1.8. Курилиш саноати корхоналарини
жойлаштирилиши
Корхоналарни жойлаштириш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг худудий ташкил этилиши. Корхоналарни рационал жойлаштирилиши иктисодий ривожланишни жадаллиги ва ишлаб чиқариш кучларининг самарадорлигининг асосий омилидир.
Корхоналарни жойлаштирилишнинг асосий қонуниятларини қуйидагича изоҳлашимиз мумкин:
1. Мамлакат иқтисодий ҳудудлари бўйича меҳнатни рационал бўлиниши ва бунда мақсадга мувофиқ махсуслашганликни таъминлаш.
2. Мамлакат иқтисодий ҳудудларини комплекс ривожланиши.
3. Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришда атроф муҳитга етказиладиган зарарни минимумга келтириш.
4. Ишлаб чиқариш кучларини мамлакат мудофаа манфаатларини ҳисобга олиб жойлаштириш.
Юқоридаги тамойиллардан келиб чиқиб, қурилиш саноати корхоналарини жойлаштиришда асосий мақсад бу янги корхона қурилиш жойини белгилаш.
Корхоналарни жойлаштиришда энг оптимал шароит бу хом ашё захираларини, ёнилғи таъминот манбаларини ва истеъмол бозорининг ҳудудий яқинлиги.
Корхоналарда қурилиш жойини танлашда қуйидаги омилни ҳисобга олишга тўғри келади:
- электр таъминот манбаларини, автомобил, темир йўлларнинг мавжудлиги.
- меҳнат ресурсларининг мавжудлиги.
Қурилиш индустрияси корхоналарини жойлаштиришда қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари бор:
Қурилиш материаллари саноати корхоналари хом ашё манбаларига яқин жойлаштирилади, чунки бу корхоналар маҳсулотга (бўёқлар, цемент, безак материаллари ва бошқалар) нисбатан транспортабел бўлиб, истеъмол бозорига келтириш ортиқча ҳаражат талаб этмайди.
Қурилиш буюмлари ва конструкциялари корхоналарини истеъмолчига яқин жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Чунки бу корхоналар асосан белгиланган истеъмолчига, маълум бир объект учун, қурилиш монтаж ташкилотлари билан алоқада бўлган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарадилар.
Корхоналарни рационал жойлаштиришни белгилаш икки босқичдан иборат бўлади:
1. Корхоналарни жойлаштиришнинг вариантларни тузиб чиқиш.
2. Ҳар бир вариант учун техник – иқтисодий ҳисобларни бажариш.
Иқтисодий самарали вариант танлаш мезони бўлиб, келтирилган ҳаражатлар йиғиндиси қуйидаги формуладан топилади:
П = Сс+Стр+Сп+Т+Ен(Кп+Ктр) – min сўм/дона маҳсулот.
бу ерда,
Сс- хом ашё сотиб олишга кетган ҳаражатлар, сўм/дона маҳсулот;
Стр- хом ашёни каръердан корхоналарга келтириш ҳаражатлари, сўм/дона маҳсулот;
Сп- хом ашёни тайёр маҳсулотга келтириш ҳаражатлари, (таннарх) ҳаражатлар, сўм/дона маҳсулот;
Т- маҳсулотни истеъмолчига етказиш учун кетган ҳаражатлар, сўм;
Ен- норматив иқтисодий самарадорлик коэффициенти.
Кп- корхонани қирқиш учун нисбий капитал қўйилмалар, сўм/дона маҳсулот.
Ктр- транспортни ривожлантириш учун нисбий ҳаражатлар, сўм/дона маҳсулот.
Do'stlaringiz bilan baham: |