1.2. Йиллик циклларда машғулотларни тузиш. Юқори малакали спортчиларни тайёрлашда битта макроцикл (бир циклли) асосида иккита макроцикллар (икки циклли) асосида ва учта макроцикллар (уч циклли) асосида йиллик машғулотларни тузиш учрайди. Хар бир циклларда учта давр ажратилади – тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврлари. Машғулот жараёнини икки ва уч циклли асосда тузишда кўпинча «қўшалоқ» ва «учлашган» цикллар номи билан аталувчи вариантлар қўлланилади. Бундай вариантларда биринчи, иккинчи ва учинчи макроцикллар ўртасида ўтиш даврлари режалаштирилмайди, олдинги макроциклнинг мусобақа даври кейингисининг тайёргарлик даврига силлиқ ўтади.
Циклик спорт турлари учун умумий қабул қилинган спорт машғулотининг даврланиш тизми Ушбу спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари туфайли курашга ўз-ўзидан кўчирилиши мумкин эмас (44,108).
Г.О. Джероян, Н.А. Худадов эътироф этадиларки, йиллик машғулот циқли камида бир ой давом этадиган ўтиш даврида фаол дам олишдан сўнг бошланади. Кейин камида икки ой давом этадиган тайёргарлик даври келади ва у умумий тайёргарлик ва махсус тайёргарлик босқичларидан иборат бўлади. Улар тугаши билан «бошланғич» спорт формасининг силжиши ва мусобақаларда қатнашиши назарда тутилади.
Мусобака даври 9 ой атрофида давом этади. Унинг мобайнида курашчиларнинг мусобакаларда қатнашишларифаол дам олиш ва навбатдаги мусобакаларга тайёрланиш машғулотлари билан алмашиб туради. Мусобакалар орасидаги вакт оралиги куйидаги микроциклларни уз ичига олади: утиш (фаол дам олиш) ва тайёргарлик. Мусобакалардан кейин фаол дам олиш босикичининг давомийлиги олинган юкламаларга ва фаолиятнинг психик зурикишлилигига, тайёргарлик даври ва унинг қисмларининг давомийлиги эса олдинда турган мусобакалар миқёсига хамда кейингиларига боғлиқ. Йиллик циклнинг шу тарзда кўп циклли даврланиши курашда умумий кабул қилинган саналади. Курашчиларнинг мусобакаларда беллашувни олиб бориш хусусиятлари шундан иборатки, улар мазкур беллашувларнинг хар бирига уларнинг натижаси учун тўла маъсулият билан тайёрланишлари лозим. Мусобакалар таквимининг зидлиги спортчиларни узок вакт давомида мусобақа олди тайёргарлигини ўтказишга мажбур қилади. Шу билан бирга, курашда спорт машғулотнининг кўп циклли даврланиши камчиликлардан холи эмас, чунки тайёргарлик босқичи бошида катта хажмдаги юкламани жамлаш имкониятига эга эмас.
Бу муаммо асосан кам давом этадиган кўп сонли циклларга ажратилган машғулотларга хос хисобланди, шундан цикллар сонининг бир мунча камайтирилиши ва улар давомийлигининг оширилиши машғулот жараёнини оптималлаштиришга имкон яратади.
Спортчилар мусобакалар сериясида иштирок эта туриб, тайёргарлик холатининг бошқасига ўтишига мажбур бўладилар ва катта даражага эга бўлган бундай ўзгаришлар сони йиллик цикл давомида жуда кўп.
Демак, юқори малакали курашчиларнинг мусобақалар тақвими хусусиятларини эътиборга олиб, кўп цикли тайёргарликда гавда оғирлигини оқилона бошқаришни хисобга олган холда машғулот жараёнини режалаштирилишини илмий асослаб бериш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўтиш даври: Ушбу даврнинг асосий вазифалари ўтган йилги ёки макроциклдаги машғулот ва мусобака юкламаларидан сўнг тўлақонли дам олишни таъминлаш, шунингдек, навбатдаги макроцикл бошланишига спортчининг оптимал тайёргарлигини таъминлаш мақсадида машқланганликни маълум бир даражада сақлаб туриш ҳисобланади. Тўлақонли жисмоний ва айниқса психик тикланишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Бу вазифалари ўтиш даврининг давомийлигини қўлланиладиган воситалар ва методлар таркибини юкламалар динамикаси белгилаб беради.
Ўтиш даврининг давомийлиги иккидан беш хафтагача атрофида бўлади ва спортчи турган кўп йиллик тайёргарлик босқичига, йил давомидаги машғулотларнинг ташкил қилиниши тизимга мусобака даври давомийлигига, асосий мусобақаларнинг мураккаблиги ва маъсулиятига, сортчининг индивидуал кобилиятларига боғлиқ бўлади.
Ўтиш давридаги машғулотлар умумий иш ҳажмининг камайиши ва кичик юкламалар билан тавсифланади. Масалан, тайёргарлик даври билан таққосланганда иш ҳажми тахминан уч мартага қисқаради, хафталик микроцикл давомидаги машгулотлар сони одатда, 3-5 тадан ошмайди: катта юкламали машғулотлар режалаштирилмайди ва ҳакозо.
Ўтиш даврининг асосий мазмунини турли-туман дам олиш воситалари ва умумий тайёргарлик машғулотлари ташкил этади.
Ўтиш даври оҳирида юклама аста секин оширилади, фаол дам олиш воситалари ҳажми камайтирилади, умумий тайёргарлик машқлари сони ортади. Бу навбатдаги макроциклнинг тайёргарлик даврининг биринчи босқичига янада силлиқ ўтишига ёрдам беради.