш, мантиқли, изчил ва ностандарт фикрлай олиш (айниқса мураккаб вазиятларда), кузатувлар ва идрок натижасида олинган ахборотни тезкор равишда қайта жамлаб чиқиш ҳамда уни тегишли харакатларда амалга ошириш қобилияти билан яқиндан боғлиқ. Спортчининг қабул қилинган тайёргарлик методикасига бўлган ишончи машғулот дастурларининг самарали бажарилиши учун катта аҳамиятга эга.
Бу ишонч мураббийнинг обрў-эътибори ва диққати, спортчининг билимдонлиги, унинг жисмоний ҳамда психологик қобилияти, иш қобилияти, юкламаларга бардош бера олиш лаёқати, уйқу, машғулотлардаги психологик муҳит, кайфият таъсирида шаклланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |