Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари


Ичак лямблияси — Lamblia intenstinalis



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

Ичак лямблияси — Lamblia intenstinalis. Лямблия чақирган касаллик 
лямблиоз дейилади. Лямблиоз ҳамма ерда тарқалган бўлиб, аҳолининг 
тахминан 10 фоизида паразитларни топиш мумкин. Паразитлар одамнинг ўн 
икки бармоқ ичагида яшаши билан бирга, айрим маълумотларга қараганда, ўт 
пуфагида ҳам яшаши мумкин. Аммо сунъий усулда ўстирил- 
ган лямблия ўт муҳитида яшамайди.
XX асрнинг 20 йилларида лямблиоз ер юзида деярли барча мам- 
лакатларда кенг тарқалган эди. Кўпчилик шифокорларнинг фикри бўйича 
лямблиялар одамга ўтиши билан лямблиоз касаллигини чақиради. Улар 


ичакни, ўт йўлларини жароҳатлайди, деган фикр ҳозир ҳам бор. Лекин айрим 
олимлар лямблияларни шартли равишдаги патоген деб ҳисоблашади. Чунки 
паразитлар соғлом одамларда ҳам учраб туради, уларнинг сони ичакда 
кўпайиб кетгандагина ичак фаолиятини ўзгартиради, шу сабабли моддаларни 
сурилиши сусаяди, витаминлар алмашинишига салбий таъсир кўрсатиши 
мумкин. 
Морфологиктузилиши. Лямблия биринчи марта 1859 йилда Д. Ф. 
Лямбль томонидан тасвирланган. Ҳаёт циклида вегетатив, ҳамда циста 
кўринишида учрайди. Вегетатив шакли ноксимон бўлиб, узунлиги 12-15 мкм, 
эни эса 8 - 10 мкм гача бўлади. (264 - расм). Танасининг олдинги томонида 
диск бўлиб, ичак эпителийсига ёпишиш учун хизмат қилади. 
264-расм. Лямблиянинг вегетатив шакли 
Танасининг ўртасида иккита таянч ипи—аксостиллар ўтади. Аксостиллар 
ёрдамида паразитнинг танаси икки симметрик нимталарга бўлинган бўлиб, 
ҳар қайсисида биттадан ядро бўлади. Аксостилларнинг олдинги қисмида бир 
неча белефаропластлар бўлиб, улар 3 жуфт хивчинларни энергия билан 
таъминлайди. Тўртинчи жуфт хивчинлар аксостилларнинг орқа қисмида 
ётади. Паразитнннг ҳазм органоидлари бўлмайди, шунинг учун осмотик йўл 
билан озиқланади. Кўпайиш усули жинссиз, узунасига бўлиниш йўли митоз 
билан амалга ошади. Лямблияларнинг цисталари овал шаклда бўлиб, 
узунлиги 10 - 14 мкм гача боради. Икки қават пўстлоғи аниқ кўриниб туради. 
Етилмаган цисталарда 2 та ядро, етилганларда эса 4 та ядро бўлади. 
Лямблияларнинг тараққиёт цикли оддий бўлиб, ҳаёт даври паразитнинг 
вегетатив ва цистага ўралган шаклларининг алмашиниб туришидан 
иборат(265-расм). 


265-расм Лямблиянинг ҳаётий цикли 
Вегетатив шакллари одамнинг ўн икки бармоқ ичагида яшайди ва кўпаяди. 
Экспериментал (тажриба) йўл билан зарарланган ҳайвонларда лямблия- 
лар ингичка ичакнинг юқори қисмларида топилган.Уларнинг баъзилари 
цистага ўралиб, ташқи муҳитга чиқади ва одамга лямблиоз касаллигини 
юқтирадиган маиба бўлиб қолади. Лямблиозни юқтирадиган манба касал 
одам ва паразит ташувчиларидир. Касалликнинг белгилари бошқа ичак 
касалликларининг белгиларига ўхшаш бўлади. Шунинг учун ҳам лямблиозга 
ташхис қуйиш-нинг асосий кўрсаткичи паразитларни аниқлашдан иборат
бўлиши керак. Лекин бу анча мушкул иш . Ўн икки бармоқ ичак
суюқлигида паразитнинг вегетатив шакллари бўлади. Бемор ахлат 
суртмаларини йод билан бўяб текшириш орқали паразит цисталари борлиги 
аниқланади. Уларнинг ахлатлари билан лямблия цисталари ташқи муҳитга 
чиқиб туради ва ҳафталаб тирик қолиши мумкии. Соғлом одамга паразит 
цисталар билан ифлосланган озик-овқат, ичиладиган сув ёки ифлос куллар 
орқали юқади. Цисталар ҳазм йўлига тушганидан кейин ўн икки бармоқ 
ичакда вегетатив шаклга айланади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish