Агар банк кредитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз миқдорини оширса нима қилиш керак? Кредит шартномасининг шартларини ўзгартириш, ушбу кредит шартномасига қўшимча битим тузиш орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, агар кредит шартномасининг шартларида кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдорини ўзгартиришнинг (оширишнинг) аниқ асослари кўзда тутилган бўлса ва бундай ўзгартиришларни кучга киришининг аниқ муддатлари белгиланган бўлса, бундай ҳолатда кредит фоизи миқдори амалдаги кредит шартномасининг шартларига асосан ўзгартирилади.
Агар кредит шартномасида кредитдан фойдаланганлик учун фоиз миқдори бирон-бир базавий кўрсаткичга боғланган бўлса (масалан, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига), ушбу базавий кўрсаткич ўзгарган ҳолатларда кредит шартномасига қўшимча битим тузиш талаб этилмайди.
Одатда, кредит шартномаларига агар қарз олувчи кредитдан фойдаланганлик учун тўланадиган фоиз миқдорини ошириш юзасидан қўшимча битимни имзолашга рози бўлмаган тақдирда қарз олувчи банкка ушбу кредитни муддатидан олдин қайтариши лозимлиги тўғрисида қоида киритилади. Қайд этиш лозимки, бундай ҳоллатда қарз олувчи томонидан банкка кредитни қайтариши лозим бўлган муддат, банк томонидан кредитни муддатидан олдин қайтариш тўғрисидаги талаби қўйилган кундан бошлаб 3 ойдан кам бўлмаслиги лозим.
Тижорат банкларининг кредит операциялари. Тижорат банкларининг актив операциялари ичида кредитлаш жараёни асосий ўринни эгаллайди. У қуйидаги асосий босқичларни ўз ичига олади:
– кредит олиш учун берилган мижознинг ариза талабномасини кўриб чиқиш;
–қарз олувчининг тўловга ва кредитга лаёқатлилигини банк томонидан ўрганиб чиқилиши;
– кредит қўмитасининг қарори;
– кредит битимини расмийлаштириш;
– кредит берилиши;
– ссуда ва у бўйича фоиз тўлашнинг банк томонидан назорат қилиниши.
Кредит ва уни тўлаш жараёни кредит шартномасида кўрсатилган бўлиб, кредит ва қарз олувчи ўртасидаги мажбурият ва ҳуқуқларни белгилаб беради. Унда кредитлашнинг мақсади ва объекти, кредит миқдори, ссудани бериш ва уни тўлаш муддати, кредит таъминотининг турлари, кредит учун фоиз ставкаси ва бошқалар кўрсатилади. Ссудани тўлашни назорат қилиш банкнинг кредит портфелини мунтазам таҳлил қилиш асосида олиб борилади ва кредитларнинг сифат даражаси аниқланади.
Тижорат банклари ўзининг халк хўжалигида тутган урни ва ўзига хос фаолияти билан бозор иктисодиётининг ажралмас кисми сифатида юзага келди. Тижорат банк ларининг бугунги кундаги фаолиятига эътибор берадиган бўлсак, халк хўжалигининг хеч бир субъекти йукки, у бугун банк хизматидан фойдаланилмаётган бўлсин.
Бундан ташкари банклар ўз мижозларига молиявий брокер сифатида хам хизмат кўрсатмокда. Банкларнинг бундай функцияни бажаришлари корхона ташкилотларнинг кимматли когозлар бозори операцияларида катнашишлари учун кулай шароит яратмокда.
Активларни бошкаришнинг асосий максади таваккал қилишнинг энг паст даражаси шароитида даромад фоиз тушумлари ва харажатлар орасидаги фаркни мумкин кадар ошириш еки уни жуда бўлмаганда баркарор даражада саклаб туришдан иборат эканлиги маьлум.
Киска муддатликредитларгакуйидагиларкиради:
1. Ломбард.
2. Контакоррент.
3. Овердрафт.