Мавзу: Тизим тушунчаси ва унинг турли таърифлари


Бизнесни бошқариш тизимлари



Download 0,93 Mb.
bet21/21
Sana24.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#221216
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Axborot tizimlari maruza

Бизнесни бошқариш тизимлари


Маълумки, маркетинг назариясида компаниянинг бозорга мўлжалланган тўртта асосий концепциясини кўриб чиқиш қабул қилинган. Улардан биринчи иккитаси – ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва маҳсулотга мўлжалланган концепциялар – у ѐки бу жиҳатдан, агар компаниянинг товари энг юқори сифатга ва энг паст нархга эга бўлса, у муваффақият қозонади, деб тасдиқлайди. Яъни бу концепциялар ишлаб чиқариш жараѐнини яхшилашга қаратилган. Бошқа икки концепция – савдоларга мўлжалланганлик ва маркетинг концепцияси – фирма тажовузкор савдо сиѐсатини юритиши, мақсадли бозорларнинг зарурат ва эҳтиѐжларини доимо ўрганиб бориши ва уларни рақобатчиларига қараганда юқорироқ даражада қондириши кераклигига бориб тақалади. Шунга мос равишда, сўнгги пайтда кастомизация каби фирманинг мижозлар билан ишлаш ѐндашуви пайдо бўлди. Фирма ўз мақсадли бозорининг эҳтиѐжларини ўрганибгина қолмайди, балки ҳар бир мижознинг эҳтиѐжларини, унинг индивидуал афзаллигини аниқлашга ҳаракат қилади ва унга ноѐб маҳсулот таклиф этади. Бундай ѐндашув хизматлар соҳасида энг кўп тарқалган, ваҳоланки, унинг кўлланилишини бизнеснинг бошқа соҳаларида ҳам топиш мумкин.


Ишонч билан айтиш мумкинки, замонавий дунѐда фирманинг тўртта концепциянинг бирини ўзига мўлжал қилиб олиши, гарчи аввал компания
фақат ишлаб чиқаришга мўлжалланган назариядан фойдаланган ҳолда бозорда етакчи бўлиши мумкин бўлган бўлса-да, муваффақиятга етакламайди. Ҳозир идеал ҳолатда компания ўз фаолиятида маркетингнинг юқорида қайд этилган барча концепцияларини эътиборга олиши керак. Замонавий технологиялар нафақат ушбу стратегияни олиб бориш харажатларини сезиларли пасайтиришга, балки маркетингнинг ҳар бир концепциясини фирманинг фаолиятида қўллашнинг самарадорлигини оширишга имкон беради.


Ахборот технологиялари ва АТлари ўртасидаги нисбат.


АТ унинг учун асосий муҳит ҳисобланадиган ахборот тизимлари билан узвий боғлиқдир. Бир қарашда дарсликка киритилган ахборот технологияси ва тизимлари тушунчаси ўзаро жуда ўхшашдек туюлиши мумкин. Лекин аслида бундай эмас.
АТ компьютерларда сақланадиган маълумотлар устида мураккаблик даражаси турлича бўлган босқичлар, ҳаракатлар ва операцияларни бажаришнинг аниқ регламентланган қоидаларидан иборат бўлган жараѐн ҳисобланади. АТнинг асосий мақсади дастлабки ахборотни қайта ишлаш бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур бўлган ахборотни олишдан иборатдир.
Ахборот тизими таркибий қисмлари компьютерлар, компьютер тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаси, одамлар, алоқанинг турли техник ва дастурий воситалар ва ҳ.к.лардан иборат бўлган муҳит ҳисобланади. Ахборот тизимининг асосий мақсади – ахборотни сақлаш ва узатишни ташкил этиш. Ахборот тизими ахборотга ишлов беришнинг “одам
– компьютер” тизимидан иборатдир. Ахборот тизимининг функцияларини унга йўналтирилган АТни билмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. АТ ахборот тизими соҳасидан ташқарида ҳам мавжуд бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, АТ анча кенг тушунча бўлиб, ахборот жамиятида ахборотни ўзгартириш жараѐнлари тўғрисидаги ҳозирги замон тасаввурларини акс эттиради. Иккита ахборот технологиясини – бошқарув ва компьютер технологиясини оқилона қўшиб олиб бориш ахборот тизими муваффақиятли ишлашининг гаровидир.
Юқорида қайд этилганларни умумлаштириб, компьютер технологияси воситалари ѐрдамида амалга ошириладиган ахборот тизими ва технологиясининг илгаригиларга нисбатан бирмунча торроқ тушунчасини таклиф этамиз.
Ахборот технологияси – ходимларнинг ахборотга компьютерда қайта ишлов бериш бўйича аниқ белгиланган мақсадга йўналтирилган ҳаракатлари мажмуидир.
Ахборот тизими – компьютер ахборот технологияларидан фойдаланадиган ахборот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун одам–компьютер тизими.
Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish