2.Ахборот тизимининг аппарат ва дастурий қисми
Ахборотларни киритиш тизими
Ахборотларга ишлов бериш тизими
процессор, хотира ва ахборотларни қайта ишлаш воситалари
Ахборотларни чиқариш тизими Тескари алоқа тизими
маълумотларни узатиш ва қабул қилиш воситалари
Ушбу Ахборот тизимининг аппарат ва дастурий қисми структураси қуйидаги расмда келтирилган.
Ахборот тизимлари таркибий тузилма деб номланувчи қисмлар мажмуидан иборат бўлади.
Таркибий тузилма - бу тизимнинг қисмий бирлиги ҳисобланиб, бирон бир белгиси асосида ажратилган бўлади. Ахборот тизимининг умумий кўринишини қўлланилиш соҳаси бўйича мустақил ҳисобланган таркибий тузилмалар мажмуи сифатида тасвирлаш мумкин. Бу ўз навбатида таркибий класификатсияланишнинг аломатлари, таркибий тузилмалар эса таъминловчилар деб номланади. Шу тариқа исталган ахборот тизимини таъминловчи таркибий тузилмалар мажмуи сифатида тасвирлаш этиш мумкин.
Расм 2.1. Ахборот тизимининг таркибий тузилмалар мажмуи сифатидаги тузилиши
Таъминловчи таркибий тузилмалар қаторига ахборот, техник, дастурий, математик, ташкилий, ҳуқуқий ва ҳоказо турдаги таъминотлар киради.
Информацион таъминловчи таркибий тузилманинг вазифаси бошқариш ечимларини қабул қилиш учун керак бўладиган аниқ ва ишончли маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш ҳисобланади.
Информацион таъминот ягона шалкга келтирилган ҳужжатларшитириш тизимлари, корхона доирасида айланадиган информацион оқимлар схемалари ҳамда маълумотлар базасини шалклантириш методологиялари мажмуидан иборатдир.
Ягона шалкга келтирилган ҳужжатларшитириш тизимлари ҳукумат, республика, хўжалик тармоқлари ва регионлар миқѐсида ишлаб чиқилади.
Асосий масала - бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари кўрсаткичларнинг солиштирилиши мумкинлигини таъминлашдир. Шу мақсадда умумлашган ҳужжатлаштириш тизимларига қўйиладиган талаблар стандартлари ишлаб чиқилган.
Информацион оқимлар схемаси ахборотларниниг айланиш маршрутлари, уларнинг ҳажми, ахборот пайдо бўлган жой ҳамда унинг натижавий ишлатилиш жойини тасвирлайди.
Информацион оқимлар схемаси қуйидагиларни таъминлайди:
такрорий ва ишлатилмайдиган ахборотларни ажратиш;
класификатсиялаш ҳамда ахборотни рационал тарзда намойиш этиш. Маълумотлар базасини шалклантириш методологияси 2 та қадамдан иборат:
иш фаолиятининг спесификатсиясини аниқлаш мақсадида фирманинг
бўлинмаларини ўрганиб чиқиш;
биринчи қадамда ишлаб ўрганиб чиқиш иш фаолияти соҳаси учун концептуал моделлар ишлаб чиқиш.
Информацион тизимни яратиш учун:
бутун ташкилот вазифалари, мақсадлари ва масалаларини аниқ тушуниш;
ахборотни пайдо бўлиши бошлаб унинг бошқаришнинг турли даражаларида ишлатилишигача бўлган босқичларни тасвирловчи информацион оқимларни кўриб чиқиш ва анализлаш;
ҳужжат алмашиниш тизимини мукаммалаштириш;
класификатсиялаш ва кодлаштириш тизиминиг мавжудлиги ва ишлатилиши;
ахборотларнинг ўзаро алоқасини тасвирловчи конспетуал моделларни яратиш методологиясига эга бўлиш;
машина ахборот ташувчи қурилмаларида информация массивини ҳосил қилиш. Бу ўз навбатида замонавий техник таъминотни талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |