Паразитлик симбиознинг бир тури ҳисобланганлиги учун симбиоз бoғла-
нишларнинг хилларини кўриб чиқамиз.
Симбиоз - (грекчадан
symbiosis - бирга яшаш) ҳар хил турга мансуб бўлган,
икки организмнинг бирга яшаш системасини ташкил қилишига айтилади.
Симбиотик системадаги икки турдан бирига ташқи муҳит билан ўзаро алоқа
қилиш вазифаси юклатилади. Бошқа боғланиш типлари орасида ҳам шу
каби трофик узвий ва ўзаро алоқалар кузатилади. Шундай қилиб симбиоз
тарзда яшайдиган турлардан битгасига ёки иккаласига ҳам ўзаро ҳамкорлик
да яшаш учун кураш имконияти яратилади.
Симбиоз
факультатив (иккала организмлардан бири бўлмаганда иккинчи-
си мустақил яшай оладиган) ва
облигат (организмлардан бири ташқи муҳит
билан фақат иккинчи организм орқалигина алоқа қила оладиган) бўлиши
мумкин.
Типик паразитлилик - паразит ҳўжайин организмида юзага кела-
диган жуда яқин ва чуқур алоқалар билан характерланади. Ҳўжайнн
организми текинхўрга нисбатан бефарқ бўлмай, унга қарши ҳар хил ҳимоя
реакциялари, шу жумладан иммунологик реакциялар ҳосил қилади. Ўз нав-
батида паразит ҳўжайиннинг ҳимоя реакцияларидан қочишга ҳаракат қилади,
ҳатто уларни қайтаришга вайўқ қилишга киришади. Натижада улар орасида
антогонистик ҳаракатлар, яъни қарама-қаршиликлар вужудга келади.
Паразитлиликни
йиртқичликдан фарқлаш керак, чунки йиртқич ўз ўлжасига
ҳужум қилар экан, қорнини фақат бир марта тўйғизади ва унинг ўлимига
сабабчи бўлади, паразитлар эса ўз ҳўжайини тўқималари, озуқа моддалари
билан бир неча марта озиқланади. Текинҳўр учун ҳўжайинни ўлими шарт
эмас, аксинча у қанча кўп яшаса паразит учун шунча яхши.
Аммо паразитлар ўзларининг салбий таъсирлари туфайли ҳўжайинларнинг
(беморларнинг) яшаш қобилиятини сусайтириб боради. Демак, паразитли-
лик - паразит билан ҳўжайин орасида антогонистик муносабатларнинг
бўлиши билан характерланади. Паразитлар ҳужайиннинг тана тўқима
шарбатлари, ҳазм бўлаётган озуқа моддалари билан озиқланади. Бу хусусият
уларга хос бўлган белги ҳисобланади. Масалан, малярия плазмо-
диуми гемоглобин билан, қийшиқ бош гижжа қон билан, қорамол сатли-
тёри, кенг тасмасимон чувалчанг ичакдаги овқатлар билан озиқланади. Ҳар
бир паразитнинг ўзига хос озуқа моддаси, яшаш жойи бўлиб, ташқи муҳит
таъсири фақат ҳўжайин организми орқалигина амалга оширилади.
Паразитлилик ҳам симбиоз каби
облигат ва
факультатив хилларга
бўлинади.
Облигат, яъни
ҳақиқий паразитлар ҳаёт даврида маълум бир
вақт оралиғида ўз ҳўжайини билан биологик ва экологик боғланган, «ўзга
тур ҳисобига яшовчи» текинҳўрлардир. Мисол учун, вольфарт пашшаси -
эркин яшовчи организм, лекин унинг личинкаси одам ва бошқа жониворлар
танасида ривожланади; тирик тўқималар билан озиқланади; пакана гижжа эса
личинка даврида ҳам, вояга етганда ҳам одам ичагида кун кўради.Обли-
гат паразитлиликда паразитлик босқичи мажбурий бўлиб, махсус тур бел-
гилари ҳар бир паразит вакили учун яшаш даврида оддий ҳолга айланган.
Do'stlaringiz bilan baham: