диганлар -
нопатоген организмлар дейилади. Паразитнинг хўжайинига
таъсири; а)
механик (ўрмалаш, чақиш, илиб олиш, сӯриш, босиб туриш -
чувалчангларда); б)
заҳарли таъсири (анкилостома, тacмacимон чувалчанг-
нинг заҳарлари эритроцитларга, аскарида заҳари марказий нерв системаси-
га таъсир кўрсатади, чивин, москит сўлаги куйдирувчи таъсир қилади; в)
камқонлик, озиб кетиш паразит хужайиннинг қони, ҳазм бўлаёттан озиқ
моддалари ҳисобига озиқланганлиги
сабабли кузатилади; г) паразитлар
орқали юқумли
касалликларни тарқалиши (битлар қайталама ва
тошмалитерламани, бурга ўлатни, туляремия касаллигини, тайга канаси -
тайга энцефалитини тарқатади); д)
яллиғланиш ва инфекциями чақириш
(личин-
каларнинг жойдан-жойга кўчиш миграциясининг
таъсири натижасида,
личинкалар тўқималарни емириб, яллиғланишни чақиради ва инфекцияни
киришига йўл очиб беради, мисол учун аскаридалар ва анкилостомалар-
ларнинг личинкалари).
Хўжайиннинг паразитга таъсири ҳўжайиннинг ҳужайра, туқима (маҳал- лий)
ва гуморал (умумий) реакциялари билан юзага чиқади. Реакциялар
паразитнинг ҳаёт фаолиятини тугатишга ва уларни организмдан чиқариб
юборишга қаратилган. Ҳужайра реакциясига мисол қилиб, уч кунлик безгак
паразитининг эритроцитга бўлган таъсирини келтириш мумкин.
Паразит
яшаган эритроцитларнинг катта-кичиклиги, шакли ва ранги ўзгаради.
Туқима реакцияси - паразитни ўз атрофидаги тўқималардан бириктирувчи
тўқима капсуласи ёрдамида чегаралаган ҳолат юзага чиқади (масалан,
трихинелла, қорамол ва чўчка солитёрлари личинкалари атрофида капсула
ҳосил бӯлади).
Гуморал реакциялар иммунитет ҳосил бўлиши билан ифодаланади.
Иммунитет - организмнинг ўзбутунлигили ва биологик индивидуаллигини
ҳимоя қилиш ва сақлаш қобилияти бўлиб, организмиинг ёт оқсил моддаларга
(антигенларга) нисбатан бўладигаи қаршилик ва чидамлилигидир.
Паразит текинхўрликка ўтишда ўзидаги бир қатор мосламалардан фойда-
ланади. Паразитлик адаптацияси(мосланиши) қуйидаги
шаклларда содир
бўлади: 1. Прогрессив мослама - янги аъзолар ва мосламалар ҳосил бўлади.
Масалан, зулукларда илмоқлар, каналарда ва зулукларда овқат ҳазм қилиш
системасининг ўта ривожланиши. 2. Регрессив адаптацияда тузилмалар -
нинг соддалашиши кузатилади. Масалан, тасмасимон чувалчангларда - овқат
ҳазм қилиш системаси, битларда эса қанотларининг йўқолиб кетган-
лиги. Паразитлар келтириб чақирадиган касалликлар - юқумли касалликлар,
касалликка сабабчи бўлувчи организмларни эса паразитлар дейилади.
Юқумли касалликлар инвазион ва инфекцион касаллик гуруҳларига
бўлинади. Ҳайвон табиатига эга бўлган организмлар келтириб чиқарадиган
касалликларга
инвазион касалликлар дейилади. Бактериялар, риккетсия-
лар,
спирохеталар, вируслар, замбуруғлар чақирадиган касалликлар
Do'stlaringiz bilan baham: