Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

 
ПАРАЗИТЛИЛИКНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ 
 
Паразитлиликнинг келиб чиқиши хилма-хил бўлиб хатто бир турдаги 
паразитлилик ҳар хил ҳайвонларда, турли йул билан юзага келади. Кўпчилик 
эктопаразитлар йирткичликдан аста-секинлик билан озиқланиш муддатининг 
чўзилиши орқали келиб чиққан. Москитнинг урғочилари бир дақиқадан 
камроқ вақт мобайнида озиқланади, иксод канасининг личинкаси 3 - 4 кун, 
нимфа 5 -6 кун, имаго 7 - 14 кун давомида озиқланиши мумкин. Бурга 
ҳаётининг асосий қисмини, битлар эса бутун умрини ўз хужайини танасида 
ўтказади. 
Паразитлиликка ўтишнинг иккинчи йўли комменсализм асосида юзага келган
Буни қуш каналари мисалида кўриш мумкин. Уларнинг авлодлари қуш 
уяларида яшовчи комменсаллар бўлган деб тахмин килинади. Комменсаллар 
қуш патлари остидаги органик қолдиқлар билан озиқланиб, аста-секинлик 
билан тери қатламларнга жойлаша бошлаган, сўнгра экто- 
паразитларга айланишган. Шунингдек ичак ковагида яшовчи комменсаллар 
ҳам бўлади. Уларнинг орасида озиқ ўғрилари гуруҳи мавжуд бўлиб, улар 
чиқиндиларни эмас балки хужайиннинг тайёр овқат рационини истеъмол 
қилишади ва шу туфайли хужайин организмига катта зарар келтиради. Демак 
комменсал шаклида яшовчилар ўз хўжайинлари бўлган одам ва ҳайвонларга 
бевосита зиён келтиради. 
Паразит ва хўжайининг ўзаро алоқаси уч хил шаклда кузатилади: 
1. Паразитнинг хўжайинига таъсири. 
2. Хўжайиннинг паразитга таъсири. 
3. Ташқи муҳитнинг паразит ва хўжайинга таъсири.
Касалликнинг қўзғата оладиган организмлар - патоген, чақира олмай- 


диганлар - нопатоген организмлар дейилади. Паразитнинг хўжайинига 
таъсири; а) механик (ўрмалаш, чақиш, илиб олиш, сӯриш, босиб туриш - 
чувалчангларда); б) заҳарли таъсири (анкилостома, тacмacимон чувалчанг- 
нинг заҳарлари эритроцитларга, аскарида заҳари марказий нерв системаси- 
га таъсир кўрсатади, чивин, москит сўлаги куйдирувчи таъсир қилади; в) 
камқонлик, озиб кетиш паразит хужайиннинг қони, ҳазм бўлаёттан озиқ 
моддалари ҳисобига озиқланганлиги сабабли кузатилади; г) паразитлар 
орқали юқумли касалликларни тарқалиши (битлар қайталама ва 
тошмалитерламани, бурга ўлатни, туляремия касаллигини, тайга канаси - 
тайга энцефалитини тарқатади); д) яллиғланиш ва инфекциями чақириш 
(личин- 
каларнинг жойдан-жойга кўчиш миграциясининг таъсири натижасида
личинкалар тўқималарни емириб, яллиғланишни чақиради ва инфекцияни 
киришига йўл очиб беради, мисол учун аскаридалар ва анкилостомалар- 
ларнинг личинкалари). 
Хўжайиннинг паразитга таъсири ҳўжайиннинг ҳужайра, туқима (маҳал- лий) 
ва гуморал (умумий) реакциялари билан юзага чиқади. Реакциялар 
паразитнинг ҳаёт фаолиятини тугатишга ва уларни организмдан чиқариб 
юборишга қаратилган. Ҳужайра реакциясига мисол қилиб, уч кунлик безгак 
паразитининг эритроцитга бўлган таъсирини келтириш мумкин. Паразит 
яшаган эритроцитларнинг катта-кичиклиги, шакли ва ранги ўзгаради. 
Туқима реакцияси - паразитни ўз атрофидаги тўқималардан бириктирувчи 
тўқима капсуласи ёрдамида чегаралаган ҳолат юзага чиқади (масалан, 
трихинелла, қорамол ва чўчка солитёрлари личинкалари атрофида капсула 
ҳосил бӯлади).
Гуморал реакциялар иммунитет ҳосил бўлиши билан ифодаланади. 
Иммунитет - организмнинг ўзбутунлигили ва биологик индивидуаллигини 
ҳимоя қилиш ва сақлаш қобилияти бўлиб, организмиинг ёт оқсил моддаларга 
(антигенларга) нисбатан бўладигаи қаршилик ва чидамлилигидир.
Паразит текинхўрликка ўтишда ўзидаги бир қатор мосламалардан фойда- 
ланади. Паразитлик адаптацияси(мосланиши) қуйидаги шаклларда содир 
бўлади: 1. Прогрессив мослама - янги аъзолар ва мосламалар ҳосил бўлади. 
Масалан, зулукларда илмоқлар, каналарда ва зулукларда овқат ҳазм қилиш 
системасининг ўта ривожланиши. 2. Регрессив адаптацияда тузилмалар - 
нинг соддалашиши кузатилади. Масалан, тасмасимон чувалчангларда - овқат 
ҳазм қилиш системаси, битларда эса қанотларининг йўқолиб кетган- 
лиги. Паразитлар келтириб чақирадиган касалликлар - юқумли касалликлар, 
касалликка сабабчи бўлувчи организмларни эса паразитлар дейилади. 
Юқумли касалликлар инвазион ва инфекцион касаллик гуруҳларига 
бўлинади. Ҳайвон табиатига эга бўлган организмлар келтириб чиқарадиган 
касалликларга инвазион касалликлар дейилади. Бактериялар, риккетсия- 
лар, спирохеталар, вируслар, замбуруғлар чақирадиган касалликлар 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish