Мавзу: Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг биологик асослари. Тиббиёт протозоологияси. Маъруза материаллари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#168344
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
15 маъруза Паразитизмнинг ва трансмиссив табиий манбали касалликларнинг

 
СПОРАЛИЛАР СИНФИ — SPOROZOA 
Морфологик тузилиши. Споралилар сннфининг типик вакили безгак 
паразитларидир. Уларнинг тана тузилиши содда бўлиб, шакли турли, 
кўпинча амёбасимон бўлади. Ҳаракат органоидлари йўқ, фақат эркак жинсий 
шаклларида хивчин бўлиши мумкин. Одатда ҳазм вакуолалари бўлмайди, 
чунки озуқа моддалар бутун танаси орқали, осмотик йўл билан ҳайвонларга 
ўтади. Қискарувчи вакуолалар ҳам бўлмайди. Кўпайиши жинссиз ва жинсий 
бўлади. Кўпчилик турларида ҳаётининг охрги даврларида майда зич пардага 
ўралган споралар ҳосил бўлади. Спорозитларнинг ҳосил бўлиши 
паразитларни кенг тарқалишига қулай имконият яратади. 
Споралилар - одам паразитларидир. Айниқса одам ва ҳайвон-лариинг қонида 
паразитлик қилиб яшайдиган вакиллари - гемоспоридиялар туркуми табиатда 
кенг тарқалган. Буларга мисол қилиб безгак плазмодияларинн олиш мумкин, 
одамда уларнинг бир нечта тури паразит ҳолида яшайди: 
1. Уч кунлик безгак қўзғатувчиси - Plasmodiumvivax 
2. Тўрт кунлик безгак қўзғатувчиси - Plasmodiummalaria 
3. Тропик безгак қўзғатувчиси - Plasmodiumialciparum 
4. Овалсимонбезгакпаразити - Plasmodiumovale 
Буларбир-
бириданморфологикжиҳатданҳамдачақирганкасаллигинингўзигахосбелгилар
ибиланфарққилади. Масалан, учкунлнкбезгак қўзғатувчиси чақирган безгак 
касаллигини хуружлари ҳар 48 соатда такрорланиб туради, тўрт кунлнк 
безгак қўзғатувчиси - ҳар 72 соатда такрорланиб турадиган безгак 
касаллигини чақиради, тропик безгак қўзғатувчиси - хуружлари ҳар 48 соатда 
тутиб турадиган, лекин жуда oғир ўтадиган тропик безгак касзллигни 
чақиради. 
Безгак паразитини биринчи марта 1879 йили рус врачи В. М. Афанасьев ва 
француз олими А. Лаверан (Laveran) 1880 йилда кашф этганлар. 
Плазмодийнинг споралилар синфига киришини 1886 йилда рус олими
И. И. Мечников биринчи бўлиб исбот қилган, лекин касалликнинг юқиш 
йўллари анча вақтгача аниқланмасдан кўпчилик олимларни қизиқтириб 
келган. 1897 йилда англиялик олим Д.Росс чивинларга безгак касали билан 
касалланган беморларнн чақтиради ва чивинга ўтган паразитлар 
тараққиётини ўрганади. 1898 йилда италиялик олимлар Б. Грасси ва 
Бастинелли безгак плазмодийларининг чивиндаги тараққиётини тўлиқ, 
ўрганишди. Шундай қилиб, безгак плазмодийсининг тараққвдёт цикли тўлиқ 
аниқланди. Аммо паразит одам танасига тушгандан кейин биринчи қайси 


органда яшашини анақлаш муаммо бўлиб қолган эди, чунки безгак 
плазмодийлара қизил қон таначаларида токи касалликнинг биринчи 
белгилара юзага чиққунча аниқланмаган эди. Фақатгина 1947 йилда 
англиялик паразитолог П. Гарием (Garnham) маймунлар устида тажраба олиб 
бориб, безгак паразитлари қон ҳужайраларига тушгунча жигарда маълум 
вақт яшашини ва кўпайишини аниқлади. 
Безгак плазмодийсининг ривожланиш цикли. Безгак плазмодайнинг 
тараққиёт цикли мураккаб бўлиб, хўжайинларини алмаштириб туриш ва 
паразитик шаклларининг алмашиниши билан боғланган (267-расм). Унинг 
ривожланиш цикли уч босқичдан иборат: а) экзоэритоцитар шизогония — 
ички аъзо ҳужайраларида кўплаб бўлиниш йўли билан юзага чиқадиган 
жинссиз кўпайиш. Ривожланиш циклининг бу қисми одам танасида ўтади: б) 
эндоэритроцитар шизогония - паразит одамнинг қизил қон таначалари — 
эритроцитларда ҳаёт кечиради, тикланади, шизогония йўли билан кўпаяди. 
+изил қон таначаларида гаметогония жараёни ҳам кузатилади. Паразитларда 
эритроцитар шазогония жараёнина ўтаб бўлгандан кейин айрим 
индивидларда гаметогония жараёни бошланади: улардан жинсий
индивидлар (ҳужайралар) ҳосил бўлади. Лекии бу жинсий ҳужайралар 
етилмаган бўлиб, фақат чивин такасига тушгандагинa етилади. Демак, 
гаметогония одам танасидан бошлаб, чивин танасида давом этади; 
в)спорогония - споралиларга хос шакллар - спорозоитлар ҳосил қилиш 
цикли. Бу цикл безгак чивини танасида ўтади. 
Безгак паразити учун чивин асосий хўжайин (чивин танасида паразитлар
жинсий йўл билан кўпаяди)одам эса оралиқ хўжайиндир ( одамнинг танасида 
жинссиз йўл, яъни шизогония йўли билан кўпаяди). 
Одамга безгак плазмодияси спорозоитлар кўринишида, безгак чивинлари
чаққанда сўлаги орқали ўтади.(267-расм) 


267-расм.PI. vivax, PI. ovale ва PI. malaria ларнинг ҳаётий цикли 
Спорозоитлар жуда содда тузилган бўлиб ядро цитоплазма ва танани 
қоплаб турган эластик пардадан иборат. Улар қон орқали бутун организмга 
тарқалиб тўқима ҳужайраларига ( жигарга) кириб олади ва шу ерда ўсиб 
шизогония йўли билан кўпаяди . Ривожанишнинг бу даври қизил қон 
таначалари шикастланишидан олдин бўлади ва экзоэритроцитлар ёки 
эритроцит олди шизогонияси деб аталади.Жигар ҳужайраларига кириб олган 
спорозитлар бутун танаси билан озиқланади(осмотик йўли), катталашади, 
вояга етади ва шизогония йўли билан кўпаяди. Паразитнинг ядроси бир неча 
марта бўлиниб, ҳосил бўлган ҳар бир ядро атрофида цитоплазманинг бир 
қисми ўралади. Натижада мерозоитлар деб аталувчи кўп сонли паразитлар 
ҳосил бўлади.Сўнгра улар тўқима ҳужайраларини емириб, яна қон 
томирларига тушади, бунинг натижасида одамда тана ҳарорати 
кўтарилади,яъни касалликнинг биринчи белгилари юзага чиқади. Мана шу 
давр касалликнинг инкубацион даврига (яширин, латент) тўғри келади. 
Одатда бу давр касалликнинг чақирувчисига боғлиқ. 
Масалан, Plasmodimvivax нинг биринчи мерозоитлари қонда 8-12 кун- 
дан кейин Plasmodiumfalciparum ники эса 6 кундан кейин аниқланган.Уч 
кунлик безгак чақирувчилар бир кун(24 соат) қонда ҳаракатланиб қизил қон 


қизил қон таначаларига ёки бошқа тўқима ҳужайраларига кириб олишга 
ҳаракат қилади. Қизил қон таначаларига кириб олган мерозоитлар эндо- 
эритроцитар шизогония даврини бошидан кечиради.(267- расм) 
Plasmodiumfalciparum -эритроцит олди шизогония жараёнини яъни 
экзоэритроцитар (преэритроцитар) шизогонияни ўтиб бўлгач, энди фақат 
эндоэритроцитлар шизогония жараёнини бошидан кечиради, яъни PL.vivax, 
Pl.ovale. Pl. malariae дан фарқ қилиб параэритроцитар шизогония(яъни жигар 
ҳужайраларида қайтариладиган шизогония) даврини бошидан кечирмайди 
(268-расм).
Эндоэритроцитар шизогония даврида қуйидаги жараёнлар кўзатилади. 
Тўкима мерозоитлари яъни гепатоцитлардан ажралиб чиққан паразитлар 
энди эритроцитлар ичига кириб олади. Шундан сўнг ядро ва цитоплазма 
ўртасида йирик вакуола пайдо бўлади. Бу ҳазм вакуоладир. Паразит 
гемоглобин (мураккаб оқсил) билан озиқланар экан, унинг ҳазм қилиш 
мушкуллиги сабабли ҳазм вакуоласи ҳосил қилади. У ташқи кўринишидан 
узукка ўхшаб кетади, чунки шу даврда таҳлил учун олинган қон 
препаратлари текширилиб, Романовский-Гимза усули билан бўялганда 
паразитнннг ядроси қизил, цитоплазма-зангори рангда, вакуола эса бўшлиқ 
бўлиб кўринади. Бу даврни узук даври деб аташ мумкин.Улар қизил кўзли 
узукка ўхшаб кетади. 
268-расм . Plasmodiumfalciparum нинг ҳаётий цикли 
Сўнг паразит катталашади ва цитоплазма псевдоподияларни ҳосил қилади. 
Паразитнинг бу тараққиёт даври «амёбасимон» шизонт давр деб аталади. 
Ниҳоят паразит вояга етади, ҳазм вакуоласи йўқолади - «етук» шизонт 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish