Мавзу: таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш режа: Таълим



Download 474,62 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana24.02.2022
Hajmi474,62 Kb.
#204793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Мавзу1

Ушбу сифатни текшириш — таълимдаги муҳим бўғин, ўқув жараёнини 
такомиллаштиришнинг зарурий шарти. Билим ва кўникмаларни мунтазам 
текшириш ўкувчиларда ўқишга масъулият билан ёндашиш туйғусини 
тарбиялайди, ўрганилган материал ўзлаштирилгани ҳақидаги маълумотнинг 
ишончлилигини оширади, таълим муассасасида ўқув жараёнини бошқариш 
имкониятларини кенгайтиради. 
Таълим жараёни натижалари объектив, ишончли ва валид аниқланишига 
ёрдам берадиган педагогик диагностика методларидан бири БКМларни тест 
усулида баҳолаш ҳисобланади (Н. Н. Булмнский ва бошқалар). 
БКМларни тест усулида баҳолаш ўқув материалининг ўзлаштирилиши 
ҳақида ўз вақтида ахборот беради ҳамда ўқитувчи томонидан таълим 
фаолиятини тузатиб бориш, мақбуллаштириш ва такомиллаштириш учун 
қўлланилади. Шахс ривожланиши даражасини ҳар бир алоҳида босқичда 
баҳолаш ўқитувчига у ёки бу ўқув гуруҳи имкониятларини аниқлашга ёрдам 
беради. Дарс ўтишнинг қайси методи дастур материалини ўзлаштиришни 
осонлаштириши шунга боғлиқ. Ўқитувчилар ушбу тест натижаларидан айрим 
гаълим олувчиларга уларнинг лаёқатлари билан боғлиқ ҳолда бериладиган 
индивидуал юкни аниқлаш учун фойдаланадилар. 
Ўтказилган тадқиқотлар ўқувчилар БКМларини назорат қилишнинг 
анъанавий методларини тўлдирувчи тест топшйриқларипи татбиқ этиш 
мақсадга мувофиқлиги ва самаралилигини кўрсагди (Н. Н. Булинский, В. П. 
Симонов, Н. В. Шестаков). 
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БОШҚАРИШ 
Tecт назорат топшириқлари сифатида қўлланиладиган дидактик ҳолатлар 
таҳлили қуйидагиларни кўрсатди: 
➢ тест бажарилиши жараёнида қиёслаш, таққослаш каби фикрлаш 
операциялари муҳим ўрин эгаллайди; 
➢ тест қўлланилганда ўқув материалини ўзлаштиришнинг элементлар бўйича 


даражаси, ҳар бир ўқувчининг умумўқув ва касбий лаёқатларини 
ривожлантиришдаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш имконияти 
туғилади; 
➢ тест топшириқлари ўқитишнинг юксак ўқув имкониятларига эга; 
➢ мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлардан тест тузиш 
синалаётганларни тайёргарлик даражаси бўйича табақалаштириш 
имконини беради; 
➢ тест натижалари ўқитувчига ўз фаолиятини мунтазам тузатиб бориш 
имконини беради, педагогик фаолиятни жадаллаштиришда кўмаклашади. 
Таълим сифатини назорат қилиш тизими тўғри ташкил этилмаса, таълим 
самарали бўлмайди, чунки, у ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятини 
фаоллаштиради, 
таълим-тарбия 
жараёнини 
мақсадга 
йўналтиради, 
бошқарувчан қилади, нафақаг назорат қилиш, балки таълим бериш 
вазифасини ҳам бажаради. 
Педагогик амалиётда таълим сифатини назорат қилишнинг хилма-хил усул 
(метод) ва турлари маълум. Уларнинг ҳар бири ўзига хос ижобий ва салбий 
томонларга эга, шунинг учун амалиётда назоратнинг турли усул ва методлари 
қўшиб олиб борилади. Олдиндан ўтказиладиган, ёрдамчи, жорий, оралиқ, 
якуний назорат турлари фарқланади. Амалиётда жорий ва якуний назорат 
бошқаларидан кўпроқ қўлланилади. Якуний назорат доимо синов ва имтиҳон 
кўринишида бўлади (Г. Я. Алимова, Б. Г. Ананьев, А. Анастази, К. 
Ангеловски, Н. Н. Булинский, В. П. Симонов, Н. Трнавский, Н. В. Шестаков). 
Таълим жараёни маъруза-семинар шаклида ташкил қилинганида ёрдамчи 
назорат жорий қилиниб, бу жараёнда асосан, биринчи даражада ўзлаштириш 
турига кирувчи тест топшириқларидан фойдаланилади. 
Сўнгги пайтларда, ўқувчиларнинг билими сифаги ўлчовининг амалдаги 
барча тизимларини сақяаган ҳолда, тесг назорат ҳамда олинган билим тестига 
педашгик тестлар турларидан бири сифатида кўп эътибор қаратилмоқца. 
Таълим сифатини баҳолашнинг қуйидаги методлари кенг қўлланилмоқда: 
кузатиш, оғзаки сўров, ёзма текшириш, дидактик тестлар, амалий иш, назорат 
иши ҳамда тест синови ва бошқалар (В. П. Беспалько, Н. Витке, Ю. М. Грязнов, 
М. С. Колесник, Н. Я. Потапов, Р. X. Шакуров). 
Таълим жпрасни самарадорлигини эришилган натижа бўйича аниқлашга 
икки хил асосий ёндашувни қиёслаш (Д. Л. Майоров бўйича) 
Тадқиқотчилар таълим сифатини миқдорий аниқлашга ёрдам берадиган 
турли миқдорий ва баҳолаш шкалаларини ишлаб чиқиш ва қўллашга кўп 
эътибор қаратганлар. Ушбу масалаларни В. Б. Ольшанский, Б. М. Мастеров, 
К. М. Ушаков, Ш. А. Анонашвили, А. М. Кушнир, Д. А. Иванов, В. И. Зверева, 
В.А. Кальней, С. К. Шишов, М. М. Поташник, В. В. Гузеев ва бошқалар кўриб 


чиқишган. 
Ўлчамлар тўплами сифатида миқдор тўплами воқе бўлса, гап миқдорий 
шкала ҳақида кетаётган бўлади. Шу тариқа, миқдорий шкала баҳони сон билан 
ифодалашга мўлжалланган. Бу бизга мактабдан таниш бўлган балли баҳолаш 
тизимидир. Кўпинча бу ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида, айниқса, ўқитувчи 
баҳони намоён қилинган билим даражасига мувофиқ қўйганини таъкидлаган, 
ўқувчи эса баҳони унга муносабатнинг юзага чиқиши воситаси деб ҳисоблаган 
ҳолларда, зиддият юзага келишига сабаб бўлади. Агар ҳисобнинг бошланиши 
ўқувчи билан алоқадор ва боғлиқ бўлмаса, бу абсолюг баҳо шкаласи бўлади 
(В. В. Гузеев). 
Агар бир типдаги вазифалар тизими берган аниқ маҳорат 
режалаштирилаётган таълим натижаларини тақдим қилиш тили ҳисобланса, 
абсолют шкала оддий юзага келтирилади; ўқувчи фалон-фалондан иборат 
топшириқяарни хатосиз бажара олса — бундай баҳо, бошқача томшириқни 
бажарса, бошқача баҳо қўйилади. Нисбий шкала ҳам худди шy асосда бунёд 
этилиши мумкин: ўқувчи фалон вақт оралигида фалон нарсани кдлишни 
ўрганса — бундай баҳо, яна бир нарсани ўрганса — бундай баҳо қўйилади, 
бироқ ҳар бир ўқувчи учун бу баҳо ўзгача бўлиши мумкин. Қиёсий шкала 
абсолют шкалага нисбатан инсонпарварроқ бўлса-да, болалар гуруҳига дарс 
бериш шароитидан келиб чиқади. Ўқитувчи қўйган баҳо жавоб берувчи на- 
мойиш қилган билим сифати ва даражасига мос келмаслигини, бошқа 
ҳолларда худди шу ўқитувчи бошқа ўқувчиларга юқори баҳо қўйишини 
кўпинча бутун синф тасдиқлайди. Бу билан алоқадор низо кўпинча 
ўқитувчининг муносабатига ҳамда билим ва маҳоратни баҳолаётгандаги 
маҳорати, бунда у амал қилган мезонларнинг ишончлиги очиқлигига 
боғликлиқ (В. В. Гузеев). 

Download 474,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish