мезонлар — объект сифатини баҳолашда ҳисобга олиниши шарг бўлган
ҳолатлар. Мезонларни танлашда ўлчанадиган ҳар бир объект учун: меъёр,
ўлчовлар (чегара, ўртача
катталик, намоён бўлиш чегараси) белгиланишини
билиш керак;
талаб — бажарилиши мажбурий бўлган қоидалар, шартлар;
стандарт — баҳоланаётган объект мос келиши ва қониқтириши шарт
бўлган намуна.
ТМ бошқарув ходимлари таълим жараёни иштирокчиларининг фаолият
майдонини, уларнинг эҳтимол тутилган
функционал мажбуриятларини,
уларнинг қобилиятлари ишга солинадиган ва эҳтиёжлари қондириладиган
объектларни аниқ тасаввур қилишлари лозим. Чунончи, муҳандис-педагог
ходимлар салоҳиятини уч кўлаховда — норматив, ўзгартирувчи ва ижодий
кўламда ишга солиш мумкин.
Таълим ва касб фаолияти ҳам бир қатор изчил босқичларда кечади. Булар:
репродуктив, эвристик ва ижодий босқичлар. Бинобарин, сифатни баҳолашда
тегишли мезонларни татбиқ қилиш зарур бўлади. Илмий-педагогик адабиётда
мезонларни аниқлашга татбиққилиш мумкин бўлган бир қанча ёндашувлар
ишлаб чиқилган. Фикримиз- ча, мезонларни танлаш жиҳатлари жуда муҳим.
Баҳолаш мезонларини белгилашда ТМ нинг амал қилишини ҳам,
ривожланишини ҳам ҳисобга олиши керак. Улар
таълимнинг натижаларини
ҳам, тузилмасини ҳам қамраб олиши лозим (В. П. Беспалько, В. А. Беликов, В.
В. Евлич, А. В. Усова ва бошқалар). Умуман, педагоглар ва таълим
олувчиларнинг педагогик ҳамда ўқув-касбий фаолияти сифати уларнинг
мақсадга эришиш, эҳтиёжлари қондирилиши даражаси билан белгиланади.
Бешинчидан, баҳолаш шкаласини ганлаш.
Амалий фаолиятда таълим сифатини баҳолашнинг
турли шкалалари
қўлланилади.
Улар орасида анъанавийлари:
➢ икки балли шкала — «ўтди», «ўтмади»;
➢ беш балли шкала («
1» — жуда ёмон, «
2» — ёмон, «3» — қониқарли, «4» —
яхши, «5» — аъло);
➢ ноанъанавийлари:
➢ Халқаро бакалавриат томонидан тавсия қилинган етти балли шкала, бунда
беш балли шкала яна иккита: «
6» (муваффақиятли) ва «7» (аъло даражада)
баҳоси билан тўлдирилади.
➢ В. П. Беспалько томонидан ишлаб чиқилган 12 балли шкала («1» дан «3»
гача — бўлиб олиш; «4» дан «
6» гача — алгоритмик фаолият; «7» дан «9»
гача — эвристик фаолият; «10» дан «12» гача — ижодий фаолият);
➢ В. У. Родионов таклиф қилган 16 балли шкала: унда қуйидагилар кўзда
тутилади: билимларнинг дунёқараш савияси; таянч билимлар; дастурий
билимлар; билиб олиш даражасидаги мавжуд маҳорат; операцион маҳорат;
аналитик маҳорат; маҳоратаинг ижодий даражаси.
Санаб ўтилган шкалалардан ташқари, сифатни баҳолашнинг
рейтинг
тизими кенг қўлланилади.
Амалиётда тарбияланганликни ўлчаш муаммоси, унинг мустақил билим
олишга тайёрлик
даражаси, ижтимоий фаоллик даражаси, масъулиятлилик,
хулқ-атвор маданияти ва бошқа параметрларини баҳолаш
бирмунча
қийинчилик
туғдиради.
Аксарият
тадқиқотчилар
тарбияланганлик
даражасини ўлчаш ва баҳолашни фақат юқори малакали экспертлар,
педагоглар амалга оширишлари мумкин, деб ҳисоблайдилар. Бунда бошқарув
ходимларидан нафақат юқори даражадаги педагогик маҳорат,
балки таълим
олувчиларнинг тарбияланганлик даражасини мунтазам таҳлил қила билиш
маҳорати ҳам талаб қилинади (С. Р. Волкова, Л. В. Голиш ва бошқалар).
Педагогларнинг касбий фаолиятини баҳолашда ҳам турли усуллар
қўлланилади.
Педагоглар таркибининг касбий фаолияти
сифатини тавсифловчи
параметрлар оғишини баҳолашда, меъёрдан келиб чиқиб, унинг стандарт
оғиши белгиланади ҳамда баҳоланаётган объект параметрларининг айрим
кўрсаткичлари қандай нуқталар орасида (эҳтимоллик 63 фоиз)
жойлашиши
аниқланади.
Одатда, маҳсулот сифати тадқиқ қилинаётганда қуйидаги қоидага
бўйсунилади, амал қилинади: буюмнинг сифат кўрсаткичлари параметрнинг
стандарт меъёридан у ёки бу томонга
8—10 карра стандартчегарасида бўлиши
керакки, бу сифат барқарорлиги кўрсаткичи ҳисобланади.
Педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда стандарт шарт ҳисобланган
«Т катталик» шкаласи кенг қўлланилади. Унинг учун: m = 50 ўртача катталик
ва d = 10 стандарт оғиш белгиланган.
Баҳоланадиган параметрлар жумласига қуйидагиларни киритамиз:
➢ педагогларнинг ёш таркиби;
Қуйида ушбу диапазоннинг мавжуд чегараларидан ташқарига чиқиш
частотаси берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: