Ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришда қўллаш.-Ишлаб чиқариш жараѐнини оптимал тарзда бошқариш кўп меҳнатни талаб қиладиган жараѐндир. Бунда айнан режалаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу масалаларни автоматик тарзда ечиш харажатларни ҳисобга олиш, ишлаб чиқаришдан олдин техник тайѐргарликларни амалга ошириш ҳамда маҳсулотларни технологик ва дастурий имкониятларга мос ҳолда ишлаб чиқаришни оператив назорат қилишни таъминлайди. Шубҳасиз, ишлаб чиқариш қанча катта бўлса, фойда олиш жараѐнида шунча кўп босқичлар иштирок этади. Шунинг учун ахборот технологияларини қўллаш шарт ва зарурдир.
Ҳужжатлар алмашинувида қўллаш.-Ҳужжат ажмашинуви ҳар бир корхонанинг фаолиятида муҳим жараѐн ҳисобланади. Яхши ўйлаб чиқилган ҳужжатлар алмашинуви тизими корхонада содир бўлаѐтган ишлаб чиқариш жараѐнини яққол акс эттириб туради, бу эса ўз навбатида, бошқарувчиларга ушбу жараѐнга бевосита таъсир этишига ѐрдам беради. Шунинг учун ҳужжатлар алмашинувини автоматлаштириш бошқариш самарадорлигини оширади.
Корхонани оператив тарзда бошқаришда қўллаш.-Корхонани оператив тарзда бошқариш масалаларини ечишга мўлжалланган ахборот тизимлари корхона ҳақидаги барча мавжуд бўлган маълумотларни ўзида сақлаган маълумотлар базаси асосида яратилади. Бу турдаги ахборот тизимлари тадбиркорликни бошқариш воситаси ҳисобланади ва одатда корпоратив ахборот тизими деб аталади. Оператив бошқариш ахборот тизими ўзида ташкилот турига қараб кўпгина бизнес-процессларнинг автоматлашган ечимларини мужассам этади.
Бугунги кундаги замонавий ахборот тизими тушунчаси ахборотга ишлов беришнинг асосий техник воситаси сифатида шахсий компьютерлардан фойдаланишни кўзда тутади. Йирик ташкилотларда шахсий компьютерлар билан бир қаторда ахборот тизимининг техник базаси таркибига мэйнфрейм ѐки супер электрон ҳисоблаш машиналари кириши мумкин. Бундан ташқари, агар ишлаб чиқарилаѐтган ахборот фойдаланувчиси бўлган ва унингсиз бу ахборотни олиш ва тақдим этиш мумкин бўлмаган одамнинг роли ҳисобга олинмас экан, ахборот тизими техникавий тимсолининг ўзи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолади.
Компьютерлар ва ахборот тизимлари ўртасида фарқ мавжудлиги равшандир. Компьютерлар ихтисослашган дастурий воситалар билан жиҳозланган бўлиб, ахборот тизимлари учун техникавий база ва восита ҳисобланади. Компьютерлар ва телекоммуникациялар билан иш олиб борадиган ходимлар ҳар қандай ахборот тизимининг мажбурий таркиби ҳисобланади.