Мавзу: сезиш органларининг физиологияси ва гигиенаси. Рeжa


 Ҳид ва тери анализаторлари



Download 298,81 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana21.06.2022
Hajmi298,81 Kb.
#687239
TuriАнализ
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10-Сезги аъзолари

 
4. Ҳид ва тери анализаторлари
Ҳид билиш органи. Ҳидни нафас йўлидан четда, юқори бурун 
чиғаноғининг ўрта қисми ва бурун тўсиғининг шиллиқ пардасида жойлашган 
махсус ҳужайралар идрок этади. Шунинг учун исли моддалар аралашган
ҳаводан одатдагича нафас олинганда тезроқ етиб боради. Ҳужайраларнинг 
иккитадан ўсимтаси бўлади. Ўсимталарнинг бири кимёвий таъсиротлирни 
идрок этса, иккичиси қўзғалишни бош мияга ўтказади. Ҳидли баъзи моддалар 
ҳид билиш ҳужайраларгагина эмас, балки учлик нерв охирларини ҳам 
таъсирлантиради, шунинг натижасида нафас органларига алоқадор 
рефлекслар (акса уриш, нафаснинг тўхтаб қолиши) келиб чиқади. Баъзи 
моддалар, масалан, қалампирмунчоқ ҳиди фақат ҳид билиш ҳужайраларини 
таъсирлантирса, бошқа моддалар, аммиак эфир учлик нерв охирларига ҳам 
таъсир қилади. Одамда ҳид билиш асосан овқат ва нафас олинадиган ҳавонинг 
таркибини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Нафас олинадиган ҳаво бурун 
йўллари (пастки ва ўрта йўл) орқали газлар ҳаракатининг физик қонунларига 
мувофиқ ҳид билиш соҳасига ўтади ва шу тариқа ҳидли моддани етказиб 
келади. 
Ҳидли моддаларнинг ҳар бир заррачасини тегишли ҳужайралар қабул 
қилади. Бунинг исботи шуки, айрим дорилар, бир хил ҳидларни идрок этишни 
сусайтириб қўйгани ҳолда бошқа ҳидларни идрок этишга ҳалақит бермайди. 
Кичик ёшдаги болалар ҳидни одатда катта ёшли одамларга қараганда яхшироқ 
сезади, лекин ҳидларни ажратиш ҳали номукаммал бўлади. 


Юқорида санаб ўтилган сезги органлари сингари кишининг бутун танаси 
бўйлаб жойлашган тери орқали сезиш рецепторлари ҳам киши билиш 
фаолиятида катта аҳамиятга эга.
Тери сезгилари кўпинча тери-мускул сезгилари деб ҳам аталади. Бу сезги 
тури нарсаларнинг силлиқ ёки ғадир-будирлигини, қаттиқ ёки юмшоқлигини, 
ҳароратини сезишга имкон беради. Мускуллардаги ва пайлардаги сезувчи 
нерв учлари предметнинг оғир-енгиллигини сезишга хизмат қилади. Шунинг 
учун ҳам буни тери-мускул сезгилари деб айтилади. Бу сезувчи нуқталар 
тананинг турли участкаларида ҳар хил зичликда жойлашганлиги учун 
тананинг айрим қисми, яъни, бармоқ учлари ўта сезгир бўлса, бошқа қисми, 
масалан, баданнинг қорин териси ва орқа курак қисми кам сезадиган бўлади. 
Кўрлар шу хусусият туфайли бармоқлари билан деярли сезилмайдиган ғадир-
будирликни ҳам сезиб ҳарфларни ўқийдилар.

Download 298,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish