1.5. Капитал қўйилмаларнинг таҳлили
Абсолют иқтисодий самарадорлик режавий даврда олинган самарадорликнинг, шу самарага етишиш учун зарурий капитал қўйилмаларнинг барча йиғиндисига муносабати.
Таққосий иқтисодий самарадорлик кўпгина имкониятли масала ечимлари вариантидан бирини афзаллигини ҳарактерлайди, яъни бир вариант бошқасидан қанчалик афзаллигини кўрсатади.
Капитал қўйилмалар ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида янги асосий фондларни яратиш, мавжуд асосий фондларни таъмирлаш ва кенгайтиришга йўналтирилган ҳаражатлар йиғиндисини ўзида акс эттиради.
1.6. Ишлаб чиқариш самарадорлиги
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш йўлларини аниқлаш учун “самара” ва “самарадорлик” тушунчаларини фарқлаш муҳим.
Самара – ишлаб чиқариш ва корхона фаолиятини мукаммалаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш натижасини ўзида акс эттиради. Самара натурал шаклда (ишлаб чиқариш самараси) ифодаланиши мумкин: маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, банд ишчилар ишини камайтириш, бир ишчининг ишлаб чиқарувчанлигини ошириш ва бошқалар.
Қийматли кўрсаткичлар билан ифодаланган натижалар иқтисодий самарадорлик бўлиб, миллий даромаднинг ўсиши, даромаднинг ошиши, маҳсулот таннархининг пасайиши билан ҳарактерланади.
Ҳаражатлар ва самарани ҳисоблашда таққосий нархларини қўллаш. Бу шарт мажбурий ҳисобланади, чунки кўпинча, айниқса лойиҳалаш босқичида, ўтган йиллар кўрсаткичлари таққосланади. Бу ҳолда, қиймат кўрсаткичлар ҳисоб китоби у ёки бу йил баҳоларига уни келтириш ва меҳнатнинг жамоат сарфларини тўғри акс эттириш учун зарур. Бунда самарадорлигини ҳисоблаш учун қиймат кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари барча варианталар учун ягона бўлиши керак. Ишлаб чиқаришнинг ёки ечимини жорий қилишнинг бир хил босқичларида (лойиҳалаш, режалаш, ишлаб чиқаришни бошқариш) аниқланган қиймат кўрсаткичлар таққосий деб ҳисоблаш мумкин.
1.7. Асосий қурилиш материалларни ишлаб чиқаришда
илмий – техник ривожланиш
Бу ерда тез қотувчи цементларни ишлаб чиқаришни ўрганиш кўзда тутилган. Цементли бетонларни қўллаш иссиқлик ва намлик билан қайта ишлов бериш циклини 4 – 6 соатгача қисқартириш (11 – 15 соат ўрнига) ёки ундан воз кечиш, ҳамда нормал шароитларда бетоннинг 16 – 20 соатдан сўнг қотиш мустахкамлигини оширишга имкон беради.
Юқори чидамли бетонларни В – 25 – В 30 класси бетонларни ўрнига ишлатиш элементлар кесими ва арматура пўлати сарфини сезиларли камайтиради. Сиқилган элементларда бетоннинг энг катта иқтисодига (40% гача), эгилувчи ва номарказий сиқилган элементларда эса бир мунча камроқ (15 – 20% гача) иқтисодга эришилади.
Яқин йилларда ғовакли тўлдирувчилар сифатини сезиларли яхшилаш, шлакли пемза, аглопорит, кўпчитиш перлит ва вермикулит, бошқа самарали ғовакли тўлдирувчилар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш; тўкли зичлиги 400 кг/м3 бўлган фракцион керамзит ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва керамзит ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25% гача бўлган ҳажмида керамзит қумини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш кўзда тутилган.
Конструкцияларни енгиллаштириш ва уларнинг материал сиғимини камайтиришга – фибробетон конструкцияларни қўллаш билан эришилади, бу конструкциялар қумли бетон, дисперс арматурали ингичка пўлат сим (пўлат фибробетон), ишқорга чидамли шиша тола (шишафибробетон) ва бошқа юқори чидамли толалардан бажарилади.
Илмий – техник ривожланиш қурилиш амалиёти олдинга сурувчи масалаларни еча оладиган технологияларни бажаради. Тўлдирувчи сифатида оддий шағал ва қумлар, ҳамда енгил материаллар – керамзит пемза ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Бетонлар енгил боғловчилар ва органик тўлдирувчилар пластмасса, ёғочдан олинади. Бундай материалларни ҳарорат, абразив, ўрама ва кимёвий таъсирлар остидаги ингичка девор конструкциялар ва қурилиш материаллари учун қўллаш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |