Mavzu: Til va yozuv masalalari



Download 205,44 Kb.
bet8/8
Sana27.05.2022
Hajmi205,44 Kb.
#611836
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу.

5-topshiriq.Til va yozuv haqidagi ma’lumotlarni o‘rganib, ularni Venn diagrammasi asosida solishtiring.

VENN DIAGRAMMASI - 2 va 3 jihatlarni hamda umumiy tomonlarini solishtirish yoki taqqoslash yoki qarama-qarshi qo’yish uchun qo’llaniladi.
Tizimli fikrlash, solishtirish, taqqoslash, tahlil qilish ko’nikmalarini rivojlantiradi.





6-topshiriq. Quyida berilgan jadvalni to‘ldiring.

Yozuvlar

Qo‘llanilgan davri

Ahamiyati va kamchiliklari

Qadimiy turkiy yozuv







Arab







Kirill







Lotin









6-topshiriq.SWOT tahlil metodi
SWOTtahlilt o‘rty o‘nalishdaolibboriladi:
S– (strength) – kuchli tomonlari
W – (weakness) – zaif, kuchsiz tomonlari
O – (opportunitu) –imkoniyatlari
T – (tnreat) – t o‘siqlar
Masalan:

S

Internetdan foydalanishning ijobiy tomonlari

Turli manbalardan k o‘plab axborotlarolish va ularni qaytaishlash mumkin. Talabani faollashtiradi, ijodiy o‘sishiga yordam beradi.

W

Internetdan foydalanishning salbiy tomonlari

Vaqtni t o‘g‘ri taqsimlay olmaslik, boshqa informatsiyalarga berilib chalg‘ib ketish, mavjud kamchilik umumiy o‘zlashtirishga salbiy ta'siretishi mumkin.

O

Internetdan foydalangan holda olingan imkoniyatlar

Talabalarijodiysalohiyatinikuchaytiradi

T

To‘siqlar (tashqi)

Foydalanish uchun sharoitning y o‘qligi, yetarli ta'minlanmaganlik

Agaro‘zbek xalqi faqat biryozuvdan foydalanganda…

S

Bir yozuvdan foydalanishning
ijobiy tomonlari




W

Bir yozuvdan foydalanishning salbiy tomonlari




O

Turli yozuvlardan foydalanishdagi
imkoniyatlar




T

Turli yozuvlardan foydalanishdagi t o‘siqlar (tashqi)






Adabiyotlar ro‘yxati:

1. O‘zbekiston Vazirlar Mahkamasi qarori: «O‘zbek tilining asosiy imlo qoidalarini tasdiqlash haqida», «Lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosi» (Vazirlar Mahkamasining 1995-yil, 24-avgustdagi 339-sonli qarori.).



  1. O‘zbekiston Respublikasining “Referendum yakunlari hamda davlat hokimiyati tashkil etilishining asosiy printsiplari” to‘g’risidagi Konstitutsiyaviy qonuni. - T.: O‘zbekiston, 2002.

2- МАВЗУ: ТИЛ ВА ЁЗУВ МАСАЛАЛАРИ
РEЖА:
1.Ёзув ҳақида умумий тушунча.
2.Ўзбек ёзувлари тарихи.
3.Ўзбек ёзувларининг ривожланиш босқичлари.
4.Графика.
5.Орфография
Ўзбек халқи ўзининг к ўп асрлик тарихий тараққиёти давомида бирқанча ёзувлардан фойдаланиб келди. Милоддан олдинги асрларданоқаждодларимиз ўз тарихини, бадиий ва илмий ижодини тарихий шароитдан келиб чиққан ҳолда турли ёзувларда битиб қолдирганлар.
Марказий Осиё энг қадимги маданият ва маърифат ўчоқларидан биридир. Бу ҳудудда яшаган халқларжуда қадимдан ёзув маданиятига эга б ўлганлар. Археологик текширишларХоразмда яшаган халқларерамизнинг бошларидаёқ(ИИИ аср) анча ривожланган ёзув системасига эга эканликларини исботлаб берди. Тожикистон ҳудудидаги Муғ тоғида (Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида) қазув ишлари (1933-йил) ВИИИ асрда сўғд ёзувида битилган қимматли ҳужжатларни қўлга киритди. Бундан ташқари, Сибирда, М ўғулистонда, Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг турли жойларида икки хил турк ёзуви ёдгорликлари топилди. Бу ёзув ёдгорликлари, кейин аниқланишича, қадимги турк ва қадимги уйғурёзув ёдгорликлари б ўлиб чиқди.
Бу ёзувларнинг аҳамияти жуда каттадир. Турк халқларининг тарихи учун ҳам, турк тиллари тарихи учун ҳам бу ёдгорликларғоят қимматлидир. Шу билан бирга бу ёзувларнинг этнографик аҳамияти ҳам бордир. Қадим замонларда турк хоқонларининг қабрига ўлган кишининг таржимаи ҳоли, қилган ишлари, олиб борган урушларини аксеттирувчи битик тошларқўяреканлар. Шунингдек, бу ёзувларқадимги турк давлатининг қурилиши, ижтимоий тузуми ҳақида ҳам анча яхши тасаввурберади.
Қадимги турк ёзуви ёдгорликлари дастлаб Энасой ва Ўрхун (Шимолий М ўғулистон) дарёлари бўйларида топилганлиги учун уларни Ўрхун-Энасой ёзувлари деб атадилар. Кейинчалик бу ёзувларҒарбийЕвропа рун ёзувларига ўхшаш б ўлганлиги учун уларни руник ёзувларноми билан ҳам юргиздилар.
Руник ёзувлар(“Ўрхун-Энасой” ёзувлари) алфавит (фонетик) ёзувнинг анча такомиллашган туридир. Бу ёзувларда тилда мавжуд б ўлган ҳарбиртовуш учун махсусбелги қўлланган. 28 товушни ифода этиш учун алоҳида белгиларолинган. Шу жумладан, т ўртта белги унли товушларучун (а-а.., и-и, ў-у, о-у) ишлатилган. Бундан ташқари, тил олди ва тил орқа (юмшоқ-қаттиқ) д, й, л, н, қ, с, т, ртовушлари учун ҳарбирига алоҳида-алоҳида белгилар(16 ҳарф) ишлатилган; шунингдек, (лт, нт, нч) товуш бирикмалари учун ҳам алоҳида белгиларолинган. Бундан ташқари, к ўпгина товушларнинг ифодаси бирнеча шаклга эга б ўлган. Шундай қилиб, руник ёзувларда ҳаммаси б ўлиб 72 белги қўлланган.
ХИХ асрохирларида, руник ёзувлардан ташқари, Шарқий Туркистонда уйғурёзуви ёдгорликлари ҳам топилган, кейинроқуйғурёзуви ёдгорликлари ҳам Марказий Осиёда топилди. Х-ХВ асрларда яратилган бу ёдгорликларнинг к ўпчилиги эски ўзбек тилида ёзилган. Қадимги уйғурёзувида битилган ёдгорликларнинг энг эскиси Юсуф ХоШожибнинг “Қутадғу билик” асаридир(“Вена нусхаси”). Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул-ҳақойиқ” асари, Хоразмийнинг “Муҳаббатнома”си, “Меърожнома” (ХИВ аср), Лутфий ва бошқа шоирларнинг айрим шеърлари, Т ўхтамишхон ва ТемурҚутлуғнинг ёрлиқлари мана шу уйғуралифбосида битилган.
Маълум тарихий сабабларга к ўра, араб алифбоси Марказий Осиё халқларининг ёзувларини аста-секин сиқиб чиқарди. Лекин бирқанча асрлардавомида араб ёзуви билан бирга Марказий Осиё халқларининг (турк халқлари ва тожикларнинг) ёзувлари ҳам ишлатилганлиги маълум. Бизнинг давримизгача етиб келган “Қутадғу билик” (ХИ аср), “Ҳибатул-ҳақойиқ” (ХИИ аср) асарларигина эмас, балки ХИВ-ХВ асрларда яратилган айрим ёдгорликларнинг ҳам уйғурёзувида битилганлиги, ҳатто “Олтун ёруғ” ёдгорлигининг ХВИИ асрохирларида ёзилганлиги уйғуралфавитининг жуда узоқдаврларгача сақланиб келганидан дарак беради.
Қандай б ўлмасин, араб ёзуви маҳаллий халқларнинг тилига москелишкелмаслигидан қатъи назар, ислом дини кирган жойларда кенг тарқалган.
Араб ёзувида битилган энг эски турк тиллари ёдгорлиги (“Қутадғу билик”нинг уч нусхасидан иккитаси, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асари) ХИ асрга тааллуқлидир. Ўзбек халқи бунёдга келгандан бери яратилган ёдгорликларнинг деярли ҳаммаси мана шу араб алфавитидадир.
Ўзбек халқи тарихида яратилган жуда к ўп ёдгорликларни ҳартомонлама ўрганиш, умуман, халқимиз маданиятини, адабиётини, тарихини ўрганиш учун араб ёзувини билишимиз зарурб ўлади.
Араб алифбосига асосланган ёзув халқимизнинг минг йиллик тарихи давомида қўлланиб келди ва 1930-йили лотин алифбоси билан алмаштирилди. 1940-йилда эса русалифбосига ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг ўзбек тилининг товушлартизими, оҳангдорлиги ва жилосини т ўла ифодалай оладиган ёзувга-алифбога ўтиш зарурияти туғилди.
1993-йил 2-сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш т ўғрисида” Қонун қабул қилди. Бу алифбо 31 ҳарф ва 1 тутуқбелгисидан иборат этиб белгиланди. Янги алифбодаги баъзи ҳарфларжаҳон алоқа-аралашув (коммуникация) тизимига киришимизда маълум қийинчиликлартуғдириш мумкинлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 1995-йил 6-майда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш т ўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришларкиритиш ҳақида қарорқабул қилди. Қарорга биноан, лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси 26 ҳарф ва 3 ҳарфларбирикмасидан иборат этиб белгиланди. Янги алифбо асосида Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг 1995-йил 24-августдаги 339-сонли қарорига илова тарзида “Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари” тасдиқланиб, унли ҳарфларбилан товушлармутаносиблиги, асосва қўшимчаларимлоси, қўшиб ёзиш, чизиқча билан ёзиш, ажратиб ёзиш, бош ҳарфларимлоси, к ўчириш қоидалари ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш т ўғрисида”ги 1995- йил 24- августда 339-сонли қарорбилан “ Ўзбек тилининг асосий имло қоидалари”ни тасдиқлади. Бу имло қоидалари 1956-йил 4-апрелдаги “ Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари”дан тубдан фарққилади. Жумладан, товуш – ҳарф муносабатига бағишланган қисм қайта ёзилган, морфологик тамойилга асосланиш нисбатан ортган: -гин, -гина қўшимчалари уч хил ёзилиши қоидалаштирилган; жуфт сўз қисмлари орасида -у (-ю) боғловчиси келса, ундан олдин чизиқча қўйиладиган бўлган; тартиб сон араб рақамлари билан ёзилса, -нчи қўшимчаси ўрнига чизиқча (-) қўйилиши йил ва ойларни к ўрсатувчи арабча рақамларга ҳам татбиқетилган ва бошқалар. Иккинчи қисми турдош от б ўлган географик номлар(Қоратоғ), сифат ва атоқли отлардан тузилган географик номлар(Шимолий Кавказ) ёзилиши каби айрим қоидаларанча ихчамлашган. Парво, обрў, мавқе, мавзу, авзо сўзларига эгалик қўшимчалари қўшилишидаги ҳолат алоҳида изоҳланган; мен, сен олмошларига -ни, нинг, -ники қўшимчалари қўшилганда қўшимчадаги н товуши айтилмаслиги ва ёзилмаслиги аниққилиб тушунтирилган ва ҳоказолар.
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси” 26 ҳарф ва 3та ҳарфий бирикма ва тутуқбелгисидан иборат.
Орфография (имло)
Жамиятнинг ҳар бираъзосидан тўғри сўзлай олиш ва саводли ёза билиш талаб этилади. Ўқув муассасалари олдида турган асосий вазифа ҳам шу талаб асосида келиб чиқади. Адабий тилнинг икки шакли бўлиб, улардан бири ёзма нутқдир. Бу нутқ орфография қонун-қоидаларига асосланади. Демак, орфография адабий тилнинг ёзма шаклига хосбўлиб, у тилдаги ўзак-негиз ва қўшимчаларни агона тарзда тўғри ёзиш ҳақидаги қоидаларйиғиндисидир.
Орфография грекча орпҳос(«тўғри») ва грапҳо («ёзаман») сўзларидан ташкил топган бўлиб, «тўғри ёзаман» деган маънони билдиради.
Имло қоидалари орфографиянинг фонетик, морфологик, шаклий, анъанавий ва дифферентсия тамойиллари асосида ишлаб чиқилган. Фонетик ва морфологик тамойилларўзбек орфографиясининг асосий тамойилларидир.
Фонетик тамойил (фонетик усул). Бу тамойил сўзлар, сўз таркибидаги қўшимчаларқандай талаффуз этилса, худди ўшандай ёзилади. Бу тамойил асосида айрим ҳарфларимлоси, асосва қўшимчаларимлосидаги айрим қоидаларишлаб чиқилган. Масалан, 1) сон сўзига феъл ясовчи -а қўшимчаси қўшиш билан ясалган сўз сона эмас, сана тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади. Ёш, от сўзларига феъл ясовчи -а қўшимчаси қўшилиши билан ясалган ёша, ота сўзлари яша, ата тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади. Онг сўзи феъл ясовчи -а қўшимчасини қўшиш билан ясалган сўз онгла эмас, англа тарзида талаффуз қилинади ва ёзилади. 2) ўйин сўзига -а феъл ясовчи қўшимча қўшилиши билан ясалган сўз ўйна тарзида (и товуши туширилиб) айтилади ва шундай ёзилади; 3) сариқ, улуғ сўзларига феъл ясовчи –ай қўшимчаси қўшилиши билан ясалган сўз сарғай, улғай тарзида айтилади ва шундай ёзилади; 4) ўқи, тани, таши каби феъл формаларига –в қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинган сўз ташув, ўқув, танув тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади; 5) Тара, бўя сўзларига от ясовчи –ққўшимчасини қўшиш билан ясалган сўз тароқ, бўёқтарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади; 6) қва к товуши билан тугаган кўп бўғинли сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда қтовуши ғ, к товуши г товушига алмашади ва шундай ёзилади: тароқ-и- тароғи, курак-и-кураги, истак-и-истаги, ўртоқ-и-ўртоғи.
Изоҳ: қва к ундоши билан тугаган айрим сўзларга эгалик қўшимчаси қўшилганда қва к товушлари аслига мувофиқайтилади ва ёзилади: иштироки, иштиёқи, завқи, шавқи, чоки, чеки.
7) Оғиз, қорин, ўрин, сингил, кўнгил, бурун, шаҳаркаби сўзларга эгалик қўшимчалари қўшилганда, иккинчи бўғиндаги и, у, а унлилари талаффузда тушиб қолади ва шундай ёзилади: оғиз+им-оғзим, қорин+им-қорним, ўрин+им-ўрним, сингил+им-синглим, кўнгил+им-кўнглим, бурун+им-бурним, шаҳар+им-шаҳрим (бу сўз шаҳарим тарзида айтилиши ва ёзилиши ҳам мумкин. Бу икки ҳолат тилда параллел ишлатилади.);
8) Адабий тилда жўналиш келишигининг –га қўшимчаси шакли қабул қилинган. Баъзан бу шакл -ка, -қа тарзида эшитилади. Масалан, билакка, гўдакка, қишлоққа, тоққа каби. Кўриниб турибдики, сўз қёки к ундоши билан тугаганда жўналиш келишиги –қа, -ка шаклини оляпти. Оғзаки талаффузда сўз қандай товушлардан ташкил топган бўлса, бу товушларёзувда ҳам шу товушларга мошарфларбилан аксеттириляпти.
Изоҳ: кирилл алифбоси асосидаги ўзбек орфографиясининг имло қоидаларига кўра ғ ва к товуши билан тугаган сўзларга жўналиш келишик қўшимчаси –қа шаклида қўшилган: тоғ+га-тоққа; жўналиш келишиги қўшимчаси г товуши билан тугаган барг сўзигагина –ка шаклида қўшилиб, г товуши билан тугаган бошқа сўзларга –га шаклида қўшилган.
9) қва к ундоши билан тугаган феъл шаклларига равишдош ҳосил қилувчи –гач қўшимчасининг –қач ва –кач вариантлари қўшилиб: чиққач, эккач тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади;
10) Рустилидан ўзлашган киоск, столб сўзлари ўзбек тилида киоска, столба тарзида талаффуз қилинади ва шундай ёзилади;
11) Ўзлашма рама, пара, минута, секунда, конфета каби сўзларнинг охиридаги а унлиси ўзбек тили оғзаки нутқида талаффуз этилмайди ва ёзувда ҳам аксеттирилмайди (ром, пар, секунд, минут, конфет каби).
12) Ўзлашма шётка, подноссўзлари эса чўтка, патнистарзида айтилади ва ёзилади.
13) У, бу, шу, ўша олмошларига –да, -дан, -га, -гача, -ча қўшимчалари қўшилганда и товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: унда, ундан, унгача ва ҳоказо.
14) Зачёт, сюжет, сентябрсўзлари оғзаки нутқда зачот, сужет, сентябрьтарзида талаффуз қилинади ва талаффузга мосшаклда ёзилади.
Фонетик тамойил ёзувни жонли талаффузга яқинлаштиради, уларўртасида умумийликни вужудга келтиради.
Демак, фонетик тамойилга кўра ёзувда талаффуздаги товушга мувофиқкеладиган, айнан мостушадиган ҳарф қўлланади.
Морфологик тамойил. Бу тамойилга кўра сўзларнинг таркибий қисмлари: ўзак-негиз ва қўшимчалари оғзаки нутқда қандай талаффуз қилинишидан қатъий назар, яъни оғзаки талаффуз шаклига қараб эмас, аслига мувофиқёзилади. Бу тамойил сўз ўзагини, унга қўшиладиган қўшимчаларни муайян бирсистема асосида аксеттиради, тилдаги вариантлиликка, ҳархилликка барҳам беради. Бу тамойилга кўра вариантлардан бири танланиб, ёзувда танланган вариант асосқилиб олинади. Ўзбек орфографиясининг асосий имло қоидалари, яъни айрим унли ҳарфларимлоси, айрим ундош ҳарфларимлоси ҳамда асосва қўшимчаларимлоси шу тамойилга таянади. Масалан, 1) узум, узук, тугун, турмуш каби сўзларнинг олдинги бўғинида у келса, кейинги бўғинида у унлиси и тарзида айтилса ҳам, у ёзилади. 2) жарангсиз жуфти боржарангли ундошлар(б, д, в, г, ж, ж, з) сўз охирида жарангсиз (п, т, ф, к, ч, ш, с) тарзида талаффуз қилинса ҳам, аслига мувофиқёзилади: мактаб, озод, авф. 3) шанба, сунбул, манба, ватанпарваркаби сўзларўртасида келган н ундоши ўзидан кейин келган б, н, м ундошлари билан ёнма-ён келганда, оғзаки талаффузда шамба, сумбул, мамба каби м тарзида айтилса ҳам, н шаклида ёзилади. 4) дўст, гўшт, тўрт, Тошкент каби сўзларда сўз охирида ёнма-ён келган ундошларнинг охиргиси талаффуз қилинмайди, аммо ёзувда сақланади. 5) пастқам сўзи ўртасида кетма-кет келган икки ундошнинг (ст) кейингиси талаффуз қилинмайди, лекин ёзувда сақланади. 6) –ларкўплик қўшимчаси сўз охирида келганда, оғзаки нутқда –ла тарзида айтилса ҳам, ёзувда ларшаклида ёзилади. 7) уч, тўрт сонларига –та, -ала қўшимчалари қўшилганда, ушта, уччала, тўрттала тарзида айтилади, лекин ёзув учун танланган варианти ёзилади: учта, учала, тўртала каби.
Шунингдек, қўшимчаларнинг асосий қисми морфологик тамойил асосида ёзилади, яъни келишик қўшимчалари оғзаки нутқда мактабта, иштан тарзида айтилса ҳам, мактабда, ишдан; феъллардаги –ди шахс-сон ҳамда яқин ўтган замон қўшимчаси –ти тарзида (айтипти, айтти) айтилса ҳам, айтибди, айтди каби ёзилади.
Морфологик тамойил ўзбек орфографиясининг асосий ва этакчи тамойили саналади ва ёзувда бирхилликни таъминлайди.
Демак, морфологик тамойилга кўра сўзнинг товуш таркиби оғзаки нутқда қандай айтилишидан қатъи назарўзининг морфологик шаклини ўзгартирмаган ҳолда ёзилади.
Шаклий анъанавий тамойил (бу тарихий анъанавий тамойил деб ҳам юритилади). Бу тамойилга кўра бошқа тиллардан ўзлашган сўзларҳозирҳам ўтмишдаги шаклига мувофиқёки ўзи мансуб бўлган тилдаги шаклини ўзбек имлосида ҳам сақлаган ҳолда ёзилади. Бу тамойил асосида қуйидаги каби имло қоидалари ишлаб чиқилган:
1. Манфаат, матбаа, мутолаа, таажжуб, таассурот каби араб тилидан ўзлашган сўзларда битта чўзиқа талаффуз қилинса ҳам, араб имлосини сақлаган ҳолда ёзувда иккита а ёзилади.
2. Муболаға, музокара, муносабат, муҳокама каби арабча сўзларнинг урғусиз бўғинида а оғзаки нутқда қисқа и тарзида айтилса ҳам, анъанага кўра а ёзилади.
3. Тадбир, татбиқсўзларининг биринчи бўғини охиридаги д ва т ундошлари бирхил т товуши тарзида талаффуз қилинса ҳам, ёзувда д ва т ундош ҳарфлари сақланади.
4. Дорбоз, торозибон каби сўзлардаги форс-тожик тилидан ўзлашган –боз, -бон қўшимчалари оғзаки нутқда –воз, -вон тарзида айтилса ҳам, унинг анъанавий шакли ёзувда сақланади.
5. Анъанавий тамойил тақозо, ҳоказо каби сўзларнинг товуш таркибига нисбатан ҳам татбиқетилади. Бу сўзларни иккинчи бўғинидаги о ва а унлилари баъзан а, баъзан о унлиси каби талаффуз қилинади. Тарихан о (тақозо), а(ҳоказо) ёзиб келингани учун ҳозирҳам ёзилади.
6. Очерк, тонна каби сўзларининг урғули бўғинида о унлиси ўзбек тилидаги ў унлиси каби айтилса ҳам, рустилидаги шаклига мувофиқёзилади.
7. Директор, трактор, экспедиторкаби сўзларнинг урғусиз бўғинидаги о унлиси оғзаки нутқда қисқа и унлиси тарзида айтилса ҳам, рустилидаги шакли сақланади.
8. Мотор, отряд, лимонад, концерт, конспект каби сўзларнинг урғусиз бўғинида келган о унлиси талаффузда а унлиси каби айтилса ҳам, рустилидаги каби о унлиси билан ёзилади.
9. Зачёт, сюжет, режиссёр, сентябрсўзлари оғзаки нутқда зачот, сужет, режиссор, сентябрьтарзида талаффуз қилинса ҳам, кирилл алифбосида рустилидаги шакли сақланади.
10. Раён, майор, Нью-Ёрк сўзларидаги ё ҳарфий бирикмаси оғзаки нутқда йў тарзида талаффуз қлинса ҳам, ёзувда ўша тилдаги анъана сақланади.
Дифференция тамойили. Бу тамойилга кўра, шакли ёки талаффузи бирхил бўлган сўзларёзувда турли шартли белгиларвоситасида (ёки баъзан маънога кўра) фарқланади. Масалан,
1. Урғу воситасида фарқлаш: атлас-мато, материал. Атлас-географик атлас. Академик-от, академик-сифат (масалан, академик йил).
2. Унлининг чўзиқ-қисқалиги орқали фарқлаш (бундан сўзларда унлининг чўзиқлигини тутуқбелгиси таъминлайди, демак бундай сўзларнинг шакли ва маъноси тутуқбелгисига кўра фарқланади): даъво-даво, аъён-аён, аълам-алам каби.
3. Бошқа-бошқа товуш ифодаловчи ҳарфларвоситасида сўз маъносини фарқлаш: хол (юздаги хол) – ҳол (аҳвол, ҳолат).
4. Кирилл ёзувида сўз маъноларини юмшатиш (ь) белгисини қўллаш ва қўлламаслик воситасида фарқлаш ҳолати мавжуд: контрол – от, контрол (иш) – сифат, горизонтал – от, горизонтал (йўналиш) – сифат каби.
График тамойил. Бу тамойил асосидаги имло қоидалари товуш билан унинг ёзувдаги шакли ўртасидаги муносабатларни ифодалашга асосланади. Масалан, сирғалувчи ж товуши билан қоришиқпортловчи ж товушлари ёзувда битта шакл – ҳарф билан берилиши (жўжа-гижда каби), саёз тил орқа –нг товушини ифодаловчи ҳарфларбирикмаси нг ва н ва г товушларини ифодаловчи н ва г ҳарфлари ёнма-ён келганда ҳам н ва г талаффуз этилиши график тамойил асосида белгиланган: кўнгил, сингил, сенга, инглиз каби.
Морфологик тамойил ўзбек орфографиясининг этакчи тамойили бўлиб, имлога доиркўпгина қоидаларана шу тамойилга асосланади.
1-топшириқ. Матнни ўқинг. Матнни сўзлаб беринг.
Ўзбек ёзувлари тарихи.
Тил ҳам, фикрҳам ҳаётнинг онгимиздаги к ўриниши ва нутқёрдамида бошқаларга маълум қилинувчи воқеликдир. Тилни халқяратади, шунинг учун, у умумхалқбаҳоси ва хусусиятига эга б ўлади, нутқеса айрим шахсга оид б ўлади. Ҳарким ўз қобилияти, сўз бойлиги, саводи ҳамда нутқаъзоларига қараб гап тузади.
Тилнинг умри уни яратган халқнинг ўзидек узоқб ўлади. Нутқнинг умри эса қисқа. Оғиздан сўз ёки гап чиқдими - уни қайтариб б ўлмайди. Шунинг учун, нутқ олдига ниҳоятда улуғ бирталаб қўйилади: ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир. Навоий айтганидек: «Сўзингни буюк қилсанг, ўзингга буюклик келтирасан».Тана, таъм-маза, к ўриш, эшитиш каби сезги аъзолари орқали оламни билиш барча жонзотларга хос хусусиятдир.
Тилнинг хизмат доираси жуда кенг, ҳажми ўлчовсиз б ўлади. Нутқеса аниқ ҳажмли, шаклли бўлади. Нутқ якка шахс(монолог) ёки бирнеча шахслар орасида (диалог) юз беради. Тилнинг қонун-қоидалари узоқ йиллар давомида сақланиб қолади, силлиқлашади ва бойиб боради. Нутқеса доим ўзгаришда бўлади; вазиятга ёки нутқ аъзолари фаолиятига қараб сўзнинг товуш томони ўзгаради.
Оғзаки нутқ ўзаро муомала тилидир, ундан ўзаро суҳбатларда, маърузаларда, радиода, телефонда, уй ва оила муомаласида фойдаланилади. Ҳар икки нутқ шакли олдига бирхил талабларқўйилади.
Сўзни т ўғри қўллаш, ундаги товушларни т ўғри ва аниқ талаффуз қилиш (ҳол-хол, ёд-ёт, соф-соп, шер-ше`рва б.), гапда сўзларни тартиб биланжойлаш кабилар воситасида фикрнинг тушунарли б ўлишига эришамиз. Ғ ўза ва пахта ўзаро жуда яқин тушунчани билдиради, шунга қарамай, «ғ ўза терилди», «пахта гуллади» дейиш хатодир. Аниқлик, тўғрилик, равонлик, соддалик, тозалик, жозиба (таъсирли сўзлаш) кучи ҳарқандай нутқнинг энг муҳим белгиларидир. Қўшимчалардан т ўғри фойдаланиш (гиштин полли, замонавий бино; дадам ва опам келди...); сўзларни т ўғри боғлаш (қарорёзилди - қарорни эмас),такрорва кераксиз ифодадан қочиш (турган жойида туриб қолди), қўшма гапни меъёри билан тузиш, чет сўзларни з ўрма-з ўраки - эҳтиёжсиз ишлатиш нутқни ғализ, мантиқсиз қилади.
Тил ва нутқ умумийлик - хусусийлик, имконият - воқелик, моҳият-ҳодиса қарама-қаршилигини ўзида намоён этиб, бир-бирига зидланади, бундай зидланиш ҳарбиртил сатҳларига хос бирликларнинг номланишида ҳам ўз ифодасини топади.
Тил алоқа-муносабат воситаларидан биридир.
Ёзув жуда қадимийдир ва вақт жиҳатидан чегараланмаган. Зеро, Хоразмий, Ибн Сино ва Навоийнинг асарлари ёзувда акс этгани учун ҳам шу кунгача сақланган.
Ўзбек халқи ўзининг кўп асрлик тарихий тараққиёти давомида бирқанча ёзувлардан фойдаланиб келди. Милоддан олдинги асрлардан оқаждодларимиз ўз тарихини, бадиий ва илмий ижодини тарихий шароитдан келиб чиққан ҳолда турли ёзувларда битиб қолдирганлар.
2- топшириқ. Ёзувлар ҳақида маълумот беринг. Маълумотингиз қисқа, лекин ёзувнинг асосий хусусиятини кўрсатсин.
Бу имло қоидалари 1956-йил 4-апрелдаги “ Ўзбек орфографиясининг асосий қоидалари”дан тубдан фарқ қилади. Жумладан, товуш – ҳарф муносабатига бағишланган қисм қайта ёзилган, морфологик тамойилга асосланиш нисбатан ортган: -гин, -гина қўшимчалари уч хил ёзилиши қоидалаштирилган; жуфт сўз қисмлари орасида -у (-ю) боғловчиси келса, ундан олдин чизиқча қўйиладиган б ўлган; тартиб сон араб рақамлари билан ёзилса, -нчи қўшимчаси ўрнига чизиқча (-) қўйилиши йил ва ойларни к ўрсатувчи араб рақамларига ҳам татбиқ этилган ва бошқалар. Иккинчи қисми турдош от б ўлган географик номлар (Қоратоғ), сифат ва атоқли отлардан тузилган географик номлар (Шимолий Кавказ) ёзилиши каби айрим қоидаларанча ихчамлашган.
3-топшириқ. Имло қоидаларидаги фарқли жиҳатларга қўшимча қилинг
4-топшириқ. Матнни ўқинг. Матнни сўзлаб беринг.
Тил ва нутқ.
Агар дунёда бирон-бир муқаддас, абадий туйғу бўлса, бу миллатнинг миллий ўзлигини англаш туйғусидир. Миллий ўзликни англашнинг биринчи белгиси эса бу миллий тилни билиш демакдир. Тил нафақат алоқа воситаси, балки миллий маданиятнинг улкан ютуғи, халқмаънавий ҳаёти ривожининг кўзгуси ҳамдир. Тил шу тил эгаси бўлган халққа куч ва қудрат, руҳий баркамоллик беради, миллий фахр-ифтихортуйғусини шакллантиради. Шахснинг маданий ва маънавий савияси унинг она тилини мукаммал билиши билан белгиланади. Ўз она тилисини билмаган киши бошқа халқларнинг тилларини билган тақдирда ҳам унинг қадрига ета олмайди.
Таълим соҳасида ҳам давлат тилининг мавқеини тиклашга йўналтирилган саъй-ҳаракатларўз самарасини бермоқда. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонун олий ўқув юртлари зиммасига барча фанларқатори русгуруҳларида ўзбек тили таълимини янада такомиллаштириш вазифасини қўйди. Жумладан, бўлажак иқтисодчи-педагогларни, олий ўқув юртининг рус гуруҳларидаги талабаларни иқтисодиёт материаллари асосида давлат тили – ўзбек тилидан фойдаланишга ўргатиш, оғзаки ва ёзма нутқларини янада такомиллаштириш, уларнинг сиёсий-ижтимоий соҳада ҳамда иқтисодиёт доирасида турли матнлартуза олиш ва матнларни ислоҳ қилиш малакаларини шакллантириш, муайян нутқий вазиятларда тилга хос грамматик билимларни бериш долзарб вазифалардан биридир.
Ҳозирги чет тилларини ўрганишга қизиқиш кучайган бирвақтда давлат тили – ўзбек тилини ўрганишга бўлган эҳтиёж ҳам сезиларли даражада ортмоқда. Маълумки, русгуруҳларида ўзбек тилининг тўлиқграмматикасини назарий фикрларасосида тушунтириш анча қийинчиликларни туғдиради. Талабаларнинг ҳам ўзлаштиришлари осон кечмайди. Шунинг учун русийзабон талабаларга ўзбек тили фанини ўқитишнинг ҳам осон, ҳам самарали усулларидан фойдаланган маъқул. Бунинг учун ҳарбирўқитувчи педагог замон талаблари асосидаги билим савиясига, етук малака маҳоратига эга бўлмоғи лозим. Янги педагогик технологияларжадал суръатларбилан таълим соҳасига кириб келмоқда. Бу жараён таълимнинг анъанавий усулларини такомиллаштиришда, дарснинг янгича усулларидан унумли фойдаланишда, дарсларни электрон версия, мултимедиа ҳамда слайдлар воситасида ўтишда такомиллашиши мумкин. Бунда талаба янги мавзуни фақатгина эшитиб қолмай, балки слайдларни кўриш орқали тезроқ қабул қилади.
Рус гуруҳларида ўзбек тили грамматикасидан, назарий билимлардан матнларва мисолларга қараб эмас, аксинча, матнларни оғзаки ва ёзма тарзда ишлаш орқали ўзбек тилининг грамматикасини тушунтириб боришга эришиш керак. Чунки талабаларматнни осонроққабул қиладилар. Матндаги мураккаб сўзларнинг маъносини аниқлаш орқали уларлуғат билан ишлашни ўрганадилар. Иқтисодиётга оид матнлардан фойдаланганда талабалариқтисодий терминларбилан танишадилар, уларнинг ўзбек ва рустилидаги муқобилларини топишга ҳаракат қиладилар. Русгуруҳларида ўзбек адабиётининг намуналаридан фойдаланиш ҳам талабаларнинг оғзаки нутқларини ўстиришга, бадиий нафосатни ҳис қилишларига ёрдам беради. Лириканинг гўзал парчаларини ёд олиш, ҳикоя ва қиссаларни ифодали ўқиш, халқ мақоллари ва ҳикматли сўзларни ўрганиш орқали ҳам талабаларнинг ўзбек тилига бўлган қизиқишларини орттириш мумкин. Тилни ўрганиш, унинг нозик қирраларини илғаш, тилга бўлган эътиборни кучайтириш орқали талабаларнинг маънавиятини шакллантириш, уларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш лозим. Умуман олганда, ўқитувчи томонидан амалга ошириладиган дарсусуллари доимо талабаларнинг дарсга бўлган қизиқишларини орттиришга, мавзуларни енгилроқ ўзлаштиришларига ёрдам беради. Дарсусулларининг ранг-баранглиги эса педагогнинг маҳоратига боғлиқдир. Шунингдек, талабаларда тилни англаш ҳиссини ўстириш уларнинг маънавиятини бойитишга хизматқилишини унутмаслигимиз керак.
Тил ва нутқ бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, аммо айни пайтда бир-биридан фарқланиши керак бўлган ҳодисалардир. Тилсиз нутқнинг, нутқсиз тилнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Ўзбек адабий тилининг асосчиси улуғ АлишерНавоий "Маҳбуб ул-қулуб" асарида сўзнинг шарафли сифатлари ҳақида сўзлаш асносида тил ва нутқмуносабати хусусида қуйидаги назарий фикрни баён қилади: "Тил мунча шараф била нутқнинг олами (қуроли) дурва ҳам нутқдурки, агарнописанд зоҳирбўлса, тилнинг офатидур." Демакки, тил нутқучун қурол, бу қуролдан фойдаланиб нутқтузилади, нописандлик, эътиборсизлик қилинса, нутқмақбул бўлмайди ва бу тилнинг офати бўлади. Тил ва нутқбир-биридан фарққиладиган, лекин ўзаро алоқадорикки ижтимоий, руҳий-маънавий ҳодисадир. Яъни тил алоқа қуроли, фикрбаён қилиш воситаси бўлса, нутқсўзловчининг тил воситаларидан фойдаланиш жараёни ва шундай жараён натижасида юзага келадиган фаолиятдир. Бу икки ҳодисани қиёслаганда орадаги фарқларянада ойдинлашади. Яъни, бираудиторияда ўтирган талабаларнинг гаплашадиган тиллари бирбўлса-да, лекин нутқлари ҳархил бўлиши табиий. Бирининг нутқи салоҳиятли бўлса, иккинчисиники эса мутлақо талаб даражасида бўлмаслиги мумкин. Тил фақатгина алоқа воситаси бўлиб қолмасдан, балки дунёни кўриш, эшитиш, билиш, идрок этиш воситаси ҳамдир. Тилни халқяратади, нутқеса шахсий бойлик саналади. Ҳарким ўз қобилияти, сўз бойлиги, шахсий фикрлаш лаёқатига қараб гап тузади ва сўзлайди. Шунинг учун ҳам нутқолдига ниҳоятда улуғ бирталаб қўйилади: ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир. Зеро, нутқақлнинг тарозиси, ақлнинг ўлчови. Дарҳақиқат, нутқимизнинг салоҳияти тил қоидаларини яхши ва зарурдаражада билишимизга боғлиқдир. Бундан ташқари, тилнинг руҳий ва эстетик ҳодиса эканлигини ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур. Тил бамисоли - уммон. Унда барча фикрларучун «либос»лар топилади. Лекин тилнинг жозибаси, камалак мисол товланиши бевосита нутқорқали, нутқ жараёнида юз беради. Баъзан нутқ жараёнида тилнинг жозибаси, жилоланиши, мўжизакорлиги юзага чиқмай қолиши мумкин. Шу боис нутқсоҳиби сўзларнинг ўз ва кўчма маъноларини тўла англаши, ҳарбирсўзнинг услубий мезонларини, маъно қирраларини онгли идрок этиши талаб этилади.
Тилнинг дунёни билиш, билимларни тўплаш, сақлаш, кейинги авлодларга етказиш, руҳий муносабатларни аксеттириш, гўзаллик категорияларини воқелантириш каби қаторвазифаларни бажаришига қарамасдан, унинг асосий функцияси кишиларўртасидаги алоқани таъминлашдир.Нутқтил воситалари орқали сўзлашиш, муомала жараёнидир. Сўнгги йилларда нутқкишилартил орқали бир-бири билан муомала, алоқа қилишнинг усули деб қаралиши ҳам фикримизни тасдиқлайди. Тил умумийлик, нутқеса хусусийлик белгилари билан фарқланадиган ижтимоий ҳодисалар бўлиб, иккаласи ҳам жамиятга хизмат қилади.
Ҳариккала соҳа, яъни тил ва нутқ, инсон нутқи билан алоқададир. Уларнинг ҳариккаласи ҳам кишиларнутқий фаолиятининг фойдали, таъсирчан, ўткирбўлиши учун курашади. Инсоннинг нутқий маданияти, унинг нутқий ҳолатини ўстиришга хизмат қилади. Нутқ маданияти ҳам, нотиқлик ҳам нутқий одам, нутқий гўзаллик, нутқий мантиқ қонуниятларидан озиқланган ҳолда иш кўради. Аммо, шунга қарамасдан бизнинг назаримизда нутқий санъат маъносидаги нотиқликни, яъни фавқулодда нутқий маҳорат ва қобилият бўлган нотиқликни оммавий нутқдан фарқлаш лозим. Баъзи шахсларда учрайдиган нотиқлик санъати оғзаки нутқсоҳасида шахсий қобилият ва фаолият туфайли эришилувчи алоҳида санъатдир. Нотиқликда қобилият ва маҳоратнинг меҳнат билан қўшилиб кетаганини кўриш мумкин. Ҳар бирхалқнинг ўтмиш маданий ҳаётида у халқдан етишиб чиққан ва чин маънода нотиқдеган номга сазоворбўлган мўътабар шахсларнинг унчалик кўп эмаслиги ҳам аслида ана шундай омил туфайлидир.
5-топшириқ.Тил ва ёзув ҳақидаги маълумотларни ўрганиб, уларни Венн диаграммаси асосида солиштиринг.
6-топшириқ. Қуйида берилган жадвални тўлдиринг.
Ёзувлар Қўлланилган даври Аҳамияти ва камчиликлари
Қадимий туркий ёзув
Араб
Кирилл
Лотин
6-топшириқ.“СWОТ – ТАҲЛИЛ” МEТОДИ
СWОТ –таҳлилт ўртй ўналишдаолибборилади:
С– (стренгтҳ) – кучли томонлари
W – (wеакнесс) – заиф, кучсиз томонлари
О – (оппортуниту) –имкониятлари
Т – (тнреат) – т ўсиқлар
Масалан:
С Интернетдан фойдаланишнинг ижобий томонлари Турли манбалардан к ўплаб ахборотларолиш ва уларни қайтаишлаш мумкин. Талабани фаоллаштиради, ижодий ўсишига ёрдам беради.
W Интернетдан фойдаланишнинг салбий томонлари Вақтни т ўғри тақсимлай олмаслик, бошқа информацияларга берилиб чалғиб кетиш, мавжуд камчилик умумий ўзлаштиришга салбий таъсиретиши мумкин.
О Интернетдан фойдаланган ҳолда олинган имкониятлар Талабаларижодийсалоҳиятиникучайтиради
Т Тўсиқлар (ташқи) Фойдаланиш учун шароитнинг й ўқлиги, етарли таъминланмаганлик
Агарўзбек халқи фақат бирёзувдан фойдаланганда…
С Бир ёзувдан фойдаланишнинг
ижобий томонлари
W Бир ёзувдан фойдаланишнинг салбий томонлари
О Турли ёзувлардан фойдаланишдаги
Имкониятлар
Т Турли ёзувлардан фойдаланишдаги т ўсиқлар (ташқи)
Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори: «Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида», «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси» (Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил, 24-августдаги 339-сонли қарори.).
2. Ўзбекистон Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари” тўғрисидаги Конституциявий қонуни. - Т.: Ўзбекистон, 2002.
Download 205,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish