Мавзу: Стресс ва уни бошкариш Мундарижа Кириш


Қарши кураш: нима қилмоқ жоиз?



Download 140,06 Kb.
bet5/8
Sana13.06.2022
Hajmi140,06 Kb.
#662769
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стресс

Қарши кураш: нима қилмоқ жоиз?
Шифокорларнинг сўзларига қараганда, офис ходимларининг саломатлигига турли хил негатив омиллар салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу гиподинамия (мушак фаолиятининг етишмаслиги, мушаклар қисқариш кучининг камайиши), ҳаддан ортиқ ақлий зўриқиш, нотўғри овқатланиш ва уйқу етишмаслигидир. Натижада, жисмоний соғлиқнинг ёмонлашуви (бел ва бўйин мушак-скелет оғриқлари, кўришнинг ёмонлашиши, коронар юрак касаллиги, варикоз) ва «Эмоционал емирилиш»да намоён бўлган «Офис синдроми» ривожланиб боради. Касалликнинг охирги аломатларига ҳиссий ҳолатни бир хил даражада сақлай олмаслик, ўта чарчаш, ишга ҳамда ҳамкасблар билан мулоқот олиб боришга бефарқлик вужудга келиши киради.
Вазиятни холисона баҳолаш учун мунтазам равишда иш ва дам олишни янада яхшироқ ташкиллаштириб, вақти-вақти билан бир фаолиятдан бошқа фаолиятга ўтишга уриниб кўришимиз лозим. Яъни стрессни пайдо қилувчи омилларни мумкин қадар қисқартириш керак.
Стрессга қарши курашнинг «Симптоматик» усулларига таъсир давомийлиги чекланган дориларни ичиш киради. Асабийлашиш, хавотирланиш, уйқусизлик, ўта ҳиссиётларга берилувчанлик аломатларининг олдини оладиган дори воситалари билан даволаш неврологлар амалиётида олдиндан қўллаб келинмоқда. Дори касаллик симптомларини камайтириш билан бирга умумий иш самарадорлигини ҳам пасайтиради, уйқуга олиб келади. Фақатгина шифокоргина стресс билан курашишда самара берадиган, кундалик ҳаёт ритми ва ишдаги соғлом фаолиятни сақлаб қоладиган фойдали тўғри воситани тавсия қила олади.
Кейинги пайтларда стресс, тушкунликка тушиш каби сўзлар тез-тез қўлланиладиган бўлиб қолди. Бу ҳолат баъзида оилавий ажримлар, баъзан ўз жонига қасд қилишга уринишдек хунук оқибатларни келтириб чиқараётгани одамни ташвишга солади. Стресс нима? Унинг юзага келишига қандай омиллар сабаб бўлади, каби саволларга жавоб олиш мақсадида "Оила ва жамият" газетасининг мухбири Нигора Раҳмонова 2-шаҳар руҳий-асаб касалликлари диспансери психологи Нозима Носирова билан суҳбатлашди.
– “Стресс” инглизча сўз бўлиб танглик, зўриқиш, босим деган маъноларни англатади. Оддий тилда тушкунликка тушиш, дейилади. Бу баъзида оз фурсат, баъзида узоқ вақт кечиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам инсонга зарар етказади. Яъни, ақлий фаолиятнинг сусайиши, юрак уриши тезлашиши, қон томирлари кенгайиши, ички касалликлар – ошқозонда яллиғланишлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Стресснинг салбий томонларидан яна бири мияни тормозлаб, маъносиз фикрлайдиган даражага тушириб қўйиши мумкин. Агар одам тез-тез тушкунликни бошидан кечирса, атрофдагилар билан гаплаша олмайдиган ҳолатга тушади. Стресс натижасида инсон ўзига паст баҳо бера бошлайди. Оқибатда ўзини ёлғиздек, яқинларига кераксиздек ҳис қилади. Секин-аста руҳий тетиклик йўқола бошлайди.

Download 140,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish