Ташкилий таъминот - бу ахборот тизимини ишлаб чиқариш жараѐнида ҳамда унин эксплуация вақтида ишчиларнинг техник воситалар билан ўзаро мунособатлар регламентловчи методлар ва воситалар мажмуасидир.
Ҳуқуқий таъминот
Ҳуқуқий таъминот - бу ахборот тизиминг яратилишини, юридик статусини ва ишлашини аниқлаштирувчи ҳамда ахборотнинг ишлатиши, шакл алмашинуви ва қубул қилиш тартибини регламентга солувчи ҳуқуқий нормативлар мажмуидир.
Ахборот тизиминг ишлаб чиқиш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти ишлаб чиқарувчи томон ва буюртмачи томон ўртасидаги муносабатлар норматив актларини ўз ичига олади.
Ахборот тизимининг ишлаш босқичларининг ҳуқуқий таъминоти қуйидагилар қамраб олади:
информацион тизим статуси;
шахс мажбурияти, ҳуқуқлари, жавобгариликлари;
бошқариш турлари алоҳида шаклларининг ҳуқуқий ўрни;
ахборотнинг яратилиши ва ишлатилиши тартиби ва ҳоказолар.
3.АТларини қўлланилиш соҳалари
Ахборот тизимларининг жадал ривожланиши билан уларнинг қўлланилиш соҳаларининг кенгайиб бориши кузатилмоқда. Агар олдин ахборот тизимлари фақат буғгалтерлик ҳисобида ишлатилган бўлса ҳозирда ахборот тизимларини барча соҳаларда қўлланилиши кузатилмоқда.
Ахборот тизимларини қўлланилиш соҳалари хилма-хилдир: суғурта, транспорт, таълим ва ҳоказо. Ҳозирги кунда ахборот тизимларини ишлатмасдан олиб бориладиган фаолият соҳасини топиш қийиндир. Корпоратив ахборот тизимларини самарали ишлатиш бошқаришда аниқроқ башоратлар ҳосил қилиш ва вужудга келиши мумкин бўлган хатоликларни олдини олишга ѐрдам беради. Замонавий ахборот тизимлари ташкилотларга олдин мавжуд бўлмаган сифат ва имкониятларни очиб беради, хусусан, ахборот тизимлари:
математик методлар ва интеллектуал тизимларни қўллаш асосида бошқариш масалаларида янда рационал ечим вариантларини ҳосил қилиш;
автоматлаш асосида ишчиларнинг иш фаолиятини енгиллаштириш;
ишончли маьлумотлар билан таъминлаш;
қоғозли ахборот сақлаш воситаларидан магнитли ѐки лентали ахборот сақлаш воситаларига ўтиш ва шунинг асосида ахборотларни компьютерда қайта ишлашни янада рационал тарзда ташкиллаштириш ҳамда қоғозли ҳужжатлар ҳажмини камайтириш;
фирмада ахборот оқимлари ва ҳужжат алмашинишини такомиллаштириш;
товар ва хизматларини ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш;
бозорда янги савдо ўринларини топиш;
Ахборот тизимлари компанияда мавжуд бўлган барча ахборот технологиялардан максимал даражада фойда олишга ѐрдам берида. Замонавий тадбиркорлик бошқаришдаги хатоликларга ниҳоятда сезгирдир, шунинг учун ноаниқлик ва таваккалчилик шароитларида бошқаришда тўғри қарорларни қабул қилиш учун ташкилотнинг молиявий ва хўжалик иш фаолиятини доимий назорат қилиб туриш талаб этилади.
Шунинг учун қаттиқ рақобатчилик муҳитида, бошқарида замонавий ахборот тизимларини қўллай оладиган ташкилотар йутиб чиқишга кўпроқ имкониятга эга эканлигини бемалол асослаш мумкин.
Ахоборот тизимларининг қўланилишининг баъзи бир шаклларини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |