Мавзу: Стресс ва уни бошкариш Мундарижа Кириш


– Стресснинг илк белгилари қандай намоён бўлади?



Download 140,06 Kb.
bet6/8
Sana13.06.2022
Hajmi140,06 Kb.
#662769
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стресс

Стресснинг илк белгилари қандай намоён бўлади?
– Унинг физиологик ва психологик турлари мавжуд. Бир нарсадан қаттиқ қўрқиб кетиш, кутилмаганда автоҳалокат ёки табиий офатга учраш, танасидаги бирорта касаллик оқибатини билиб қолиш, тўсатдан яқин кишисини йўқотиш физиологик стрессни келтириб чиқаради. Психологик стресс – инсоннинг эмоционал ҳолати билан боғлиқ. Бу кўпроқ қайнона-келин, эр-хотин ёки она ва бола ўртасидаги можаролар туфайли келиб чиқади. Узоқ вақт бирга бўлган севгилисидан ажралиш ёки тўсатдан ишдан бўшатилиш ҳолатлари ҳам психологик стрессни келтириб чиқаради. Ҳар икки ҳолат инсонни ҳам ташқи қиёфасига, ҳам ички дунёсига таъсир кўрсатади ва албатта, асоратлари бўлади.
– Баъзи одамларда физиологик ёки психологик стресс ҳолати кузатилмаса-да, ҳаётдан зерикиш, ўзидан қониқмаслик, яшашга бўлган истак камайиб кетади. Бу ҳолатни қандай баҳолайсиз?
– Бу ҳолат инсон ёшликда ёки ҳаёти давомида яқин одамидан кўнгли тўлмай яшаши натижасида йиғилиб қолган танглик оқибатида пайдо бўлади. Ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини тополмаслик, атрофдагилар томонидан тан олинмаслик натижасида йиғилиб қолган асоратлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу омиллар бир кун келиб таъсирини кўрсатади. Ўзини камситилгандек ҳис қилиш, ҳаётнинг қизиғи йўқдек туюлиши натижасида ёлғизланиб қолади ва жонига қасд қилиш ҳақида ўйлай бошлайди. Жонига қасд қилиш иродасизликдан келиб чиқади. Ҳаммасига нуқта қўйсам, қутуламан, деб ўйлайди. Одамнинг хаёлига бу фикр келиши билан ўз устида ишлаши керак. Камчилик ва хатоларга йўл қўйиш, уни тузатиш инсонга хос. Аммо ҳаётни тўхтатишга диний тарафдан ҳам, руҳий тарафдан ҳеч ким ҳақли эмас.
– Тан олиш керак, баъзи эркаклар аёлининг нуқсонлари ва хатоларини фарзандлари ёки атрофдагилар ёнида ошкора айтиб камситишади, жеркийди. Бу ҳолат аёлни стрессга тушириши мумкинми?
– Албатта, аёлнинг стресс­га тушишига атрофдагилар ҳам сабабчи. Маълум маънода, унинг характери ҳам роль ўйнайди. Ҳаётда оптимист ва пессимист инсонлар бор. Масалан, оптимист аёллар эри томонидан камситилганда унчалик аҳамият бермайди, бундан фожеа ясаб, тушкунликка тушмайди. Пессимистлар эса рўзғоридаги етишмовчиликларга ҳатто картошканинг тугаб қолганига ҳам фожеа деб қарайди. Турмуш ўртоғи томонидан камситилиши уларга жудаям қаттиқ таъсир қилади. Ҳаттоки, тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқаради. Инсон камчиликларсиз яшолмайди. Камчилик­ларни тузатсак – янгиси пайдо бўлади. Ҳаёт хатоларни тузатишдан иборат. Аёл киши ўзининг камчиликларини тан олиши керак. Ташқи кўриниши, ички дунё­си ёки қилаётган ишлари тарафидан камситилдими, албатта, буни инобатга олиши шарт. Эрига: “Тўғри айтдингиз, шунга эътибор бермаганимни қаранг-а, баҳонада шу камчилигимни тўғрилаб олдим, раҳмат сизга”, деса олам гулистон. Шунда эр-хотин ўртасидаги муносабат янада илиқлашади.
Баъзи бир аёллар уйдаги арзимаган жанжал туфайли ҳам ўз жонимга қасд қиламан, деб атрофдагиларни хавотирга солади. Бу усул билан аёл нимага эришиши ва нималарни бой бериши мумкин?
– Инсонларда шунақа характер хусусияти бор. Психологик тил билан айтганда “акцентуация” яъни, характердаги нормадан оғиш. Бундай хусусиятли инсонлар ўзини кўрсатишга, жанжал ёки бақир-чақир ҳолатига тушишга мойил бўлишади. Яқинларимни қўрқитиб олсам, шундагина ўзим хоҳлагандек яшайман, деган фикрда юқоридагидек йўл тутишади. Уларнинг яқинлари бу усул билан ҳеч нарсага эриша олмаслигини тушунтириши керак. Аёллар чиройи, иффати, самимияти, ёлғон гапирмаслиги билан турмуш ўртоғининг ҳурматига эга бўлади. Дори ичиб, ўзимни машина тагига ташлайман ёки томиримни кесаман, ўт қўяман, осаман деган таҳдидлар билан ўзини кўрсатиб ҳеч нарсага эришолмайди. Бу характер аёлга фақатгина зиён етказади. Яъни, у атрофдагилар олдида ҳурматини йўқотади. Фарзандларини руҳиятига катта салбий таъсир кўрсатади. Турмуш ўртоғининг кўнглини совутиб, ўзидан узоқлаштиради.

Download 140,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish