Тухумга
яқинлашгач
сперматазоид
ўз
акросомасидаги
гиалоуронидазаферменти
ва
бошқа
биологик
фаол
бирикмалар
(спермализин)ҳисобига унинг мураккаб қаватларига таъсир этиб, йўл очади.
Тухум ҳужайранинг сперматазоид теккан юзасида уруғланиш дўмбоғи
ҳосилбўлади,бу дўмбоқ соҳасида икки жинсий ҳужайранинг
цитоплазматик
мембранаси қўшилади ва сперматазоид бошчаси бўйинчасининг бир қисми
билан тухум ҳужайрага киради (73-расм).Сўнг сперматозоид ва тухум
ҳужайранинг ядролари –пронуклеусларининг зич хроматин иплари ечила
бошлайди. Ҳар бир пронуклеуснинг ядро қобиғи
парчаланиб кетади,
пронуклеуслар бир бирига яқинлашиб жипслашади, шу тарзда ота–она
хромасомалари аралашади.Ҳужайра диплоид ҳолини тиклайди ва
майдаланишга тайёр ҳужайра –зигота ҳосил бўлади.
Тухум ҳужайранинг метоболизми уруғланиш
даврида жадаллашади,
унда синтетик жараёнлар фаоллашиб, синтетик фаолиятнинг кучайиши
бўлиниш жараёнини таъминлаш учун керакли оқсиллар ва
ДНК ишлаб
чиқаришга қаратилган бўлади.
Зиготадаоқсилларжадалравиштасинтезланади,буоқсилларсинтезиучунов
огенезжараёнидасинтезлангани-РНКматрицабўлибхизматқилади,
лекиншубиланбиргаянгиРНКҳамсинтезланади.
73-расм. Сперматозоиднинг тухум ҳужайрага кириши.
Майдаланиш. Эмбриогенезда муртак ҳужайраларининг митоз йўли
билан қайта- қайта бўлиниши майдаланиш дейилади. Майдаланиш босқичида
бўлинаётган ҳужайраларда бўлиниш олдидан ўсиш кузатилмайди, шу
ҳисобига муртакнинг тана ҳажми ўзгармайди, ҳосила ҳужайралар бўлиниш
рўй берган сари майдалашиб боради ва ҳужайралар бир-бирига зич
жойлашган бўлади. Майдаланиш жараёнида ҳосил бўлаётган ҳужайралар
бластомерлар деб номланади.
Одам зиготаси бир неча бор синхрон равишда бўлингандан сўнг бир
тўда ҳужайралар тўплами морула ҳосил бўлади. Майдаланиш босқичида
бўладиган ўзгаришларнинг биологик аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Редупликация циклининг такрорланиши ва ДНК тақсимланиши
натижасида
зигота геноми кўпаяди (редупликацияланади). Цитотомия натижасида
ядронинг бўлиниши ҳисобига муртак бир ҳужайраликдан кўп ҳужайраликга
айланади. Майдаланаётган ҳужайралар орасида бўшлиқ-бластоцел пайдо
бўлиб майдаланиш ҳисобига бластула шаклланади.Бластула кўп ҳужайрали
пуфаксимон муртак унинг девори бластодерма ҳайвон
турига хос равишда
бир қаватли ёки кўп қаватли ҳужайралар бластомерлардан иборат.
Уруғланган тухум ҳужайрасининг бўлиниши тухум ҳужайрасидаги
сариқлик ва унинг цитоплазмада тарқалишига боғлиқ равишда рўй беради:
1) Олиголецитал тухум ҳужайрасининг майдаланиши бир текис тўла
голобластик бўлади. Бундай майдаланиш ланцетник ва сутемизувчиларга хос
(74-расм).
2) Телобластик тухум ҳужайрасида сариқлик бўлиниш ботиқларининг
бутун зигота бўйича давом этишига ҳалақит беради натижада анимал қутбда
бўлиниш жадалроқ боради бундай бўлиниш меробластик майдаланиш
дейилади.
3) Меробластик майдаланишда анимал қутбда майда ҳужайралар
(микромерлар), вегетатив томонда эса йирик ҳужайралар (макромерлар)
вужудга келади (75-расм). Сариқлик устида бластоцел пайдо бўлиб бластула
ҳосил қилади. Бластула сфера шаклида бўлиб, унинг девори бир қават
бластомерлар ҳосил қилади ва бластодерма деб аталади. Бластула
организмнинг бир қаватли босқичидир. Бластула ҳужайралари дастлаб фаол
бўлмасдан кейинчалик улар функционал ва морфологик такомиллашадилар.
74-расм. Голобластик майдаланиш.
4) Айрим судралиб юрувчи ва қушларга хос ўта
телолецитал тухум
ҳужайраларида майдаланиш анимал қутб соҳасидаги дисксимон чегараланган
майдондагина рўй беради, буни дискоидал майдаланиш дейилади.
75-расм. Меробластик майдаланиш
Майдаланишда қуйидаги жараёнлар юзага келади:
1.Зигота генотипининг кўпайиши;
2. Муртак бир ҳужайралиликдан кўп ҳужайраликка айланади;
3. Ядро ва цитоплазма
нисбати тиклана бошлайди;
4. Цитоплазматик сегрегация жараёни жадаллашади;
5. Бластомерларнинг мозаикаси ўрнатилади;
Майдаланишнинг тухум ҳужайрадаги
сариқлик ва ядронинг
жойлашувига боғлиқлиги Сакс—Гертвич қоидаси дейилади:
1. Ядро ҳар доим цитоплазманинг сариқлик бўлмаган жойининг
марказини эгаллайди;
2. Узун бўлиниш дуки иплари цитоплазманинг сариқлик йўқ
жойидан
ўтади;
Do'stlaringiz bilan baham: