V. МАТН БАЁНИ.
1. Таълим жараёнининг мазмун – моҳияти.
Таълим бериш ғоятда мураккаб ва масъулиятли иш, бунинг далили сифатида шуни айтиш мумкинки, педагогнинг таълим жараёнидаги раҳбарлик ролини таъминлашга уриниш ва ҳаракатларини сақлашга интилиши ўртасидаги таълимга хос диалектик зиддият аслида юксалишнинг манбаидир.
Таълим мақсад, мазмун, ўқитувчининг шахси, талабалардаги дастлабки билимларнинг характери, ўқитишнинг моддий – техник базаси ва бошқа омиллар билан белгиладани. Бунда ўқитувчи талабалар ишининг боришини кузатиш ва улар эришган натижаларни баҳолаш асосида ўзининг кўрсатмалари, йўналтирувчи саволлари, тегишли тушунтиришлари ва ҳакозалар билан уларнинг ўқув фаолияти жараёнига тузатишлар киритади. Шунга кўра таълим биринчидан, ўқитиш, иккинчидан, ўқитишни, яъни ўқишни ва шу билан бирга уни назорат қилиш ҳамда тузатиш тадбирларини ўз ичига олади.
“Таълим маълум қонуниятларга бўйсинади ва умумфалсафий методологияга мувофиқ бу қонунлар таълим жараёни билан анча кенгроқ ижтимоий жараёнлар ўртасидаги умумий, муҳим зарур, барқарор алоқалардан, шунингдек, таълимнинг алоҳида компонентлари, яъни унинг мақсади, мазмуни, шакли, усуллари ва услублари ўртасидаги ички боғланишлардан иборат. Аниқланган дидактик қонуниятлардан қатор асосий талаблар келиб чиқади, уларга риоя қилиш ўқитувчининг сифатли ва самарали амалга оширувини таъминлайди” [1].
Таълим натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имкониятига эга бўлади. Таълим жараёни маълум даражада кучли мотивлаштиришдан вужудга келади ва у шахснинг қарашлари, эътиқоди ҳатти – ҳаракатлари, умумий камолотига, пировардида эса унинг хулқига таъсир этадиган билимлар, кўникмалар ва малакалар мажмуасининг шаклланишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
2. Таълим жараёни – ягона динамик тизим сифатида.
Таълим жараёни ўзаро боғлиқ бўлган ташкил этувчилар (кўрсаткичлар) – нинг ўзаро узвий боғлиқлиги асосида тузилган ягона динамик тизимни ташкил этади. Динамик тизим дейишига сабаб, таълимни ва таълим жараёнини ташкил этувчилари жамият тараққиётига мос ҳолда мунтазам ривожланишда бўлиб, такомиллаштирилиб борилади.
Бунда ташкил этувчилар қуйидагилардир: мақсад; мазмун; шакл, усул; услуб; ўқитувчи шахси; талабалардаги дастлабки билим; ўқитишнинг моддий – техник базаси ва шу кабилар. Бу таълим жараёнларини бир бутунликда, яъни ягона яхлит динамик тизим сифатида қараш лозимлигини тақозо этади ва бундай қараш таълим жараёнини бошқариш ва бошқаришнинг оптимал вариантини топишга ҳам имконият яратади.
Қайд этилган таълим жараёнини тизим кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (1 - шакл).
1 – шакл. Таълим жараёни ташкил этувчилари ва улар динамикаси.
Шаклда ифодаланган кетма – кетлик ўқитиш жараёнининг алгоритмини ишлаб чиқишга имконият яратади.
Ўқитиш алгоритмини ишлаб чиқиш орқали олиб бориладиган таълим жараёнининг узвийлигини ва узликсизлигини таъминловчи қатъий кетма – кетлик яратилади, шунингдек, таълим дидактикасини жорий этишнинг аниқ механизмларини яратиш борасидаги таълим – тарбиявий ва педагогик тадқиқотлар соҳаларидаги ишлар янада ривож топади.
Ўқитиш алгоритми интеллектуал аср таълим – тарбиясида асосий педагогик терминлардан бири бўлади, чунки замонавий ўқитиш технологиялари шу каби терминлар асосида таълимда янгича сифат босқичига кўтарилади.
3. Таълим – борлиқни билишнинг ўзига хос шакли сифатида.
Таълим – инсон билиш фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. Ўқитувчи таълим жараёнида фақат билим бериш билан чегараланмайди, бу жараёнда у таълим олувчига таъсир кўрсатади, бу эса билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада таълим олувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |