органда яшашини анақлаш муаммо бўлиб қолган эди, чунки безгак
плазмодийлара қизил қон таначаларида токи касалликнинг биринчи
белгилара юзага чиққунча аниқланмаган эди. Фақатгина 1947 йилда
англиялик паразитолог П. Гарием (Garnham) маймунлар устида тажраба олиб
бориб, безгак паразитлари қон ҳужайраларига
тушгунча жигарда маълум
вақт яшашини ва кўпайишини аниқлади.
Безгак плазмодийсининг ривожланиш цикли. Безгак плазмодайнинг
тараққиёт цикли мураккаб бўлиб, хўжайинларини алмаштириб туриш ва
паразитик шаклларининг алмашиниши билан боғланган (267-расм). Унинг
ривожланиш цикли уч босқичдан иборат: а) экзоэритоцитар шизогония —
ички аъзо ҳужайраларида кўплаб бўлиниш йўли билан юзага чиқадиган
жинссиз кўпайиш. Ривожланиш циклининг бу қисми одам танасида ўтади: б)
эндоэритроцитар шизогония - паразит одамнинг қизил қон таначалари —
эритроцитларда ҳаёт кечиради, тикланади, шизогония йўли билан кўпаяди.
+изил қон таначаларида гаметогония жараёни ҳам кузатилади. Паразитларда
эритроцитар шазогония жараёнина ўтаб бўлгандан
кейин айрим
индивидларда гаметогония жараёни бошланади: улардан жинсий
индивидлар (ҳужайралар) ҳосил бўлади. Лекии бу жинсий ҳужайралар
етилмаган бўлиб, фақат чивин такасига тушгандагинa етилади. Демак,
гаметогония одам танасидан бошлаб, чивин танасида давом этади;
в)спорогония - споралиларга хос шакллар - спорозоитлар ҳосил қилиш
цикли. Бу цикл безгак чивини танасида ўтади.
Безгак паразити учун чивин асосий хўжайин (чивин танасида паразитлар
жинсий йўл билан кўпаяди)одам эса оралиқ хўжайиндир ( одамнинг танасида
жинссиз йўл, яъни шизогония йўли билан кўпаяди).
Одамга безгак плазмодияси спорозоитлар кўринишида, безгак чивинлари
чаққанда сўлаги орқали ўтади.(267-расм)
267-расм.PI. vivax, PI. ovale ва PI. malaria ларнинг ҳаётий цикли
Спорозоитлар жуда содда тузилган бўлиб
ядро цитоплазма ва танани
қоплаб турган эластик пардадан иборат. Улар қон орқали бутун организмга
тарқалиб тўқима ҳужайраларига ( жигарга) кириб олади ва шу ерда ўсиб
шизогония йўли билан кўпаяди . Ривожанишнинг бу даври қизил қон
таначалари шикастланишидан олдин бўлади ва экзоэритроцитлар ёки
эритроцит олди шизогонияси деб аталади.Жигар ҳужайраларига кириб олган
спорозитлар бутун танаси билан озиқланади(осмотик йўли), катталашади,
вояга етади ва шизогония йўли билан кўпаяди. Паразитнинг ядроси бир неча
марта бўлиниб, ҳосил бўлган ҳар бир ядро атрофида цитоплазманинг бир
қисми ўралади. Натижада мерозоитлар деб аталувчи кўп сонли паразитлар
ҳосил бўлади.Сўнгра улар тўқима ҳужайраларини емириб, яна қон
томирларига тушади, бунинг натижасида одамда тана ҳарорати
кўтарилади,яъни касалликнинг биринчи белгилари юзага чиқади.
Мана шу
давр касалликнинг инкубацион даврига (яширин, латент) тўғри келади.
Одатда бу давр касалликнинг чақирувчисига боғлиқ.
Масалан, Plasmodimvivax нинг биринчи мерозоитлари қонда 8-12 кун-
дан кейин Plasmodiumfalciparum ники эса 6 кундан кейин аниқланган.Уч
кунлик безгак чақирувчилар бир кун(24 соат) қонда ҳаракатланиб қизил қон
қизил қон таначаларига ёки бошқа тўқима ҳужайраларига кириб олишга
ҳаракат қилади. Қизил қон таначаларига кириб олган мерозоитлар эндо-
эритроцитар шизогония даврини бошидан кечиради.(267- расм)
Plasmodiumfalciparum -эритроцит олди шизогония жараёнини яъни
экзоэритроцитар (преэритроцитар) шизогонияни ўтиб бўлгач, энди фақат
эндоэритроцитлар шизогония жараёнини бошидан кечиради, яъни PL.vivax,
Pl.ovale. Pl. malariae дан фарқ қилиб параэритроцитар шизогония(яъни жигар
ҳужайраларида қайтариладиган шизогония) даврини бошидан кечирмайди
(268-расм).
Эндоэритроцитар шизогония даврида қуйидаги жараёнлар кўзатилади.
Тўкима мерозоитлари яъни гепатоцитлардан ажралиб чиққан паразитлар
энди эритроцитлар ичига кириб олади. Шундан сўнг
ядро ва цитоплазма
ўртасида йирик вакуола пайдо бўлади. Бу ҳазм вакуоладир. Паразит
гемоглобин (мураккаб оқсил) билан озиқланар экан, унинг ҳазм қилиш
мушкуллиги сабабли ҳазм вакуоласи ҳосил қилади. У ташқи кўринишидан
узукка ўхшаб кетади, чунки шу даврда таҳлил учун олинган қон
препаратлари текширилиб, Романовский-Гимза усули билан бўялганда
паразитнннг ядроси қизил, цитоплазма-зангори рангда, вакуола эса бўшлиқ
бўлиб кўринади. Бу даврни
узук даври деб аташ мумкин.Улар қизил кўзли
узукка ўхшаб кетади.
268-расм . Plasmodiumfalciparum нинг ҳаётий цикли
Сўнг паразит катталашади ва цитоплазма псевдоподияларни ҳосил қилади.
Паразитнинг бу тараққиёт даври
«амёбасимон» шизонт давр деб аталади.
Ниҳоят паразит вояга етади, ҳазм вакуоласи йўқолади -
«етук» шизонт
Do'stlaringiz bilan baham: