Меркантилизм – дунё тарихидаги биринчи иқтисодий мактаб ҳисобланади.
Меркантилистлар 2 йирик гуруҳга бўлинади:
Илк меркантилистлар.
Сўнгги меркантилистлар.
Илк меркантилистлар - актив пул баланси деган ғояни илгари сурадилар. Уларнинг фикрига кўра олтин ва кумуш ўз табиатига кўра пул ҳисобланади. Ҳар бир жамиятнинг бойлиги унинг олтин ва кумуш захиралари билан белгиланади.
Сўнгги меркантилистлар пулнинг асосий функцияси бу жамғариш функцияси деб ҳисоблайдилар. XVI асрнинг иккинчи яримидан XVII аср охирига қадар европада сўнгги меркантилистларнинг қарашлари ҳукмрон ғояга айланди.
Сўнгги меркантилистларнинг энг таниқли вакили Томас Мен ҳисобланади.Томас Мен айтадики, пул савдони яратади, савдо эса пулни кўпайтиради. Томас Мен биринчи бўлиб , «умумий савдо баланси» деган тушунчани киритган.
Илк металл пул назарияси тарафдорларининг асосий камчиликлари қуйидагилардан иборат эди:
Биринчи номиналистлар танга таркибини бузиш (танганинг оғирлик миқдорини камайтир- иш)ни кўр-кўрона мадҳ этувчилар бўлганлар. Емирилиб кетган тангаларни тенг қийматли тангалар билан муомалада бир ҳилда қўланганлигига асосланиб, улар пулнинг металл миқдори эмас, балки унинг номинали муҳимдир деб даъво қилиб чиқдилар.
Пулнинг наминаллилик назарияси XVIII асрда пайдо бўлган. Ушбу назария намоёндалари пулнинг товар хусусиятини инкор этдилар. Улар айтадики, пул қиймат ва истеъмол қийматига эга эмас. Пулнинг қиймати унга қўйилган номинали билан белгиланади. Улар метал пуллар емирилиш хусусиятига эга эканлигини таъкидлашди ва қоғоз пуллар тўлов воситаси сифатида мослашувчан ва қулай, айирбошлаш воситаси эканлигини эътироф этишди.
Бу назарияни ривожлантиришга энг катта ҳисса қўшган олим Г.Кнапп. 1905- йилда Кнаппнинг пулнинг давлат назарияси номли китоби нашрдан чиқди.
Кнапп пулнинг номиналлилик назариясини ривожлантирар экан қуйидаги хулосага келди.