эшитиш йўлини ноғора парда беркитиб туради. Ноғора парда тешилганида
қулоқ оғир тортиб қолади.
Ўрта қулоқ икки қисмдан: ноғора бўшлиғи ва
эвстахий найидан ташкил топгандир. Ноғора бўшлиғи
учта эшитиш суякчаси (болғача, сандон ва узанги)
турадиган жой бўлиб, эвстахий найи орқали бурун ҳалқум
билан туташади. Эшитиш суякчалари системаси товуш
тўлқини ноғора пардасидан овал туйнук пардасига ўтганида унинг босимини
50-60 баравар кучайтириб беради.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчи ноғора бўшлиғини деворлари бирмунча
зич суякдан ташкил топган, чунки чакка суягининг пирамидасидаги ҳаволи
бўшлиқлар, яъни ячейкалар ҳали тўла ривожланмаган бўлади. Шу муносабат
билан бундай болаларда ўрта қулоқдаги яллиғланиш жараёнлари камроқ оғриқ
билан ўтади.
Овал туйникни бекитиб турадиган парда ноғора бўшлиғини ички
қулоқдан ажратиб туради. Эвстахий найи орқали бурун-ҳалқум ноғора
бўшлиғи билан туташади. Шунга кўра ноғора пардасига тушадиган ҳаво
босими бараварлашиб туради.
Кичик ёшдаги ўқувчиларда эвстахий найи катталарникига қараганда
бироз калтароқдир. Бу найнинг бурун-ҳалқум
томондаги учининг тешиги
унчалик яхши билинмайдиган бўлади, чунки атрофида катта ёшдагиларга
ўхшаган кўтармаси йўқ. Шу муносабат билан бурун-ҳалқумдан микроблар
ўрта қулоққа осон киради ва унинг яллиғланишига сабаб бўлади.
Ички қулоқ. Чакка суяги пирамидасининг бағрида ички қулоқ ёки
лабиринт бор, унда тананинг ҳолати ва ҳаракатлари, шунингдек товушни
идроқ этувчи анализаторнинг периферик қисми жойлашган.
Суяк лабиринтда унинг шаклини деярли аниқ
такрорлайдиган парда лабиринтнинг ичи эса эндолимфа
билан маҳкам боғланган уч бўлим тафовут қилинади:
даҳлиз, ярим доира каналлар ва чиғаноқ. Даҳлиз ярим
доира каналлар билан чиғаноқ ўртасидаги марказий
ўринни эгаллайди. Ярим доира каналларнинг бешта
тешиги ва чиғаноқнинг битта тешиги даҳлизга очилади.
Даҳлиз ва ярим доира
каналлар вестибуляр аппаратни, яъни тананинг
ҳолатини, ҳаракатларининг тезланиши ёки секинлашувини сезадиган ва
мувозанатни сақлашга ёрдам берадиган органини ташкил этади. Даҳлиз
эндолимфа билан тўлиб туради, эндолимфада отолитлар бўлади. Тана
вазиятининг ўзгариши вестибуляр нерв толалари билан боғланган отолитлар
ҳолатининг ўзгаришига олиб келади. Отолитлар рецепторларга босилиб,
қўзғалишни келтириб чиқаради, шу қўзғалишга жавобан айрим органлар
вазияти ҳам ўзгаради.
Баъзи болаларда ҳам худди катта одамлардагидек вестибуляр аппарат
ортиқча кўзғалувчан бўлади, денгиз касаллиги деб шуни айтилади.
Бундай
болалар автомобиль, самолёт, кемада юрганида ва арғимчоқ учганида ўзини
ёмон ҳис қилади. Уларнинг ранги оқариб, пешонасини совуқ тер босади, боши
айланиб, кўнгли айнайди, оғзидан сўлаги оқиб, қайт қилади, нафаси
тезлашади, сўнгра пульси секинлашиб, қон босими пасайиб қолади. Такрор-
такрор, яъни машқ қилиб ҳадеб сафарга чиқаверадиган бўлса, кўпчилик
одамларда бундай ҳолат барҳам топиб кетади.
Чиғаноқ. Чиғаноқ бўшлиғи икки қаватга ажралган бўлиб, булар
чиғаноқнинг устки қисмидан бир-бири билан туташади. Шу каналларнинг
бири узанги суякнинг асосини ёпиб турадиган овал дарчадан бошланади.
Ноғора пардалари ва ўрта қулоқнинг суякчалар системасига ҳаво босими
тушганида канални тўлдириб турган суюқликнинг ҳаракатланишига сабаб
бўлади. Канал суюқлигида товушни қабул қилувчи
аппарати бор, у кортий
органидир. Кортий органи икки хил хужайрадан ташкил топган. Уларнинг
бири таянч ва қоплама ҳужайралар бўлса, иккинчиси товуш тебранишларини
идрок этадиган тукли ҳужайралардир.
Қулоқ ўткирлиги. Қулоқ ўткирлиги қулоқнинг туғма хусусиятлари,
гигиенасига, эшитиш қобилиятининг тарбиясига боғлиқдир. Қулоқнинг туғма
ўткирлиги ҳақида баъзи олимлар суяк лабиринтда ўзгаришлар фотосклероз
келиб чиқиши, ўрта қулоқда йирингли яллиғланиш ва бошқа ўзгаришлар авж
олишига, баъзилар эса туғилишдан мойил бўлади, деган фикрни
билдирадилар. Мана шу ўзгаришларнинг ҳаммаси қулоқнинг оғир
тортиб
қолишига олиб келади, кўпинча қулоқнинг кар бўлиб қолишига ҳам сабаб
бўлади. Бироқ ирсий заифликни ҳамиша бартараф этса бўлади, яъни муҳитни
усталик билан ташкил этиш тарбия ва даволаш йўли билан камчиликни
йўқотиш ёки билинмайдиган қилиб қўйиш мумкин.
Қулоқ супраларнинг физиологик роли асосан товушларни тутиб, ташқи
эшитиш йўлига йўналтиришдан иборат. Бу товушнинг қайси
томондан
келаётганини билиб олишга имкон беради, товушнинг қайси томондан
келаётганини билиш товуш тўлқинининг ҳар бир қулоққа баравар етиб
келмаслигига боғлиқ, чунки товуш манбаига яқинроқ турган қулоққа тўлқин
эртароқ етиб келса, ўша манбадан нарироқ турган қулоқка кечроқ етиб келади.
Қулоқ ўткирлиги эшитиш аппаратининг гигиеник ҳолатига ҳам боғлиқ.
Чунончи, ажралиб чиқадиган секрет-мум ташқи эшитиш йўлида тўпланиб
қолса товуш тўлқини ўз йўлида тўсқинликка учраб, ноғора бўшлиғига етиб
боргунча сусайиб кетади, баъзан эса бутунлай етиб бормай ҳам қолади. Қулоқ
анча оғир тортади. Қулоқнинг оғир тортиши бурун ва бурун-ҳалкумдаги
яллиғланиш жараёнларига, эвстахий найининг тез-тез яллиғланиб туришига
боғлиқ бўлади.
Қулоққа шовқиннинг таъсир қилиши. Эшитиш органи частотаси ва
даврийлиги ҳар хил бўладиган ҳаво тебранишларини,
яъни товушни идрок
этади. Ҳамма товушларни частотаси ва даврийлигига қараб мусиқа товушлари
ва мусиқа бўлмаган товушларга ажратиш русм бўлган. Мусиқа товушларига
маълум даврийлик ва частота хосдир. Шовқинлар эса бетартиб ҳаво
тебранишларидир. Одам жим-жит жойда узоқ турганида шовқинларни идрок
этиш лаёқати кучаяди. Қаттиқ товушлар узоқ таъсир қилганида, товушни
идроқ этиш аввалига сусаяди (товушга мосланиш) сўнгра, бирмунча
яхшиланади. Қаттиқ шовқин бўлиб турадиган ва баланд товушлар
эшитиладиган шароитда узоқ туриш зарарлидир. Бу қулоқнинг баттар оғир
тортиб қолишига ва ҳатто гарангликка олиб боради.
Болаларда қулоқ оғирлиги. Қулоқ оғирлиги нутқ камчиликларига, кичик
ёшдаги ўқувчиларга эса ёзувда хато қилаверишига сабаб бўлади. Гўдаклигида
қулоқнинг оғир тортиб қолиши нутқ ривожланишини издан чиқишига олиб
келади. Яхши эшитмайдиган болалар, кар болалардан фарқ қилиб, одатдагича
қаттиқ овоз билан айтилган таниш сўзларни ажратади ва қулоққа кирган
нотаниш сўзнинг контурини такрорлайди. Қулоғи яхши эшитмайдиган
болалар нотаниш сўзларни жуда ўзига хос бир тарзда талаффуз қилади. Улар
сўзлардаги жарангли товушларни юмшоқ
товушлар билан, жарангсиз
товушлар билан, юмшоқ товушларни сирғалувчи товушлар билан адаштириб
юборади. Айни вақтда уларнинг нотўғри талаффузи (дудуқланадиган
болалардагидек) ҳаракат қийинчиликларига боғлиқ бўлмасдан, балки сўзнинг
товуш таркиби ўзлаштирилмай қолгани туфайли келиб чиқади. Шу муносабат
билан болалар баъзи ҳарфларни бошқалари билан солиштиради, уларни
тушириб қолдиради, сўзларнинг урғу остига олинмайдиган боши ёки охирини
тўла ёзмай қўяди ва ҳоказо.
Яхши эшитмайдиган ўқувчиларга олдинги парталардан жой берилади,
бунда партанинг ўқувчи бўйига тўғри келиши ва синф доскасининг тўсилиб
қолмаслигига аҳамият берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: