Мавзу: Стресс ва уни бошкариш Мундарижа Кириш


Стрессор ва стрессларнинг турлари



Download 140,06 Kb.
bet2/8
Sana13.06.2022
Hajmi140,06 Kb.
#662769
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стресс

Стрессор ва стрессларнинг турлари.
1-жадвал



Оқибати__Стресс_турлари'>Стрессорнинг
турлари.

Оқибати

Стресс
турлари

Оқибати

1

Физик:
Иссиқ, совуқ,
шикастланиш

қандли диабет, қон босимини кўтарили-ши, танани орқа то-монида оғриқ, миг-рен меъда яралари, инфаркт.

Эустресс

инфекциялар, қон йўқотиш ва баъзи бир соматик касалликлар (яра, аллергия, юрак касаллик-лари)ни кечишини енгиллаштира-ди.

2

Руҳий:
Қўрқув, қаттиқ
товуш, ўта
хурсандчилик

Дистресс

организм резистентлигини пасай-тиради ва касалликнинг кечи-шини оғирлаштиради.

Стресс таъсирида касалликларнинг пайдо бўлишида организмнинг дастлабки ҳолати муҳим аҳамият эга. Масалан, гипертония касаллиги билан оғриган беморда стресс оғирроқ яъни гипертоник кризислар билан кечади. Стресс доимо бор, организмга ҳар қандай шароитда ҳам стрессорлар таъсир этади. Стрессорларга қуйидаги омиллар киради:
1. Ташқи муҳитнинг зарарли омиллари (муҳитнинг газланганлиги, ифлосланиши, юқори даражадаги нурланиш, ноқулай микроклимат ва ҳ.).
2. Турли касалликларда физиологик жараёнларнинг бузилиши.
3. Ахборотни тез ва қайта ишлаш (вақт тиғиз шароитлардаги иш).
4. Организмни хавф остида қолдирувчи шароитлар.
5. Оила ва ишхонадаги келишмовчиликлар.
6. Ажратиб қўйиш ёки гуруҳли босим.
7. Биров томонида таъқиб этилиш.
8. Катастрофлар, ночорлик,
9. Ижтимоий ҳимоянинг йўқлиги ёки камлиги,
10. Патологик ирсий омил,
11. Ишхонадаги ҳиссий ва физикавий юкламалар.
12. Мақсадсиз яшаш ва бошқалар киради.
Бу стрессорларнинг энг кучлиси мақсадсиз яшаш бўлиб, у организмда патологик жараёнлар (масалан: гипертония, меъда яралари, инфаркт ва ҳ.) ни келтириб чиқаради. Бу ноқулай омиллар таъсирида организмда рўй берадиган ўзгаришларга мослашиш (адаптация) синдроми деб айтилади. Замонавий тиббиётнинг бошқарувчи бўлимларидан бири стресс ҳақидаги таълимотдир. Бу йўналишнинг асосчиси Ганс Селье турли даражада стресс олган беморларда олиб борган кузатишлари давомида беморларнинг кўпчилигида иштаҳанинг йўқлиги, артериал қон босимининг юқорилиги, иродасизлик ҳолатларини аниқлаган ва бундай ҳолатни касалликнинг оддий синдромлари деб баҳолаган. Бундай синдромлар билан бир вақтда, буйрак усти пўстлоқ қисмининг гипертрофияси, қон кетиши, тимус ва лимфа тугунларининг кичиклашиши, меъда оғри-шини кузатган ва у организмдаги бундай носпецифик ўзгаришларни стресс деб номлайди.
Стресслар одам учун хавфли ва ижобий бўлиши мумкин. Инсон ҳаёти давомида жуда кўплаб уй-фикрлар пайдо бўлади, буларнинг барчаси мияга катта юк юклайди. Натижада руҳиятнинг мосланиш функцияси пасаяди ва стрессга олиб келади. Стрессларсиз ҳаёт кечириб бўлмайди, чунки стрессларнинг бўлмаслиги бу ўлим билан баробар деган эди Г.Селье. Демак стресс организмнинг фавқулотдаги ҳолатларга носпецифик реакциясидир.
Стресс организмнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин, лекин соғлом одам организмида ноқулай омилларга қарши курашиш механизми мавжуд. Бу механизм организмнинг ҳаёти ва соғлигини хавф остида қолдирувчи таъсиротлар вақтида буйрак усти безининг мағиз моддасидан адреналин ажратиш орқали хулқ-атвор реакцияларини фаоллаштиради. Адреналин гипоталамусга таъсир этиш орқали буйрак усти безининг пўстлоқ қаватидан глюкокортикоидлар секрециясини кучайтиради. Глюкокортикоидлар эса организмнинг турли зарарли таъсиротларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширади, ёғ деполаридан ёғнинг сафарбар этилиши ва энергия манбаи сифатида сарфланишини кучайтиради. Ноқулай омиллар таъсир этганда буйрак усти бези мағиз ва пўстлоқ моддаларининг секретор фаолиятларининг кучайиши яъни, қонда адреналин ва глюкокортикоидлар миқдорининг кескин ортиши муҳим аҳамият касб этади.
Глюкокортикоидларнинг организм функцияларига таъсири қуйидаги самараларда намоён бўлади:
1. Моддалар алмашинувининг барча турларига айниқса, оқсил алмашинувига: глюкокортикоидлар таъсирида қон плазмасидан хужайраларга аминокислоталар транспорти камаяди, натижада оқсиллар парчаланиши кучаяди, мускулларнинг массаси камаяди, жароҳатларнинг битиши секинлашади ва остеопороз кузатилади. Ҳазм йўлларидаги шиллиқ пардани қопловчи мукоид ҳимоя қаватида оқсиллар камайиши оқибатида хлорид кислота ва пепсиннинг зарарлантирувчи таъсири кучайиб, шиллиқ пардада яралар ривожланиши мумкин;
2. Яллиғланишга қарши таъсир: глюкокортикоидлар яллиғланиш реакциясининг барча босқичларини сусайтиради ва томирлар деворининг ўтказувчанлигини пасайтириш орқали яллиғланишга қарши таъсир этади. Шунингдек, лейкоцитлардан интерлейкин ажратилишини пасайтириш йўли билан интерлейкиннинг гипоталамусдаги иссиқлик ҳосил қилиш марказини қўзғалишини пасайтиради ва яллиғланиш жараёнларидаги иситманинг олдини олади.
3. Аллергияга қарши таъсир: лизосомаларни стабиллаштириб, аллергик реакцияларни кучайтирувчи омилларнинг ҳосил бўлишини сусайтиради.
4. Глюкокортикоидлар антителолар ҳосил бўлишини ва фагоцитоз жараёнларини пасайтириш орқали ҳужайра ва гуморал иммунитетни сусайтиради.
5. Артериал қон босимини бир меъёрда сақлашда қатнашиш: қон томирлар деворининг томир торайтирувчи омиллар таъсирига сезувчанлигини ошириб, натрий ҳамда сувнинг организмдан чиқарилишини камайтиради ва ҳаракатдаги қон хажмини оширади. Глюкокортикоидларнинг мана шу гипертензив таъсири ва гипергликемик самараси туфайли улар беморни карахтлик ҳолатидан чиқаришда кенг қўлланилади. Юқоридагиларга асосланиб, глюкокортикоидларни ҳимоя (адаптация ) гормони деб атасак хато қилмаймиз [1,3].
Глюкокортикоидларнинг юқорида таъкидлаб ўтилган метаболитик эффекти физиологик шароитларда балансланган бўлади. Глюкокортикоидлар, айниқса кортизол зарурат бўлганда организмнинг энергетик материал билан тезда таъминлайди. Уларнинг бу роли ҳаёт учун муҳим бўлиб ҳисобланади. Айниқса, ўткир стрессли вазиятларда биринчи навбатда гипоталамо-гипофизар - буйрак усти безининг тизими фаоллашади. Натижада кортизолнинг қондаги миқдори тезда ортади, лекин иккинчи марта стресс таъсир этганда ёки стресс омилнинг таъсири узоқ вақт давом этса, у ҳолда бу тизим мослашади (1-расм).
Стресс вақтида кортизолнинг иккинчи муҳим функцияси, яъни имкон яратувчи тизимни ишга тушади. Бунда буйрак усти безининг мағиз қисмидан катехоламинлар ишлаб чиқарилади, у скелет мускуллардаги қон томирларнинг силлиқ мускулларига таъсир этиб, уларни қисқартиради. Натижада томирларда қон қайта тақсимланиб, мускулларга озиқ моддалар ва кислородга тўйинган қон келади. Бу эса мускулларга курашиш ёки қочиш учун керакли бўлган кучни беради. Катехоламинларнинг бу таъсири фақат кортизол иштирокида амалга оширади. 
Демак, кортизол скелет мускулларга тўғридан тўғри эмас, балки катехоламинлар орқали таъсир этади. Шунинг учун ҳам бу таъсир имкон яратувчи деб номланади. Кортизолнинг қондаги миқдори сутканинг биринчи ярмида, яъни эрталабки соат саккизларда ошади, тунда эса кескин пасаяди. Демак, глюкокортикоидлар организм қаршилигининг ички омилларини фаоллаштиради. Шундай қилиб, буйрак усти безини мағиз ва пўстлоқ моддаларининг секретор фаолиятлари умумий моҳият касб этади.
Бу стресснинг адренокортикал механизми (ўқи)ни ташкил этади ва қуйидаги занжирсимон жараёнларни ўз ичига олади: неокортекс-гипоталамус-кортиколиберин секрецияси-АКТГ ажратилиши - глюкокортикоидлар секрецияси. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, организм қаршилигининг ошиши жуда кўп омилларга боғлиқ бўлиб, фақат бу гормонлар таъсири билан чекланмас экан. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрича бир вақтнинг ўзида стресснинг соматотроп ва тиреоид механизмлари ҳам фаоллашиб, аденогипофиздан соматотропин, қалқонсимон безидан тироксин ва трийодтиронинни секрецияланишини ҳам кучайтирар экан.
Стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реакциясига боғлиқ. Стресс ҳолат ҳамма учун бир хил, бироқ унга бериладиган жавоб реакция ҳар хилдир. Масалан: лаби учган ёки дарз кетган стаканга чой ёки кофе келтирилди, айрим кишилар ҳеч қандай реакция қилмайди, иккинчи киши эса асабийлашади ёки жанжал қилади. Стрессорни учта категорияга бўлиш мумкин:
1. Амалий жиҳатдан бизга боғлиқ бўлмаган стрессорлар бўлиб бунга: нарх-наволар, солиқ, об-ҳаво, бирор инсоннинг характери ва бошқалар киради. Бундай ҳолатларда, албатта биз асабийлашамиз ёки жанжаллашамиз, қон босимимиз ошиб, қонда адреналин миқдори ошишидан бошқа ҳеч нарсага эришмаймиз.
2. Биз унга таъсир этиб, уни ўзгартиришимиз мумкин бўлган стрессор: бу бизнинг шахсий лойиҳалаштирилмаган фаолиятимиз, олдимизга қўйилган мақсадни тўла англамаслигимиз ва шахсий ҳаётимиздаги қийинчиликлар.
3. Бу категориядаги стрессорларга воқеа ва ҳодисалар киради. Бунда бизнинг ўзимиз муаммога айланамиз, чунки бўлажакдаги нотинчликлар (фарзандимизнинг ўқишга кириши, янги чақалоқни дунёга келиши ва бошқалар) ва бўлиб ўтган воқеалардаги ташвишларимиз киради, бироқ биз уни ўзгартира олмаймиз.
Стресс ривожланишининг у ёки бу даражасини аниқловчи бир қанча усуллар мавжуд:
1. Қондаги гормонлар миқдорини ёки уларнинг метоболитик маҳсулотлари (гидроксикортикостероидлар, адреналин, норадреналин)ни аниқлаш. Қонда бу гормонлар қанча кўп бўлса, стресс реакциянинг даражаси шунча юқори эканлигини кўрсатади. Масалан: гидроксикортикостероидни қондаги миқдори нормада 10-14мкг/мл, стресс вақтида унинг миқдори 18-24 мкг/мл, стресс кучайганда эса 24 мкг/мл дан ошади. Бир кеча кундузда сийдик билан нормада адреналин 4-5 мкг/мл ва норадреналин 28-30 мкг/мл экскреция қилинади. Стресс вақтида сийдик билан чиқариладиган адреналин ва норадреналиннинг миқдори 2-3 мартага кучли стресс вақтида эса кескин ошади.
2. Электромиография - стресс ҳолати жадаллигини баҳоловчи усуллардан биридир. Бу усул пешона мускулларидан муҳим ахборот олишга асосланган. Масалан: мускулларнинг фаоллиги қанча юқори бўлса, стресс шунча жадаллашганлигини кўрсатади.
3. Артериал қон босимини аниқлаш. Стресс вақтида қон босими кескин ошади.
4. Турли тестлар ўтқазиш. Бу тестлар орасида Тейлор тести кенг доирада қўлланади.
Стресс ҳолатини фаол ўзгартиришга қаратилган чоралар организм чидамлилигини оширади натижада касаллик ривожланмайди ёки мослашиш синдроми сусайиб, оғир ҳолатларда организмни нобуд бўлишигача олиб келиши ҳам мумкин. Организмдаги ҳамма ўзгаришларни назорат қилишда миядаги катехоламинлар микдори катта аҳамиятга эга [4,5].
Ҳозирги кунда замонавий тиббиётнинг долбзарб муаммоларидан бири стресснинг олдини олишдир. Кўпчилик тадқиқотчилар стресс ҳолатини олдини олиш ва даволаш мақсадида қуйидагиларни тавсия этадилар:
1. Беморларни терапевтик ўқитиш - стресснинг табиати, келиб чиқиши ва унинг асосида нималар ётишини тушунтириш.
2. Рационал овқатланиш - овқат режимига риоя қилиш ва стресс вақтида кофеин миқдорини камайтириш.
3. Фармокологик усул - уйқу келтирувчи моддалардан фойдаланиш.
4.Турли релаксациялардан фойдаланиш. Буларга руҳий, мушак релаксанти ва нафас гимнастикалари киради.
5. Жисмоний машқларни бажариш. Енгил кийимда юриш, югуриш ва бошқа машқлар. Бу машқларни ҳафтада 3-4 марта ва 15-40 минутдан бажариш.
6. Асабийлашиш ва рухий зўриқишдан ўзингизни эхтиёт қилинг.
7. Психотерапия ёки гипноз.
8. Қўрқувга қарши туришни ўрганиш.
9. Таранглик ҳолатингизни яқин кишингизга айтинг ёки қоғозга туширинг, лекин ҳеч кимга кўрсатманг.
10. Курашиш учун ёрдам сўрашга тортинманг.
11. Ўзингизга бирор хобби тангланг, бу сизни анча чалғитади.
12. Иродали бўлишга ўзингизни ишонтиринг.
13. Ўзингизни чалғитиш учун музика тингланг, китоб ўқинг, ўзингиз ёқтирган комедияни кўринг.
14. Танқидий тарангликдан қутилиш учун ичингизда ўнгача сананг.
15. Стрессга қарши махсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Масалан: а) фақат болалар эмас, ҳатто катталар учун ҳам севимли бўлган музқаймоқ стрессни кучини пасайтиради; б) триптофан оқсили асабни тинчлантириб, кайфиятни кўтаради ва уйқусизликни енгади. Бу асосан сут ва сливкада бўлади; с) гречка, сули ва банан “хурсандчилик гормони” бўлиб ҳисобланади.
16. Врач қабулида бўлган бўлсангиз тавсия этган дориларни қабул қилиш.
17. Энг асосийси ҳар бир муаммони ечими борлигини унутманг.
Стресс бу куч жиҳатдан организм устидан ҳукумронлик қилиш бўлиб, у учта даражада намоён бўлади: интеллектуал, фикрловчи ва ҳиссий. Дастлаб ахборот интеллектуал (онг ва онг остида) ишланади, сўнг кучли ёки кучсиз ҳиссиёт сезилади ва ниҳоёт физикавий даражада мустаҳкамланади. Агарда танангизга қулоқ тутсангиз, сиз қайсидир мускулингизни таранглашганини сезасиз. Бу жағ ёки орқа мускулларингиз бўлиши мумкин. Бу ҳодисани машҳур немис руҳшуноси Курт Райх “мускул ханжари” деб номлайди. Бу ҳолат асосан дам олмай ишлайдиган кишиларда учрайди. Бу тарангланиш қолдиғи бўлиб, рўёбга чиқмаган хохиш ва манфий ҳиссиётлар туфайли келиб чиқади. Мускулнинг тиришиб қисқариши инсоннинг муайян руҳий муаммоларини акс эттиради[10].
Онг ва тананинг тахдид ҳолатлари (босим, кучланиш, танглик) асабийлик, таранглик ва нотинчлик билан боғлиқ. Бу ҳолатлар асосан 15-20 ёшдан сўнг бошланади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, инсоннинг кучли ҳиссий қўзғалиш ҳолати стрессни келтириб чиқаради. Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат салбий ҳиссиётлар (турли мусибатлар, яқин кишисининг йўқотилиши), балки ижобий ҳиссиётлар (оилада фарзанднинг дунёга келиши, оила қуриш, бирор ютуққа эга бўлиш) ҳам стрессни келиб чиқишига сабаб бўлади. Стресс вақтида кенг тарқалган симптомлар бу бош оғриғи, депрессия, уйқусизлик, жинсий ҳаётнинг бузилиши, юракнинг тез уриши, диққатни қийинлик билан тўплаш, кўкрак бўшлиғида ва қорин соҳасида оғриқ сезиш, юзаки нафас, ҳавонинг етишмаслиги, қалтираш, тана ҳароратини кескин кўтарилиши, кўнгил айниши, қўл ва оёқларда санчиқнинг пайдо бўлиши ва ҳоказо.
Умуман олганда стрессга олиб келувчи манбалар икки (ташқи ва ички)га бўлинади. Ташқи манбаларга: янги яшаш жойи, янги иш жойи, яқин инсонининг ўлими, ажралишлар, маблағ билан боғлиқ муаммолар, кунлик ташвишлар, ўта маъсулятлилик, оилавий муносабатлар ва баҳслар киради. Стрессга олиб келувчи ички манбаларга: ўз-ўзини баҳолаш, ишонч, қатиятлилик киради. Бу ҳолатни ҳар инсон бошидан кечирган бўлиши, ҳатто соғлигини ҳам йўқотган бўлиши мумкин.
Стресс билан травмадан кейинги стрессли шок ҳолати бир биридан кескин фарқланади. Стрессли шок бир неча дақиқа ёки соатдан сўнг тарқалади, ҳақиқий стресс эса энг ками бир неча ойлаб давом этади. Шунинг учун ҳам стрессни оддий ҳолат деб қараш натижасида кўплаб юрак-томир ва онкологик касалликларнинг келиб чиқиши аниқланган. Демак, стесс ҳолатига мослашиш қийин, чунки у ғойибдаги (кўринмас) қотил бўлиб, бизни организмимизни кундан-кунга емириб нобуд қилади[6].
Инсон стресс ҳолатида узоқ вақт бўлса, ҳаттоки ташқи кўринишидан тинч бўлганда ҳам руҳият билан боғлиқ ҳаракатлар бузилади. Натижада бундай кишиларда гастрит, язва, гормонал тизимнинг бузилиши, мускул кучининг пасайиши, иммунитетнинг тушиши, даврий ҳолсизлик ва бошқа ҳолатлар ривожланади[9].
Стрессни келтириб чиқарувчи таъсирловчи дастлаб мияда ишланади. Агарда таъсирловчи организм учун зарарсиз бўлса, у ҳолда организм бу таъсирловчига нисбатан бефарқ бўлади. Борди-ю таъсирловчи ноқулай ёки хафли бўлса, у ҳолда кучли ҳиссий жавоб қайтарилади ва навбатдаги келадиган ахборотни киришига тўсқинлик қилади. Стрессор мияда ҳиссий реакцияларни чақирувчи омил бўлиб, унинг даражасига қараб организмнинг ҳолатини билиш мумкин. Кучли ҳиссий қўзғалишлар вегететив асаб марказини қўзғатади, айниқса симпатик нервни фаоллаштиради. Фаоллашган симпатик асаб тизими эса соматик ва ички органларни функционал қобилятини оширади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, стресс организмнинг соматик ва вегетатив органларнинг функцияларини оширади. Натижада организмнинг энергетик ва пластик заҳиралари сафарбар этилади. Бу ҳолат адаптациянинг номахсус таркибий қисми ҳисобланади.
Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга таъсирланишни назорат қила бошлаганимдан сўнг ёмон кайфият ва ўзгаларга салбий муносабатим камайиб борди.
Аслида стресс – бу нима деган саволга жавоб излаб уни куч сарфлаш, сиқилиш, босим, тушкунлик деб ўзимча талқин этдим. Илмий тил билан айтганда, у одамни қўрқитган, ғазаб­лантирган ёки унга таҳдид қилган бирор нарсага тананинг жисмоний, руҳий, ҳиссий ва кимё­вий таъсирланиши деган қарорга келдим.
Кўп одамлар стрессни бартараф қилишга қаратилган ҳаракатларнинг амалга оширилмаслиги организмимиз ва руҳимизга қандай зарар келтиришини тушунади ва билади. Аслида стрессдан қутулиш осон, энг муҳими – истак. Оддийгина хоҳишнинг ўзи етарли эмас, бутун вужуд билан буни исташ керак. Ушбу ният ҳам онгда, ҳам онг остида, ҳаттоки мушакларда, яъни бутун танада ривожланиши лозим. Дангасалик ва ҳамма нарсани кейинга қолдириш одати даҳшатли оқибатларга олиб келади.
Биз оила қурганимиздан сўнг, фарзандлар туғилгач ҳаётимиз яхши бўлиб кетади, деб ўзимизни ўзимиз ишонтирамиз. Кейин болаларимиз у ёки бу ишни қилгани учун хафа бўламиз, каттароқ бўлганда ҳаммаси ўзгаради, деб ўйлаймиз. Кейин ўсмир бўлганда, муносабатлари бизга ёқмайди. Катта бўлганидан сўнг ҳаммаси жойига тушади, деб кўнгилга таскин берамиз. Хўш, биз қачон яшаймиз? Ахир ҳеч нарсага қарамасдан бахтли бўлиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг ўзи етарли-ку. Демак, болалар туғилиши, катта бўлишини кутиш шарт эмас. Ҳар бир ондан мазмун аҳтариб бахтиёр яшашга интилиш лозим. Бахт онлари бебаҳо, у саёҳатнинг охирги бекати эмас, аслида саёҳатнинг ўзи.

Download 140,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish